Экоолам      Бош саҳифа

Осмонлар ва ер илмлари буюк олим нигоҳида

IX аср охиридан бошланиб, деярли XIII аср бошларигача давом этган даврни XIX асрда яшаган швейцариялик шарқшунос ва тарихчи Адам Мец ҳар томонлама таҳлил қилиб, Мусулмон ренессанси даври деб атади.

Осмонлар  ва ер илмлари  буюк олим нигоҳида

Беруний ҳақли равишда ана шу Ренессанснинг фаол қатнашчиларидан ва уни шакллантирувчиларидан бири эди.

Америкалик машҳур тарихчи Ж.Сартон ҳам Берунийнинг асарларини синчковлик билан ўрганиб, олимнинг ўзига юксак баҳо бериб, XI асрнинг биринчи ярмини «Беруний асри» деб атаган эди. «Беруний замонасининг улуғ олими бўлибгина қолмай, балки ҳамма замонларнинг ҳам энг улуғ сиймосидир», дея алломага таъриф берган олим.

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний (973-1048) ижодида фаннинг тўртта йўналиши алоҳида ўрин тутади, улар астрономия, математика, геодезия ва геог­рафиядир. Беруний «Фиҳрист»и (Асарлар рўйхати, 1035-1036)да ўзининг 113 та асарини эслатган. Шулардан 70 таси астрономияга, 20 таси математикага, 12 таси география ва геодезияга оид. Олим шундан кейин ҳам 13 йил яшаган ва 50 дан ортиқ асар ёзган.

Осмон қатларидаги сирлар

Беруний қомусий олим эсада, кўпчилик уни астроном сифатида танийди. Бу олимнинг ҳар бир асарида сезилиб туради. «Осор ал-боқия», «Ҳиндистон» ва ҳатто «Минералогия» ва «Сайдана» асарларида ҳам йил ҳисоблари ва юлдузлар илмига оид илмларга урғу бериб кетади. Покистонлик олим Н.Балучнинг хабарига кўра, алломанинг 180 дан ортиқ асаридан бизгача етиб келганлари 33 тани ташкил этгани ҳолда, унинг ярмидан кўпи астрономия ва астрологияга бағишланганининг гувоҳи бўламиз. Асарлари ичида энг йириги «Қонуни Масъудий»нинг 1500 варақни ташкил этиши ҳам фикримизни қувватлайди. Г.Матвиевс­кая ва Б.Розенфельд ўз китобида олимнинг астрономияга оид 55 та асари номини келтиришган.

Шуларнинг ичида энг йириги «Қонуни Масъудий»ни ҳақли равишда ўрта асрлар мусулмон астрономиясининг энциклопедияси дейиш мумкин. Бу асарида Беруний Шарқ ва Ғарбнинг Бобил подшоҳи Бухтунассар (Набонассар, м.а. 747-735 йиллар) давридан то 1030 йилгача эришган ютуқларини, жумладан, ўзиникини ҳам танқидий баён қилади. Гарчи Беруний олам тузилишида геоценрик нуқтаи назарда турган бўлса ҳам, астрономияда у қатор фикр-мулоҳазалар ва ғояларни илгари суради. Жумладан, у Қуёш апогейининг ҳаракатли эканини исботлайди ва бунинг пировард оқибати ҳақида мулоҳаза юритади. Асарида мукаммал юлдузлар жадвалини (1029 та юлдуз) келтиради, сферик астрономияга тегишли жуда кўплаб масалаларнинг ечимларини беради.

«Қонуни Масъудий» астрономия тарихида чуқур из қолдирди. Унда келтирилган қонун-қоидалар, юлдузлар жадвали Насириддин Тусий (1201-1278) ва Улуғбек (1394-1449) томонидан ўз асарларини ёзишларида катта аҳамият касб этди, чунки Тусий ва Улуғбек расадхоналарида бу асар астрономиядан асосий қўлланма вазифасини ўтаган.

Беруний ва Ер илми

Абу Райҳон Беруний «Геодезия» (асарнинг тўлиқ номланиши: «Тураржойлар (орасидаги) масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини белгилаш») номли китоб ёзиб, фаннинг бу соҳасига тегишли кўпгина масалаларни ҳал қилди ва маълум бир маънода геодезия илмига асос солди.

Олим китобида ўз мақсадини қуйидагича баён этади: «Мақсадим… Ердаги маълум жойларнинг шарқ ва ғарб орасидаги узунламасини, шимолий ва жанубий қутблар орасидаги кенгламаларини ва улар орасидаги масофаларни ҳамда баъзиларнинг азимутини бошқалариники орқали аниқлаш усулини баён қилишдан иборат».

Асарда Беруний олам тузилиши, Ернинг геологик тарихи, илмларнинг пайдо бўлиши, қитъалар кўчиши ва бошқа илмий фалсафий мулоҳазаларни келтиради, Ер глобусини қандай ясаш кераклигини тушунтиради.

Абу Райҳон Берунийнинг асари астрономия, геодезия, география масалаларига – яшаш жойларининг географик координатларини, уларнинг азимут ва масофаларини аниқлашга, ёритгичларнинг баландликларига кўра эклиптиканинг осмон экваторига оғиш бурчагини ҳисоблашга ва турли тарихий даврлардаги тенгкунлик ҳолатларини аниқлашга бағишланган. Муаллиф, қадимги ва ўрта аср Шарқ олимларининг мазкур масалаларни ҳал қилишдаги ютуқларига танқидий ёндашган ҳолда ўзи эришган натижаларни ҳам келтиради. Қатор астрономик асбобларнинг, жумладан, ўзи ихтиро қилганларининг ҳам тавсифини келтиради.

Олим Ҳиндис­тондаги (ҳозирги Покистоннинг шимолий-шарқида) Нандна қалъасида ўлчаш ишларини олиб боради. У Нанднанинг географик кенгламасини ўлчаб 32° топади (ҳақиқийси 34°43').

Худди шу кенглама учун у Ернинг ўлчамларини ҳам аниқлайди ва меридиан бир градусининг узунлигини 53'15" (ўнлик системада, 887) мил топади. Бу эса агар бир араб мили В.Хинцга кўра 1995 м, деб олинса, 111494 м бўлиб, ўша кенгламадаги ҳозирги аниқ қиймат 110895 м дан фақат 599 м ортиқ бўлади.

Учта шаҳар орасидаги масофани аниқлаш масаласини ҳал қилишда Беруний фан тарихида биринчи марта чизиқли триангул­яция усулини қўллаган. Беруний азимутни аниқлашнинг аналитик усулларини баён қилган. «Геодезия»да ва умуман ўз асарларида биринчи марта радиуси бирдан иборат айланадан фойдаланади. «Геодезия»даги баъзи ҳисоблашларида у радиусни 60 бирлик қилиб олган.

Беруний тадқиқ этган илмий масалалар кейинги олимлар даврида яна кўплаб илмий мулоҳазаларга сабаб бўлди. Буларнинг барчасида буюк қомусий олимнинг IX асрда аниқлаган илмий кашфиётлари муайян даражада ўрин тутди. Берунийнинг илмий мероси бугунги инновацион ютуқлар учун ҳам етарлича асос бўла олади.

 

Ботиржон АБДУЛЛАЕВ,

илмий ходим




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔21

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔19

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 19    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар