Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида Давлат бюджетидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш учун салмоқли миқдорда маблағлар ажратилган. Жумладан, давлат бюджетидан жами 4 459,8 млрд. сўм экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун йўналтирилган.
Аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, ўрмонлар барпо этиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Йиғилишда айни пайтда бу борада ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани қайд этилди. Фракция аъзолари томонидан ҳисобот даврида партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва идоралар томонидан содир этилган молиявий хато ва камчиликлар, бюджет маблағлари мақсадсиз ва нотўғри сарфлангани, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмай қолиш ҳолатлари юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.
Хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2022 йилнинг 9 ойида сув тежовчи технологиялар бўйича 2020-2022 йиллар давомида бюджетдан ажратилган субсидияларнинг қонунийлиги ва мақсадли сарфланиши бўйича Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўтказилган 20 та назорат тадбирлари натижасида 17,1 млрд. сўмлик бюджет маблағлари мақсадсиз ва нотўғри сарфлангани аниқланган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш учун харажатларга 5 млрд. сўм режалаштирилган бўлса-да, лекин жорий йилнинг 9 ойида жами 1 млрд. сўм сарфланган ва 20,5 фоизга бажарилган.
Йиғилиш давомида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш дастури доирасида белгиланган режа 30,4 фоиз бажарилгани, сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун ўрнатиш кўзда тутилган 200 дона “Smart Water” (“Ақлли сув”) қурилмалари ўрнатилмасдан қолган депутатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Шу билан бирга, фракция аъзолари Президентимизнинг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида
2022 йил 1 октябрдан бошлаб «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиб берилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш,
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил