Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Давлат идоралари тадбиркорлар билан муносабатда қонунларга риоя қилаяптими?

Маълумки, мамлакатимизда иқтисодиётнинг ғоят муҳим соҳаси бўлмиш кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясининг кучли тизимини яратишга жуда катта эътибор бериб келинмоқда.

Давлат идоралари тадбиркорлар билан муносабатда қонунларга риоя қилаяптими?

Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланди, шу билан бир қаторда, уларнинг хўжалик фаолиятига назорат қилувчи идораларнинг аралашувини кескин қисқартириш чоралари кўрилди ва тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши учун қулай инвестицион муҳит яратилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувини олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига жами 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 170 дан ортиқ мурожаатлар қаноатлантирилди ва 270 га яқин мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми ер ва бинолар, солиқ муносабатларига оид, суд қарорлари, суд ва бошқа органлар қарорларининг ижроси, рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, банк, молия ва кредит масалалари, инфратузилма билан боғлиқ, суриштирув-тергов масалаларига оид мурожаатларни ташкил қилди.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида уларда келтирилган важларни чуқур ўрганиш ва имкон қадар уларни қаноатлантиришга, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Бизнес-омбудсманнинг Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан “SAMARKAND BUSINESS” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган)  Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаларини кўриб чиқиш якунига кўра корхонага нисбатан қўшимча 145,4 млн сўм қўшимча қиймат солиғи ҳисоблаш бўйича қарор қабул қилинган.

Солиқ кодексининг 14-моддасида, кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, Солиқ бошқармаси томонидан жамиятнинг текширув натижалари бўйича норозилиги инобатга олинмаган ва солиқ идораси томонидан ушбу масала мустақил ҳал қилинган.

Шунга кўра, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг “SAMARKAND BUSINESS” МЧЖга нисбатан “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича” чиқарган қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига ариза киритилди ва суднинг 2022 йил 06 октябрдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ солиқ идорасининг ноқонуний қарори ҳақиқий эмас деб топилди ҳамда тадбиркорнинг ҳуқуқларини тикланиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан нафақат маҳаллий балки мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоятимизда фаолият юритувчи “O’ZBIOKOMBINAT” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Абдул Хабиб Сухроб Халил Ахматнинг солиқ имтиёзларини қўллашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Бизнес-омбудсманнинг Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, корхонага нисбатан  240 264, 5 минг сўмлик солиқ имтиёзи қўлланилишига эришилди.

Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан давлат идораларида ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган 187 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 50 нафар шахсларга нисбатан ваколат доирасида мустақил равишда маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, 137 нафар шахсга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуққбузарлик тўғрисидаги баённомалар кўриб чиқиш учун суд ва бошқа идораларга юборилди.

Жумладан, Тадбиркор виртуал офиси орқали кўриб чиқиш учун юборилган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқмаганлиги, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига риоя қилмаганлиги боис Пайариқ туман ҳокимлиги, Тойлоқ туман қурилиш бўлими ва Самарқанд сув таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жарима маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан ўзларига юклатилган вазифалар доирасида давлат идораларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган ўрганишлар давомида давлат идоралари ходимлари томонидан 2187 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилишларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, бу борада аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш келгусида ҳам Бизнес-омбудсман ходимлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолиши шубҳасиздир.

Шавкат ҲАМДАМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

вакил девони етакчи инспектори




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔222

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔241

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 65    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 222    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 241    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 389    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 579    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар