Бугунги экологик муаммолардан чарчаган Қувайт давлати улкан гул кўринишидаги экологик мегаполис қурмоқда.
Ушбу шаҳар аҳолиси кўчада фақат пиёда ёки велосипедда ҳаракатланиши мумкин. «Х-ZERO» деб номланган экологик тоза ва фақат пиёдалар юрадиган бу шаҳарда, тахминан 100 минг киши яшай олади, деб ёзмоқда «Daily Mail».
Футуристик мегаполисни яратиш устида «УРБ» меъморчилик компанияси шуғулланмоқда. Мутахассислар эътиборни, энг аввало, лойиҳанинг экология билан боғлиқ жиҳатига қаратган.
Бу ерда аҳолиси яёв, велосипедда ёки электр баггида ҳаракатланади. Истеъмолдан чиққан, кирланган сув интеллектуал сув таъминоти тизими орқали қайта ишланади.
Лойиҳага кўра, мегаполис улкан гул кўринишини олади. Марказда сув ҳавзаси бўлган дам олиш ҳудуди қурилади. Қурилажак шаҳар майдонининг 65 фоизи очиқ кенгликдан иборат. Лойиҳада, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун ландшафт, пиёдалар йўлаги, спорт майдончалари ва ҳовлилар, 35 километрлик югуриш йўлаги, отда юриладиган 9 километрлик трасса ҳам бор.
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔19
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔24
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔21
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил