Одатда бирор сўлим маскан ҳақида гапирганимизда: «Баҳаво жой, дарахтлари кўп» деган иборани ишлатамиз. Шунинг учун ҳам бундай масканларнинг қадри ҳам баландроқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳам ана шундай яшил ҳудудларни барпо қилиш жудаям муҳим ҳисобланади. Вилоят ўзининг географик, экологик, иқлим ва ишлаб чиқариши билан мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан тубдан фарқ қилиши боис, бу ҳудудда дарахтларни кўпайтириш ва яшил макон барпо қилиш масаласи алоҳида аҳамият касб этади.
Президентимиз бошчилигида жорий йилнинг 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда дарахт ва кўчатлар экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масаласи кенг муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача мамлакатимизда дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари эълон қилинди. Шу давр ичида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида, жорий йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳорида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.
Ўз навбатида навоийликлар ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят бўйича жами 5 миллион 274 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда қаламчалар экишни режалаштириб, манзилли дастурлар қабул қилиб, уни амалга ошириш чораларини кўришди. Ушбу умуммиллий лойиҳада «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳам иштирок этиб, бу хайрли ташаббусга баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан 5380 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, 15 та хонадонга 100 дона мевали дарахт кўчатлари олиб берилди. Фонд ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан эса 100 та оилага 6,1 млн.сўмлик 1000 дона мевали дарахт кўчатлари олиб берилди.
Мисол учун, Нурота туманининг олис чўл ҳудуди бўлмиш «Янги турмуш» МФЙ «Папанай» қишлоғида нуроний оқсоқоллар иштирокида 40 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳудди шундай, фонднинг Навоий шаҳар бўлинмаси раиси в.в.б С.Шарипов ташаббуси билан, маҳалла нуронийлари билан биргаликда Навоий шаҳридаги «Фаровон» маҳалласи ҳудудига 50 дона павловния кўчатлари ўтқазилди.
Кармана туманида эса 1000 туп тут дарахти экилди. Айниқса, «Миллий банк» Навоий вилоят филиали томонидан кўрсатилган ҳомийлик таҳсинга сазовор. Банк томонидан, жорий йилнинг 10 ноябрь куни
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Ғозғон шаҳар бўлинмаси ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармасига 100 млн.сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Ушбу маблағнинг 80 миллион сўми дарахт ва гуллар экишга, қолган 20 млн. сўми эса «Мармаробод» маҳалласидаги ички йўлларни асфальт қилиш учун ажратилди.
Бу каби хайрли ишлар бошқа туман ва шаҳар бўлимлари томонидан ҳам ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, «Яшил макон» барпо этиш ишлари вилоятимиздаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда ташкил этилиб, ушбу йирик лойиҳа чинакамига умуммиллий ҳаракатга айланди. Зотан, дарахт экиш бу бизнинг чин инсонийлик вазифамиз, экилган дарахтларни парвариш қилиш, ўстириш, асраб-авайлаш бу бурчимиздир. Бугун экилган дарахт йиллар ўтиб албатта ўз мевасини беради.
Фахриддин СОЛИЕВ,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди
Навоий вилоят бўлими
бошқаруви раиси
Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?
🕔08:56, 08.08.2025
✔81
Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Батафсил
Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди
🕔17:54, 23.07.2025
✔98
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.
Батафсил
Депутат сўровидан сўнг 21 йиллик муаммо ҳал этилмоқда
🕔16:10, 18.07.2025
✔91
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳудудлардаги ўрганишлари давомида аҳолини қийнаб келаётган экологик муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилишмоқда.
Батафсил