Жараён      Бош саҳифа

Янги йилнинг эски анъаналари – қаерда  қандай?

Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Янги йил кўпчилик катталар ва болаларнинг энг севимли байрамларидан биридир.

Янги йилнинг эски анъаналари –  қаерда   қандай?

Байрамга тайёргарлик анча олдиндан бошланади ва декабрнинг охирига келиб, шаҳарлар кўчалари чироқлар билан порлайди. Ҳамма жойда байрамона муҳит ҳукм суради: уйларда, дўконларда, ресторанларда. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос Янги йил анъаналари бор, одамлар амал қиладиган урф-одатлари мавжуд.

Энг яхши совға – белкурак

Ҳайрон бўлаяпсизми? Ҳақиқатан ҳам Японияда Янги йилда яқинларга белкурак совға қилишади. Болалар эса, албатта, янги кийим кийишлари керак. Бу ўзига хос байрам анъанаси. Янги йил кириб келишида қўнғироқлар 108 марта бонг уради. Афсоналарга кўра, ҳар бир бонг уришида одамларнинг ичидаги нохуш ўйлар чиқиб кетаркан. Дастурхонда албатта узун лағмон, гуруч, қизил ва оқ ловия бўлади.

12 дона узум ейилади

Италияликларнинг ғаройиб байрамолди анъаналари бор. Улардан бири қарзлардан қутилиш, иккинчиси эса кераксиз ва эски буюмларни ойнадан улоқтиришдир.

Италияликлар янги йил кириб келиши олдидан янги буюмларни сотиб олишади, айниқса, қизил рангдаги кийим ва жиҳозларни яхши кўришади. Дастурхонда, албатта, ёнғоқ, узум ва ясмиқ донидан таом бўлиши керак. Байрам кириб келиши олдидан бой бўлиш мақсадида 12 дона узум ейилади, эски йилдаги ёмон одатлардан қутилиш мақсадида идишлар синдирилади. Янги йил Қорбобоси «Баббо Натале» деб аталади ва болаларга совғаларни у эмас, Фея Бефана улашади.

Арча ўрнига гуллаётган шафтоли ёки мандарин дарахти

Вьетнамда янги йил «Тет» деб номланади ва асосан 20 январь ва 20 февраль оралиғида нишонланади. У ер доим иссиқ бўлгани сабабли арча ўрнига гуллаётган шафтоли ёки мандарин дарахти шохлари безатилади. Вьетнамликлар янги йилни оила даврасида нишонлашни муҳим деб билади. Байрам арафасида аёллар қизил ва сариқ, эркаклар қора кийим кияди. Вьетнамликлар зоғора балиқ харид қилишади ва унга ўз истакларини айтиб дарёга қўйиб юборишади. Болаларга қизил халтада байрам совғаси улашилади.

Байрам арафасида музли сувда сузиш

Шотландияда янги йил «Хогманай» деб аталади ва энг муҳим байрамлардан бири. Бу байрамга қадар ҳамма ишлар тугатилиши ва ҳеч қайси иш бажарилмасдан қолмаслиги керак.

Шотландияликлар ким биринчи уйга кирса, у ўша хонадонга омад ёки омадсизликни олиб киради, деб ўйлайдилар. Агар қора сочли киши кирса, йил бўйи бой бўлишига ишонишади. Шотландияликлар байрам арафасида музли сувда сузадилар, эски йилни унутиш учун гулхан ёқадилар ва эски нарсаларни унга ташлайдилар. Янги йил куни ҳамма болалар эрта уйғонади, чунки улар кўчалар бўйлаб юриб, қўшиқ айтишади ва болаларга совғалар улашилади. Таомномада эса қора нон ва кичик нонлар муҳимдир, улар бу нонлар омад келтиради деб ҳисоблайди.

Икки марта Янги йил байрами

Хитойда янги йил байрами «Чунсзе» деб аталади ва икки марта нишонланади. Биринчиси 1 январда, иккинчиси баҳорда. Хитойда байрам олди ҳамма уйини чиннидек қилиб тозалайди ва оппоқ қоғозлардан қор парчалари ясашади. Хитойликларнинг фикрича, бу қора кучларни енгади. Одамлар ёрқин қизил рангли кийим кияди.

Хитойликлар ҳам янги йилгача қарзлардан қутилишади. Йил давомида намунали бўлган болаларга қизил конвертда «Бахт пули» тақдим этилади, бу йил давомида барчага омад келтиради. Қизиқ анъаналардан яна бири меҳмонларга 2 донадан мандарин берилади. Бу бир жуфт мандарин «олтин» маъносини англатади. Пичоқдан фойдаланиш тақиқланади, уларнинг эътиқодига кўра, бу келаётган бахтни кесиб юбориши мумкин.

Янги йил ёзда нишонланади

Австралияда янги йил бошқа давлатлардагидан ажралиб туради ва ёзда нишонланади. Сиднейдаги очиқ осмон остида катта мушакбозлик, шоу ва концертлар бўлиб ўтади. Бу ҳодисани кузатиш учун миллионлаб сайёҳлар келишади. Австралияда ҳам 1 январь дам олиш куни, аммо австралияликлар бу кунни байрам сифатида нишонламайди. Янги йилда Палма дарахтлари ясатилади. Пляжларда эса қумлардан қорболалар ясайдилар.

Байрамнинг яна бир анъанаси – сабзи

Германияда бу байрам «Селвистер» деб номланади. У ерда янги йил, асосан, дўстлар даврасида ва кўчаларда, камдан-кам ҳолларда оила даврасида нишонланади. Таомномадан енгил анъанавий таомлар жой эгаллайди. Байрамнинг яна бир анъанаси – сабзи. Байрам кириб келгандан сўнг ҳамма бир-бирини табриклаш мақсадида кўчага йўл олади. Берлин байрамнинг фантастик маркази бўлади. Янги йил арафасида болаларнинг пойабзаллари осилади, эрта тонгда у ерда турли хил ширинликлар ўрин олади.

Қорбобонинг ўрнига Чўпон келади

Монголияда бу байрамни «Саган Сар» деб аташади. Байрам куни ҳар бир хонадонда қўй гўшти пиширилади. Монголияликларнинг фикрича, янги йил куни кўп овқат ейилса, йил давомида тўкинлик бўлар экан. Янги йил куни монголияликлар бир-бирлариникида меҳмон бўлади. Қорбобонинг ўрнига Чўпон келади, у ҳар бир хонадоннинг ўчоғини ёқиб кетади.

Сариқ сочли эркаклар уйга қўйилмайди

Англияда 1752 йилда Янги йил расмий байрам мақомини олган. 1843 йилда эса ушбу сана муносабати билан ёру дўстларга табрик хати юбориш анъанаси пайдо бўлган. Шу куни Лондон кўчаларида катта сайил уюштирилиб, Беркли майдонига келган ҳар бир киши карнавал иштирокчисига айланиши мумкин.

Инглизлар Янги йилдаги биринчи меҳмон хонадон аъзоларига албатта омад келтиришига ишонишади. Шу боис кўпинча ёш, келишган ва соғлом йигитни кутишади. Малла, сариқ сочли эркаклар, шунингдек, аёллар иложи борича уйга қўйилмайди. Одамлар меҳмондорчиликка нон, пирог, туз ва бир бўлак кўмир олиб боришади. Чунки нон ва пирог мўл-кўллик, кўмир иссиқлик, туз эса бойлик рамзи ҳисобланади.

Лондондаги машҳур «Биг Бен» соати 24 га бонг урганда мушакбозлик бошланади ва ҳамма байрам мадҳиясини куйлайди. Қадимий таомилга кўра шу онларда эски йилни кузатиш ва Янги йилни кутиб олиш учун уй эшиклари очиб қўйилади.

 

Шахруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар