Ўзбекистоннинг кўп худудларини сув босди
Юртимизда 13-14 май кунларида кузатилган ёғингарчилик анчайин талафотларни келтириб чиқарди.
Икки кун тинмасдан ёққан ёмғир сел ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Аҳоли чорва молларидан айрилди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида беш киши, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида уч киши сел оқизиб кетиши туфайли ҳалок бўлди. Шунингдек, Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида 700 дан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон яқин йилларда бундай тошқинларга дуч келмаган эди. Тошқинларнинг олдини олиш, олди олинмаса ҳам, бундай табиий офатлар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавфга тайёр туриш кўникмалари нафақат аҳолида, балки тегишли ташкилотларда ҳам йўқлиги сезилиб қолган эди ўша фалокат пайтида.
Июл ойидаги аномал иссиқ
Июль ойида юртимизга Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг «фаол босқичи» кузатилди ва ой давомида 48 даража иссиқлик сақланиб турди.
Сўнгги йилларда содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари ва ҳавога чиқарилаётган заҳарли газлар туфайли Ер сатҳидаги ҳаво ҳарорати сезиларли ошяпти. Ер юзаси бўйлаб аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати одатдагидан сезиларли даражада ошмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам.
Мамлакат июль ойида Ер юзидаги энг иссиқ ҳудудлардан бирига айланди. Аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45, +47 даражагача кўтарилди.
Ўзбекистонда аномал иссиқ бошлангани туфайли Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 минг 115 та чақириқ келиб тушган ўшанда.
Ерни магнит бўрони қоплади
АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 3 август куни Ерни магнит бўрони қоплаши ҳақида огоҳлантирди.
Бўрон кучи G1 синфида, яъни хавфлилик даражаси нисбатан пастроқ кечди. Бироқ, бундай ҳодисалар электр тармоқлари ва сунъий йўлдошларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин. Магнит бўронига қуёшдан ажралиб чиққан шамол оқими сабаб бўлган. Қуёшда 31 июль куни C 9.3 чақнаши содир бўлди.
Тошкент шаҳри ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
Дарахтларнинг аёвсиз кесилиши, пала-партиш қурилишлар, сифатли жамоат транспорти йўқлиги ва шаҳарда автотранспорт воситалари сони кескин ошиши сабабли жорий йил 17 октябрь оқшомида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида дунёнинг йирик шаҳарларини ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади.
«Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамоллар, ҳароратнинг инверсияси атмосфера ҳавосининг турғунлигига имкон беради, бу эса ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланиши учун шароит яратади. Республикамизда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши нафақат табиий хусусиятлар, балки антропоген ифлосланиш (автомобиль чиқиндилари, саноат, қурилиш, иссиқлик электр станциялари) билан ҳам боғлиқ. Шаҳардаги атмосфера бўшлиғининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, шунингдек, дарахтларни кесиш, майсазорлар ва магистрал йўлларнинг кенг кўламда суғорилишининг мавжуд эмаслиги – буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юкланишга, ҳавонинг юқори ифлосланишига олиб келади.
Охирги кунларда кечки ва тунги вақтда Тошкент шаҳрида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши кузатилмоқда. Ҳарорат инверсияси туфайли кечқурун ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши атмосфера ҳавосининг турғунлигига имкон беради, ҳавода ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланиши учун шароит яратади», – дея хабар берган эди Ўзбекистон Гидрометеорология ахборот маркази.
Мансурбек ЖАББОРОВ тайёрлади.
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔21
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔19
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил
Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори
🕔15:41, 13.04.2026
✔17
Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Батафсил