Жараён      Бош саҳифа

Кредитлар бўйича етакчи банк

Маълумки кўп банкларда кредит олиш учун анчагина вақт ва ҳужжатлар талаб этилади. Ёки белгиланган кредит фоизи баланд бўлади.

Кредитлар бўйича етакчи банк

Аҳоли ҳам кредит олиш учун банкларга боришганда у ердаги «қоғозбозлик»ни кўриб кредит ололмай сарсон-саргардон бўлишарди. Хайриятки банкларимиз ривожланиб уйдан чиқмасдан онлайн кредитларни олиб, ўз бизнесларини ривожлантирмоқда. Шу ўринда савол туғилади: «Қишлоқ қурилиш банк» 2022 йил аҳолига қанча миқдорда кредитлар ажратган? Мижозларга кредит олиши учун қандай қулайликларни яратмоқда? Жорий йил аҳолига қанча миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди?

Яқинда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан 2022 йилда эришилган натижалар ва келгусидаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволларга атрофлича жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан банк тизимини замонавий  талаблар  асосида модернизация қилишда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур муҳим ҳужжатга мувофиқ, банклар фаолиятининг сифати яхшиланиб, хизматлар кўлами кенгаймоқда.

– Ҳозирда республикамиз худудларида банкимизнинг жами 103 та банк хизмат офислари ва банк хизмат марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда, – дейди «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Бошқаруви раиси Алишер МУРАТОВ. – Улар орқали 700 мингдан ортиқ мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда. Бугунги кунга келиб, банкнинг соф активлари йил бошига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 24 трлн. 500 млрд. сўмга етди. Банкнинг умумий капитали 2 трлн. 912 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 216 млрд. сўмга ортган.

– Республика тижорат банклари томонидан жорий йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 1 трлн. 800 млрд. сўми ёки 23,7 фоизи «Қишлоқ қурилиш банк» ҳиссасига тўғри келади, – дейди банк департамент бошлиғи Фаррух Норбеков. – Банкнинг кредит портфелини тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 2 трлн. 400 млрд. сўм, қишлоқ хўжалигига 982 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 1 трлн. 595 млрд. сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872  млрд. сўм, транспорт ва коммуникация соҳасига – 425 млрд. сўм, уй-жой коммунал хизматларига 92 млрд. сўм, бошқа соҳаларга 2 трлн. 410 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 11 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

Жорий йил давомида жами 7 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, юридик шахсларга 4 трлн. 350 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 2 трлн. 620 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 362 та лойиҳага 261 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, 3 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, хорижий кредит линиялари жалб қилингани ҳолда, хорижий валютада ҳам кредитлар  ажратиб келинмоқда.

Банк томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан республикамизда озиқ-овқат захирасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш лойиҳаларига кредитлар ажратилган. Жумладан, иссиқхона хўжаликлари барпо этиш учун 6,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 10 та лойиҳа, музлатгичли омборхоналар барпо этиш учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 11 та лойиҳа, боғдорчилик яъни боғлар барпо этиш учун 1,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 6 та лойиҳа, чорвачиликни ривожлантириш учун 4,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳалар молиялаштирилган.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат»мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар