Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиатимизни асраб-авайлаш амалий ҳаракатга айланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакат тараққиётини белгиловчи, давлат ҳамда жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий ва тарихий воқеа бўлди.

Табиатимизни  асраб-авайлаш  амалий ҳаракатга айланади

Таъкидланганидек, якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди. Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилган жиҳати: «Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади». Айни вақтда жаҳон айвонида, халқаро миқёсда юз бераётган жараёнларга ҳамоҳанг тарзда ислоҳотлар ўзанини янги майдонлар томон буриш, халқнинг хоҳиш иродаси ва розлигини мамлакат бошқарув тизимида муҳим мезонга айлантириш, бунинг учун шароит ва барча имкониятларни яратиш сари қўйилган қадамлар билан ҳам тарихий аҳамият касб этди ушбу Мурожаатнома.

Мурожаатномада эришилган ютуқлар эътироф этилиши билан бирга, келгуси йил учун ривожланишнинг олтита устувор йўналиши белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан мамлакатимизда 2023 йил – «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номланди.

Биринчи устувор йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш таклиф этилди. Республикада вазирликларни ислоҳ қилиш, иш услубларини тубдан ўзгартириш – янги маъмурий ислоҳотларнинг асосини ташкил этиши алоҳида қайд этилди. Бу мамлакатимизда замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш имконини беради. Ўтган йиллар давомида бошқарув тизимини рақамлаштириш жараёнида бунинг учун зарур шарт-шароит, керакли инфраструктура яратилди. Эндиликда янги тизим қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштиради, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини кескин оширди. Бу эса натижадорликка, самарали ижро интизоми шаклланишига хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари устувор йўналишлар қаторида экология масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида тўхталиб, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келгуси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, бугун минтақада, қолаверса, бутун дунёда чўлланиш, сув етишмаслиги, қурғоқчилик, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш каби жиддий экологик муаммолар пайдо бўлаётгани бу борада изчил тизимли ислоҳотларни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этмоқда.

Бу борада мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатларимизни, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни кучайтирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 21 декабрда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди. Фармонга мувофиқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази – Гидрометеорология хизмати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг ташаб­буси билан амалга оширилаётган ушбу маъмурий ислоҳотлар ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишга, ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликлар иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга хизмат қилади.

Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилиши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда мазкур соҳадаги бошқарув тизими самарадорлигини оширишга, табиий рес­урслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорологик фаолият йўналишида муҳим ислоҳотларни амалга оширишга институционал асос бўлиб хизмат қилади.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔6

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар