Дунёда экологик партиялар аксарият ҳолатда «яшиллар партияси» деб аталиб, борган сари парламентларда уларнинг ўрни ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда «яшиллар партияси» бирорта мамлакатда ҳокимият тепасига чиқмаган бўлса-да, йилдан-йилга уларнинг аҳамияти олиб бораётир.
Мисол учун, Литванинг «яшиллар партияси» 2011 йилда ташкил этилган, лекин унинг раҳбари Линас Балсис мустақил депутат сифатида парламент мандатига эга. Франциянинг Экология партияси 2017 йилги парламент сайловларининг биринчи босқичида 4,3 фоиз овоз тўплаган эди. Сайловларнинг иккинчи турида у тўртинчи ўринни эгаллади. Грецияда «Экологик Яшиллар» блоки 2015 йилда парламентда битта ўринга эга бўлган бўлса, Ирландияда 2016 йилги сайловларда «яшиллар партияси» парламент сайловларида иккинчи ўринга эга чиқди. Норвегияда, 2017 йилги сайловларда, Яшиллар ва атроф муҳит партияси миллий парламентда 3,2 фоиз овоз олган. 2019 йилда Европа «яшиллар партияси» сайловларда 11,4 фоиз, 2021 йилдаги сайловларда Германия «яшиллар партияси» 15,4 фоиз, Финляндия «яшиллар»и 2019 йилдаги парламентга сайловларда 11,5 фоиз, Австрия «яшиллар партияси» 13,9 фоиз, мамлакатимизда энг ёш бўлган Ўзбекистон экологик партияси эса 10 фоиз овозга эга бўлган эди.
Кўриниб турибди, йилдан-йилга жаҳонда «яшиллар партияси» дунё парламентларида тобора кўпроқ ўринни эгалламоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятининг бугунги кундаги экологик муаммоларга бефарқ эмаслигини англатади.
Юртимизда ҳам энг ёш сиёсий кучлардан бири бўлган Ўзбекистон Экологик партияси халқимиз орасида анча танилиб қолди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, юртимизни Яшил маконга айлантириш, мамлакатимиздаги экологик муаммоларни ҳал этишда ушбу партия ташаббуслари беқиёс ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас.
Экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Тошкент вилояти партия ташкилоти томонидан ҳам доимий амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Янгийўл туманидаги «Умид» МФЙ Янгиобод кўчаси аҳолисидан шикоят ариза келиб тушган. Ўрганиш жараёнида аниқланишича, «Ифтихор» МФЙ ҳудудидаги полигон чиқиндихона ёниб кетган ва атроф муҳитга, аҳоли яшаш шароитига салбий таъсир кўрсатган. Назоратчи инспекторлар чақиртирилди ва бу муаммони бир ой ичида бартараф қилинишига кўрсатмалар берилди. Қибрай туманида ўтказилган рейд мобайнида дарахтларга мих билан қоқилган ёки металл сим билан боғланган кичик реклама баннерлари юзасидан тушунтириш берилиб, тезлик билан эълонларни олиб ташлаш «Автосервис» эгасига уқтирилди.
Баҳор мавсумида Бўстонлиқ туманида вилоятнинг туман ва шаҳар раислари ва ободонлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда «Чиқиндиларни бирга бартараф этайлик» мавзусида ташкил қилинган катта акция ҳам партиямизни халқ ичида танитди, десак тўғри бўлади.
Биламизки, партияларнинг асосий вазифаларидан бири бу тарғибот-ташвиқот ишларидир. Шунинг учун ҳам Тошкент вилояти партия ташкилоти томонидан муҳим экологик саналарга бағишлаб «Аёллар ва ёшлар» қаноти етакчилари иштирокида «Бутунжаҳон ёввойи табиат куни», «Халқаро тўғонларга қарши курашиш куни», «Халқаро қушлар куни», «Экологик билимлар куни», «Халқаро биологик хилма-хиллик куни» муносабати билан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Пискент туманида «Саломатлик учун беш минг қадам» ва тонгги бадантарбия, Қибрай туманида «Шахсий гигиеник қоидаларга амал қилинг», Ангрен шаҳрида «Томорқа ва ер майдонларига кўчатларни ўтказиш бўйича акция» каби ўтказилган тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.
Бундан ташқари 2022 йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти томонидан Қибрай туманида «Ёшлар боғи» барпо этилди. Унда 200 мингга яқин турли хил мевали ва манзарали кўчатлар экилди ҳамда туман ва шаҳарларда кўчат экиш акцияларида партия ташкилотлари фаол иштирок этди. Жумладан, Бўстонлиқ тумани, Оҳангарон шаҳар, Бўка туманларида «Кўчат экиб боғ яратайлик» мавзусида катта акция бўлиб ўтди. Ҳар бир акцияда 1000 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бошланган янги 2023 йилда партиямизнинг олдида янада улкан ва машаққатли жараёнларни амалга ошириш вазифаси турибди. Ўйлаймизки, бу йўлда партиямизнинг ҳар бир аъзоси бор шижоати билан ишлашга ҳаракат қилишади. Зеро, бизнинг олдимизда юртни яшил маконган айлантириш каби эзгу ва улкан юмуш бор.
Фурқат АҲМАДЖОНОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент вилоят кенгаши раиси,
халқ депутатлари
вилоят кенгаши депутати
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил