Табиат      Бош саҳифа

Ҳайвонларни сақлаб қолмоқчимисиз? Мўйнали кийимлардан воз кечинг!

Ҳайвонларни мўйна учун кўпайтириш ва сақлаш дунёга машҳур брендлар томонидан ҳам қораланмоқда. Кийим-кечак бўйича таниқли брендларнинг деярли барчаси табиий мўйналардан фойдаланиб коллекциялар яратишдан аллақачон воз кечган. Бунинг эса ўзига хос ва ниҳоятда жиддий сабаблари бор.

Ҳайвонларни сақлаб  қолмоқчимисиз? Мўйнали кийимлардан воз кечинг!

Мисол учун, Чехия парламенти 2019 йилдан бош­лаб мўйна олиш учун жонзотларни кўпайтиришни тақиқлаган. Чехиялик депутатларнинг айтишича, уларга телевидение орқали мамлакатдаги мўйна олувчи фирмалардан бирида тулкилар ўлдирилаётгани намойиш қилинган ҳужжатли фильм қаттиқ таъсир қилган.

«Бундай лавҳалардан ке­йин мўйна олувчи фирмалар фаолиятига қарши овоз бермасликнинг иложиси бўлмади. Мен аёллар бош кийимидаги бир попук деб ҳайвонлар ўлиши ва азият чекишини кечира олмайман», деган Чехия парламентининг атроф муҳитни сақлаш қўмитаси раҳбари Робин Бёних.

Қуйидаги рақамлар эса мўйначилик бўйича қабул қилинган юқоридаги қарорларнинг нечоғли тўғри эканлигига исбот бўла олади. Масалан, битта мўйнали кийим олиш учун қуйидаги миқдорда ҳайвонлар нобуд қилинади:

100 – 500 та олмахон;

100 – 200 та шиншилла;

40 – 90 та самур;

60 та мартен;

50 та норка, 30 га яқин опоссум, қундуз, тулки, ондатра, қуён;

15 та силовсин ёки қутб тулкиси;

12 та бўрсиқ;

10 та тюлень;

5 та бўри...

Энди тасаввур қилинг, ўн кишини мўйна билан кийинтириш учун қанча ҳайвонларни қурбон қилиш керак бўлади.

Қолаверса мўйна етиштириш фермаларида ҳайвонларни сўйиш учун турли ваҳшиёна усуллар қўлланилади. Масалан, анус ёки жинсий аъзолар орқали оқим ўтқазиш. Тўлиқ ҳушига келган ҳайвонлар юрак хуружидан ўлишади. Бу эса жудаям юракларни ларзага келтирадиган ишдир. Нобуд қилишнинг бошқа усуллари эса бундан ҳам қўрқинчли. Газ билан ўлдириш, заҳарли ва фалаж қилувчи моддаларни қўллаш, бўйин умуртқалари ёки бош суягини синдириш, бўғиш... Кўнглингизни хира қилмоқчи эмасмиз, аммо бу бор ҳақиқатдир. Бу жараёнда кўпинча ҳайвонлар ҳали тирик ҳолатда бўлишади, инсонлар эса уларнинг терисини шу ҳолича шилишга киришишади.

Барча мамлакатларда мўйна саноати томонидан ишлаб чиқарилган териларнинг 85 фоизи завод фермаларда даҳшатли шароитда боқилган ҳайвонлардан олинади.

Мўйна фермаларида ҳайвонларнинг панжаларини кесадиган, полга ўралган осилган қафасда сақланади. Бу ҳайвонлар бутун умрини бадбўй ҳид, тор қафасда ўтказишади ва қафаснинг узунлиги ярим метрдан ошмайди. Бундай қафасда камида иккита ҳайвон сақланади.

Мўйна ишлаб чиқарувчилар томонидан таъкидланаётган сунъий мўйналарнинг атроф муҳит учун зарар эканлиги эса ҳақиқатдан бироз йироқ. Чунки табиатда ўлик ҳайвоннинг териси жуда тез парчаланади, шунинг учун мўйнани кийим ҳолатида сақлаб қолиш учун жуда кўп заҳарли моддалар ишлатилади: минерал тузлар, формалин, формалдегид, кўмир смоласи, ционид, каустик асосидаги мойлар ва бўёқлар шулар жумласидандир.

Аслида мўйна ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларининг ўзи табиатга катта зарар етказади: кичик майдонда тўпланган ҳайвонларнинг чиқиндилари атроф муҳитни ифлослантиради, туп­роққа сингиб кетади ва сув ҳавзаларини заҳарлайди. Машҳур брендлар бугунги кунда ҳайвонларнинг мўйнасидан кийим ишлаб чиқаришдан оммавий равишда воз кечаётгани эса бироз бўлса-да таскин бериши мумкин.

Тўғри, айримлар мўйнадан тайёрланган маҳсулотларнинг гўзаллиги ва чиройи ҳақида узоқ вақт баҳслашишлари мумкин. Аслида эса мўйнали кийимларни ғор одамлари ўйлаб топишган, чунки уларда бошқа танлов бўлмаган. Бизда эса бугунги кунда миллионлаб танлов имкони бор. Ҳайвонлар ҳам сайё­рамизнинг, ахлоқий жамиятнинг бир қисмидир ва уларга нисбатан инсоний муносабат қилишимиз шарт ва мажбурий. Лаҳзалик роҳат учун минглаб ҳайвонларни шафқатсизларча нобуд қилиш эса ҳеч қандай жамият аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайди.

Ҳайвонларни оз бўлса ҳам яхши кўрсангиз, она табиатга бефарқ бўлмасангиз, табиий мўйнали маҳсулотлардан воз кечинг!

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔20

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 20    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар