Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Док 1 макс»нинг мурғак қурбонлари қайтмайди, аммо биз бирор жиддий хулоса қилдикми?

Илгари шифокорга мурожаат қилсангиз, сизни обдон текширгач икки ёки учта таблеткани ёзиб беришарди. Шу дориларни олиб дардимизга шифо топардик. Дорихонага борганимизда фақат шифокор рецепти асосидагина дори сотиларди.

«Док 1 макс»нинг мурғак қурбонлари қайтмайди, аммо биз бирор  жиддий хулоса қилдикми?

Рецептсиз ҳеч ким ололмасди. Бугун шифокор қабулига борсангиз чуқур текшириш у ёқда турсин, фалон жойим, пистон жойим оғрияпти десангиз бас, қаторлаштириб дориларни ёзиб беришади. Телевидение радиолардаги дори рекламаларини-ку асти қўяверинг. Кети узилмайди. Реклама қилинаётган дори-дармонларнинг сифати, улар бирор бир сертификатга эгами йўқми, унинг қандай ножўя таъсирлари борлигини камдан-кам одам текшириб кўради. Қолаверса,  шифокор кўригига бормасдан шу рекламалардаги дориларни олиб даволанаётганлар миллионлаб топилса керак.

Мамлакатимизда «Док 1 макс» сиропини қабул қилиши оқибатида заҳарланиб камида 20 нафар гўдак вафот этгани билан боғлиқ фожиадан ҳали ҳам ўзимизга келолмаяпмиз. Бу тиббиётимиздаги кўплаб камчиликларни, фармацевтика соҳаси мутасаддилари, хориждан дори препаратларини олиб келиб халқимизга пуллашни катта бизнесга айлантириб олган валломатлар кирдикорларини ошкор қилиб қўйди. Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док 1 макс» сиропини қабул қилган камида 20 нафар гўдак оғир ва катта дард чекиб бу дунёни тарк этди.

Болаларнинг бевақт ўлими Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги муаммоларга ойна тутди, десак хато бўлмайди. Бу машъум воқеалар тиббиётимиз, фармацевтикамиз нақадар «бетоб» эканлигини исботлади.

Бу фожиа ортидан ижтимоий тармоқларда турли норозилик фикрлар авж олди ва ҳамон давом этмоқда. Жамоатчилик фаоллари муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги хусусида асосли фикрларини билдиришмоқда. Айрим юртдошларимиз телевидениедан дори-дармон ва ҳар хил БАДларнинг рекламаларини буткул олиб ташлашни таклиф қилишмоқда. Аслида бу жуда ўринли ва тўғри таклиф. Ҳаттоки болалар учун мўлжалланган каналларда ҳам дори-дармонлар рекламаси соатлаб намойиш қилинишини ҳазм қилиб бўлмайди. Мурғак гўдак дори рекламасини кўрар экан, уни фақат фойда деб билади. Баъзан назоратсиз қолганда ичиб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун дори-дармонлар рекламасини аввало телеканаллардан буткул олиб ташлаш вақти етмадими?!

Афсуски Ҳиндистон давлатининг вазирлари жиддий муносабат билдириб, болалар ўлимига сабаб бўлган компаниянинг лицензиясини бекор қилишларини сўраб баёнот билан чиққан бир пайтда, бизнинг вазирлар фақат кечирим сўраш билан қутулишмоқда. Қолаверса, парламентимиз, депутатларимиз ҳам бу соҳани тартибга солишда асқотадиган бирор бир жўяли таклиф билан чиқмагани ажабланарли.

Қолаверса, аҳоли вакилларининг барчаси ҳам ушбу дори воситасининг тақиқланганлиги ҳақида хабар топишдими? Вилоятларнинг узоқ қишлоқларида ҳатто телевизор кўришга имкон йўқ. Бир соат чироқ бўлса, 10 соат ўчиқ. Аминмизки узоқ қишлоқ жойларда яшаётганлар «Док 1 макс»нинг хавфли эканлигини ва 20 нафар боланинг ёстиғини қуритганидан бехабар ва ҳамон «Marion Biotech Pvt. Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дориларни қабул қилаётган бўлишлари эҳтимоли йўқ эмас.

Давлат хавфсизлик хизмати берган хабарга кўра, юқоридаги компания томонидан ишлаб чиқарилган «Док 1 Макс» сиропини юртимизга олиб киришда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилган. Ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Шу ўринда савол туғилади: яна шунга ўхшаган хатоларни такрорламаслик учун нима қилиш керак? Биринчи навбатда дори воситаларини назоратсиз қўллаш амалиётини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур.

Чунки биз қайси дорини ичиш бўйича кўпинча шифокор билан эмас, дорихона сотувчилари билан маслаҳатлашамиз. Кўплаб дори воситаларини шифокор рецептисиз осонгина аптекадан харид қилишимиз мумкин ва бу дорилардан нотўғри фойдаланиш хавфини янада оширади. Масалан АҚШда дорилар нафақат қатъий рецепт билан берилади, балки унинг беморга таъсири ҳам мунтазам ўрганиб борилади. Шунга кўра ҳар қандай дори воситаларининг ўзи ёки миқдори ўзгартирилиб борилади. Қолаверса, ривож­ланган хориж мамлакатларида ҳар қадамда дорихона учрамайди. Аҳолиси ҳам рецептсиз дори сотиб олиш мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қилиша олмайди. Умуман, юртимиздагидек «турнақатор» дорихоналарни деярли ҳеч бир давлатда учратмайсиз.

Балки бизда ҳам дорихоналар сонини камайтириб, рецептсиз дори сотишни умуман тўхтатиш керакдир? Оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур. Хусусан, дори воситалари рекламасини фақат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рухсати билан амалга ошириш керак. Келгусида ОАВда дориларнинг бевосита рекламасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Шу мақсадда Туркия, Швейцария, Канада каби мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар