Жараён      Бош саҳифа

Ички ишлар органлари фаолиятини жамоатчилик назорат қилади, унинг таркибида журналистлар бўлади

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Ички ишлар органлари фаолиятини  жамоатчилик назорат қилади,  унинг таркибида  журналистлар бўлади

Бошидан айтиш керакки, жамиятимиз учун ҳам, ички ишлар органлари ходимлари учун ҳам бу қарор айни муддао бўлди. Чунки унда ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун мамлакатда қонун устуворлиги ва тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Алоҳида эътиборга молик яна бир жиҳат шуки, мазкур қарор билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди. Бу меъёрий ҳужжатда ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмол ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими нуфузига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик сингари вазифалар белгилаб берилган. Эндиликда ички ишлар органларининг ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз риоя қилиши мажбурий ҳисобланади.

Қарорнинг нафақат журналист аҳлини, балки жуда кўпчиликни энг кўп руҳлантирган қисми 6-банд бўлиб, унда ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини шакллантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш белгиланган. Бу жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари ички ишлар органлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича омма фикрларни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш, ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва натижасини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат бўлади.

Шу вазифаларни бирма-бир кўриб чиқсак.

Ички ишлар органлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш бугуннинг энг долзарб масалалари сирасига киради. Соҳанинг айрим ходимлари босар-тусарини билмай қолиши, муомалада ўта қўпол бўлиши, зўравонлик ё таъмагирлик қилиши ва бошқа хунук ҳолатлар туфайли ички ишлар органи, ДАН ходими деган сўзлар салбий тус олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Аслини олиб қараганда эса, битта ахлоқсиз кимсанинг қилмиши туфайли бутун бир тизим ходимларини ёмонотлиққа чиқариш, улар ҳақида салбий фикр ё тасаввур уйғотиш бориб турган адолатсизликдир. Шу нуқтаи назардан, жамоатчилик назорати ўзига хос одиллик мезони бўлишига шубҳа йўқ.

Бу ўринда қайд этиш керакки, жамоатчилик назорати, деганда, тирноқ остидан кир қидириш эмас, холисона ёндашув тамойили устувор бўлади. Бу орқали омманинг ички ишлар органлари ходимларига, ўз навбатида, ички ишлар органлари ходимларининг кенг жамоатчилик ва ҳар бир фуқарога ишончи ортади ва мустаҳкамланади. Шу тариқа улар ўртасида бир-бирига шубҳа ва ишончсизлик билан қараш йўқола бориб, муайян даражада ҳамкорлик қарор топади.

Кейинги масалага ўтамиз. Ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш ҳам ғоят муҳим вазифа саналади. Бу масаланинг аҳамиятли томони шундаки, эндиликда соҳага доир қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда фақат ички ишлар тизими ходим ва мутахассисларининг меҳнат шароити, фаолияти диққат марказида турмайди. Бундан буён янги ҳужжат лойиҳаларининг умумжамият манфаатларига нечоғли мослиги, оддий инсонлар уларга қандай муносабат билдириши ҳам ўрганилади. Яъни, муайян бир соҳанинг манфаатлари ҳимояси бошқа бир соҳанинг манфаатлари чекланишига олиб боришига йўл қўйилмайди.

Очиғини айтганда, масалан, тиббиёт бўйича қонун ҳужжатларини тиббиёт ходимлари, ёки дейлик, таълимга оид меъёрий ҳужжатларни таълим учун мутасадди шахслар тузади. Ички ишлар тизими ҳам истисно эмас. Бу – табиий. Чунки, ҳар бир соҳани шу жабҳада хизмат қилган ё хизмат қилаётган, унинг бутун икир-чикирларидан, пасту баландидан ҳар томонлама бохабар бўлган, шу йўналишда муайян тажриба ва кўникмаларга эга инсон яхши билади. Бинобарин, меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқишни шундай ходимларга топшириш адолатдан бўлади. Фақат биргина нозик ва, беозор айтганда, бирмунча қалтис жиҳатни айтмаганда.

 

Яъни, улар ўз соҳасининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаддан зиёд берилиб кетиб, бошқа йўналиш­лар ва умумжамият мақсадларига зид келадиган бандлар томон оғиб қолмаслиги керак.

 

Ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш, деганда, мана шундай жиҳатларга эътибор қаратиш назарда тутилади.

Ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва натижасини кенг жамоатчиликка етказиш масаласининг қамрови ҳам ниҳоятда кенгдир. Таъкидланганидек, ички ишлар органидаги битта ходим коррупциянинг бир кўриниши бўлган таъмагирликка йўл қўйса, одамлар бутун соҳа вакилларини ёмонлиққа чиқариши, оқибатда улар ҳақида салбий тасаввурлар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Ваҳоланки, коррупция фақат таъмагирликдан иборат эмас. Унинг кўпдан кўп шакллари борки, ҳаммаси соҳа ходимларининг шаънига катта доғ туширади. Омманинг оми қисми эса интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинадиган ҳар турли хабарларга ўч бўлади. Шу тариқа биргина хабар эълон қилиниши билан у оғиздан оғизга кўчиб, ўртада тўқималар билан «бойиб», тезда шов-шувга айланади.

Шу маънода, маслаҳат-кенгашларнинг бу турдаги ҳар бир хабарни синчовлик, адолат ва холислик билан ўрганиб чиқиши, кенг жамоатчиликка унинг ҳалол натижасини етказиши ғоят муҳимдир. Зеро, бир жиҳатдан, «қарға қарғанинг кўзини чўқимайди» нақлига асосан, ички ишлар ходими суиистеъмол, адодатсизлик, зўравонлик ё қўполликка йўл қўйган бўлса, касбдошлари унинг айбини ёпиб юбориши мумкин. Иккинчи томондан эса, ҳалол меҳнат қилиб келаётган, касбига содиқ ходим иғвогар ва бўҳтончи гуруҳларнинг туҳматлари, юмалоқ хатлари гирдобига тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Маслаҳат-кенгашлар ана шу чигалликларни ечиши, адолатни қарор топшириши керак бўлади.

Албатта, маслаҳат-кенгашларнинг вазифаларини янада кенгроқ шарҳлаш, улар ҳақида кўп гап айтиш мумкин. Лекин битта мақола доирасида бунинг ҳаммасини қамрашнинг иложи йўқ.

Шу боис сўзни мухтасар қилиб, биргина жиҳат ва қарорнинг истиқболдаги самарасини таъкидлаб ўтамиз.

Биргина жиҳат шуки, маслаҳат-кенгашлар ўз фаолиятида адолатни бош мезон қилиб олиши лозим. Яъни, қуйи бўғиндагиларни жазолаб, юқорироқ даражадаги ходимларга нисбатан «бағрикенглик» қилмаслиги керак. Акс ҳолда, жамоатчилик наздида унинг бутун фаолияти хўжакўрсинга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Қарорнинг истиқболдаги самараси эса, кўплаб ривожланган давлатларда бўлганидек, гувоҳни ҳимоялаш дастури каби янгиликлар юзага чиқишига йўл очилишидир. Айрим гувоҳлар интиқомдан ҳадиксираб, жиноятни яширмаслиги, ўзи ва яқинларини хавф-хатарга қўймаслик мақсадида оқни қора, қорани оқ демаслиги учун шундай янгиликларни ҳам жорий этиш вақти аллақачон келган. Мазкур қарор бу йўналишдаги ўзига хос ибтидо бўлса, ажаб эмас.

Антон Чехов айтганидек, «Биз аввало инсонмиз, ИНСОН! Ундан кейин сартарош, ўқитувчи, новвой ё ўт ўчирувчи ва ҳоказомиз!» Ички ишлар органлари ходимлари ҳам, бошқалар ҳам – ҳаммамиз бир жамият аъзоларимиз. Нима қилсак ҳам, аввало, шу жамият фаровонлиги учун қилишимиз керак.

 

Мадина МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар