Экоолам      Бош саҳифа

Орол денгизининг қуриган тубида яна 100 минг гектар яшил қопламалар барпо қилинмоқда

Орол денгизининг қуриган тубида яшил қоплама ва ўрмонзорлар барпо қилиниши йўлида катта ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётгани ҳақида олдин ҳам кўп бора хабар берган эдик.

Орол денгизининг қуриган тубида яна  100 минг гектар  яшил қопламалар  барпо қилинмоқда

Бу эзгу тадбирлар 1-2 йиллик эмас, узоқ вақтга мўлжалланган бўлиб, айни шу усул билангина Оролқумнинг атроф муҳитга етказаётган зарарли таъсирини анчагина камайтириш мумкин.

«Қум кўчкиларини мустаҳкамлаш, Оролнинг қуриган қисмидан ҳавога заҳарли аэрозол чанглари кўтарилишини камайтириш масалалари бизнинг эътиборимиз марказида бўлиши зарур. Шу мақсадда чўл шароитига чидамли ва озуқа ўсимликлари кўчатларини етиштириш бўйича Минтақавий марказ ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Олимларимиз берган маълумотларга кўра, 10-12 йил давомида денгизнинг қуриган қисмини дарахтзор ва бутазорларга айлантиришимиз мумкин. Бундан ташқари, янги унумдор яйловлар яратишга қурбимиз етади, бу чорвачиликни изчил ривожлантириш ва ўн минглаб одамларни иш билан таъминлаш имконини беради. Минтақавий марказ эса эҳтиёж катта бўлган мутахассислар тайёрлаш бўйича ўзига хос ноёб илмий-таълим базасига айланади», деган эди Президентимиз бу ҳақида.

Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январда «Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Респуб­ликасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

– 2022-2026 йилларда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ҳажмлари;

– 2022-2026 йилларда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш учун чўл ўсимликлари уруғларини тайёрлаш ҳажмлари.

Айни шу олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари Ғолиб Қурбонов Мўйноқ туманидаги ўрмон хўжалигида жамғарилган уруғлар, уларнинг ҳолати, зарурий техникаларнинг шайлигини кўздан кечиришди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Рес­публикасидаги ёш олимлар томонидан яратилган, қуёш панели ёрдамида ишловчи саксовул уруғи экишга мўлжалланган янги қурилма ва унинг техник имкониятлари билан ҳам яқиндан танишишди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Орол денгизининг қуриган тубида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида 2026 йил якунига қадар уларнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказиш назарда тутилмоқда.

– Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилди. Мутахассисларнинг айтишича, экилганига 3 йил бўлган ўсимликларнинг бўйи 2 метрдан ошган ҳамда чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган. Маълумот учун: битта саксовул 4-10 тонна кўчки қумини тўхтата олади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Шунингдек, кейинги 5 йилликда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида 1 млн гектарда чўл ўсимликларини экиш кўзда тутилган.

Оролқумда ўсимликларни экиш янги ўрмон экотизимларини яратмоқда. Ҳозир бўй чўзиб қолган яшил қопламалар, бутазорлар орасида қуёнлар, тулкилар, қирғовуллар, ёввойи чўчқалар пайдо бўлган. Демак, бу ерда аста-секинлик билан табиат мувозанати тикланмоқда. Қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар натижа бера бошлагани ҳаммамизни қувонтириши табиий.

Ўзбекистон Экологик партияси дастурида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилаш, бош­қа экологик ноқулай ҳудудларда атроф муҳитни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган инновацион ғоя ва технологияларни, дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Куни кеча Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектар яшил қопламалар барпо қилишга старт берилди. Ушбу тадбирларга бош-қош бўлаётган Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва олимларимизга бу улкан яратувчилик ишларида омад ёр бўлсин!

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔4

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар