«Бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда, ер юзида иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва бошқа табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда».
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида айтилган бу фикрлар нақадар долзарб эканини бугунги жараёналар ҳам яққол кўрсатиб турибди. Хусусан жорий йил мамлакатимизда ҳукм сураётган ноодатий қиш ва аномал об-ҳаво туфайли вужудга келган энергия тақчиллиги ва узилишлар табиатнинг катта синови бўлди. Бу бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаргани, уларни бартараф этиш юзасидан имкон қадар тезкор чора-тадбирлар кўрилганига гувоҳ бўлдик.
Энергея ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергея тежамкор ва «яшил» энергетика тизимига ўтиш барибир бугунги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб қолаверади. Шу билан бирга, масалага аввало халқимиз манфаати, инсон қадрини улуғлаш нуқтаи назаридан ёндашиш давлатимиз сиёсатининг бош йўналишидир. Шу кунга қадар бошимиздан ўтказган бир қатор синовларни енгишда ҳам ана шу мезон биринчи ўринга қўйилгани сир эмас.
Глобал пандемия оқибатлари ва иқлим ўзгаришлари даврида, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, халқимизнинг қаҳрамонларча меҳнати билан эришилган ютуқлардан кўз юммаслигимиз керак. 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилди. Эътироф этиш жоиз, глобал пандемия оқибатларига қарамасдан мамлакатимизда авваломбор иқтисодиётни ривожлантиришнинг «драйвери» бўлмиш энергетика соҳасига стратегик йўналиш сифатида эътибор қаратилди. Қисқа муддатларда янги энергия қувватлари барпо этилди, мавжудлари реконструкция қилинди ва натижада умумий ўрнатилган қувват салкам 16 ГВт га етказилди, ваҳолангки ушбу кўрсаткич 2010 йилда 11,5 ГВт ни ташкил этган эди.
Бу борада бутун дунё ҳамжамияти амалиётида жорий этилган «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021 йилда Нурота туманида фойдаланишга топширилган умумий қуввати 100 мВт га тенг қуёш станцияси йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда, бунинг натижасида 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланмоқда. Шунингдек, йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалмоқда. Бу эса республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини бир кун давомида табиий газ билан таъминлаш имконини беради.
2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8 минг мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилади.
Бу ўз навбатида мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришда кенг имкониятлар яратади.
Шунингдек, табиий газ захираларидан самарали фойдаланиш, рақамлаштириш орқали ҳисобини юритиш, соҳада шаффофликни таъминлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Авваломбор табиий газни иқтисод қилиш мақсадларида буғ-газ электр станциялари барпо этилмоқда, мавжудлари эса ушбу энергия тежамкор станцияларга реконструкция қилинмоқда. Шунингдек, газ истеъмолчилари тўловлари учун қулайликлар яратиш мақсадида 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларига табиий газ ҳисоблагичлари ўрнатиб берилди. Табиий газдан фойдаланиш борасида давлат ва жамоатчилик назорати тизимли равишда олиб борилмоқда.
Бироқ, шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида табиий газ соҳасида ҳамкорлик бўйича бўлиб ўтган музокаралар ва унинг натижаларини турли хил талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Музокаралар юзасидан батафсил расмий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Тасдиқланган «Йўл харитаси»да ҳам Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорт тизимига эгалик ва бошқарув ҳуқуқи тўлиқ сақланган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорда етказиб бериш мақсад қилингани, бунда газ транспорти тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқлиги алоҳида таъкидланган.
Шу ўринда, мамлакатимиз аҳолиси энергия таъминотида, хусусан табиий газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати юқорида таъкидлаганимиздек, аввало халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганини унутмаслигимиз зарур. Бундай пайтларда турли асоссиз гап-сўзларга учиш тўғри иш эмас. Бундай пайтларда нотўғри ахборотларни тарқатиш эмас, масаланинг асл моҳиятини халқимизга чуқур таҳлиллар асосида етказиб, хайрли мақсад кўзланган ишни қўллаб-қувватлаш энг оқилона йўл деб ўйлайман.
Хулоса қилиб айтганда, вужудга келган ҳолат мамлакатда энергетика соҳасини мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда янада шиддатли ривожлантириш, бу борада бошланган кенг кўламли ислоҳотларни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.
Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат
🕔16:35, 11.12.2025
✔30
Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?
🕔16:33, 11.12.2025
✔30
Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔64
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил