Депутатлик – одамларнинг ишончи демак. Шу ишончни оқлаш учун қонунларимизда халқ ноибларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу билан бир қаторда дахлсизлиги ва фаолиятининг асосий кафолатлари белгилаб қўйилган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунга асосан Қонунчилик палатаси депутати, сенатор тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади. Ўз навбатида, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётган вақтда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар бу ҳолатларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар, мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли. Аслида бу вазифа депутатнинг ўзини сайлаган фуқаролар олдидаги бурчи ҳамдир.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши депутати Фурқатжон Ахмеджанов ҳам ана шундай халқ олдидаги бурчини муносиб бажариб келаётганлардан. Депутат куни кеча 17-Бўка сайлов округида бўлиб, «Жағалбайли», «Наврўз», «Янгибоғ» МФЙларида тоза ичимлик сув йўқлиги ва газ босимининг пастлиги бўйича мурожаат қилган аҳоли билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммолари ва ташвишлари билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзидаёқ ичимлик сув ва табиий газ бўйича керакли мутасаддиларга мурожааат қилиб, аҳолини қийнаб турган муаммоларга оз бўлса ҳам ечим топди.
Шу куни депутатимиз «Наврўз» МФЙ раиси М.Ҳайдаров билан биргаликда Истиқбол кўчасидаги З.Исоқованинг хонадонида бўлиб, унинг турмуш ўртоғи сил касаллиги, 5 ёшли фарзанди қанд касаллиги билан қийналаётганлигидан хабардор бўлди. Шу куннинг ўзида маҳалла раиси билан келишилган ҳолда бу ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ёрдам кўрсатиш йўллари кўриб чиқилди.
Бугун Экопартия илгари сураётган ғояларга кенг жамоатчиликда хайрихоҳликни кучайтириш юқоридаги каби амалий ишларнинг аниқ натижаларига ҳам боғлиқдир.
* * *
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Тошкент вилоятида жойлашган маҳаллаларда ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан «Обод» МФЙ ҳудудида ичимлик сув қувурларини тортиш учун траншеялар қазилмоқда. Шу билан бир қаторда таъмирга муҳтож кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу қурилиш ишларининг сифатли олиб борилишини назорат қилиш жараёнида Ўзбекистон Экологик партияси Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Саҳадилла Чуратаев ҳам қатнашмоқда. Қолаверса депутат доим халқ орасида, аҳоли мурожаатларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топишда илғор.
Бошига бирор мусибат, мушкулот тушганида инсон яқин бир дардкашга эҳтиёж сезади, кимдир унга суянч бўлиши жуда муҳим. Халқ ўзи сайлаган депутатдан имкон доирасида ёрдам, кўмак кутиши табиий.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил