Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Яшил белбоғлар» – экологик муаммоларда муҳим ечим

Табиатнинг «огоҳлантириш»лари биргина мамлакат ёки халқ учун эмас, бутун инсоният учун жиддий қўнғироқ бўлиши керак. Айниқса, Бухоро вилояти каби қурғоқчиликка мойил, кескин ўзгарувчан иқлим шароитига эга бўлган ҳудуд учун экологик меъёрларни сақлаш жуда катта аҳамият касб этади.

«Яшил белбоғлар» –  экологик муаммоларда  муҳим ечим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида 2022 йилда Бухоро вилояти ҳудудида 40 минг гектар ўрмонзорлар, «яшил қопламалар» барпо этиш режалаштирилган бўлиб, амалда ўтган йилнинг баҳорги мавсумида ўрмон хўжаликлари тамонидан 40 минг гектар ер майдонида уруғдан ва саксовул кўчатидан ўрмонзорлар барпо қилинди, бунда жами 160 тонна чўл ўсимликлари уруғлари ҳамда 2 млн. дона саксовул кўчатлари экилди.

Жорий йилда ҳам вилоятнинг 40 минг гектар майдонига ўрмонзорлар, «яшил қоп­ламалар» барпо этиш режалаштирилган. Бу бўйича барча чора-тадбирлар, тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилган, экиш учун сарфланадиган чўл ўсимлик уруғлари, саксовул кўчатлари заҳираси етарли, техникалар шай ҳолатга келтирилган.

Вилоят ўрмон хўжаликлари томонидан 2022 йилда вилоят бўйича жами 210 гектар майдонда 525 минг дона тут кўчатларини экиб иҳота дарахтзорларини барпо қилиш режалаштирилиб, ўтган йил давомида 210 гектар майдонга 525 минг дона тут кўчатлари экилган. Бу ҳам ҳудуд иқлим шароитининг ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги фармойишида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарларини шамол таъсиридан ҳимоялаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар кўчишини бартараф этиш ҳамда минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратиш учун шаҳарлар атрофида 2020-2021 йилларда жами 30 км масофада «Яшил-белбоғ» ҳимоя дарахтзорлари барпо этилиши топширилган эди.

Вилоятимиз ҳудудида барпо қилинаётган «Яшил-белбоғ» Бухоро шаҳар аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, кучли шамол таъсирини бартараф этиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар ва тузлар кўчиб келишини бартараф этиш ҳамда минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратишда фойдаси юқорилиги илмий жиҳатдан исботланган. Бундан ташқари ушбу лойиҳанинг шаҳар ҳудудларига тузлар кўчиб келиши камайиши туфайли қадимий ёдгорликларнинг узоқ муддат сақланиб, қолишида фойдаси жуда юқори. Шунингдек, «яшил белбоғ» барпо қилингандан 3 йил ўтиб сизот сувлари юқорига кўтарилиши сезиларли камайиши кутилмоқда. Вояга етган ҳар бир дарахт камида 300 кг.дан шаҳарга кириб келаётган тузлар ҳамда қумларни ушлаб қолиш қувватига эга.

Шу сабабли ҳам вилоят ҳудудида 4 қаторлик узунлиги 10 км масофада Бухоро шаҳар атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш учун жойлар ишчи гуруҳи томонидан танланган. Ўрмон лойиҳа институти томонидан тегишли смета ҳужжатлари тайёрлаб берилган. Вилоятимиздаги ўрмон хўжаликларига экиладиган масофалар ва кўчат турлари тақсимлаб берилди ва улар тамонидан сметада кўрсатилган кўчат экиш ишлари олиб борилди, ҳозирда 10,4 км. масофада экиш ишлари бажарилди, лойиҳа ҳужжатларига асосан 13 минг 333 дона дарахт кўчатлари (катальпа, Эльдор қарағайи, қайроғоч, шумтол) экилди.

Ҳали олдимизда турган вазифалар улкан. Уларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш ҳар биримиздан бор билим ва маҳоратимизни ишга солишни, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳар бир қарич яшиллик, ҳар бир туп дарахт ҳимояси учун курашишимиз шарт. Ана шунда халқимизнинг Экологик партияга бўлган ишончи мустаҳкамланади. Энг асосийси, юртимизни ўрмонзорлаштириш даражасини 8 фоиздан 30 фоизга етказишдек улкан марраларга босқичма-босқич эришиб, пировардида экологик барқароликни таъминлаш сари муҳим қадам қўямиз.

 

 

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар