Экоолам      Бош саҳифа

Қарийб юз йил Эътиборсиз қолдирилган чақириқ

Туркистон маърифатпарварларидан бири – Абдурауф Фитрат экологик маданият ва билимни ҳам мукаммал эгаллаган адиблардан биридир.

Қарийб юз йил  Эътиборсиз  қолдирилган чақириқ

У инсонлар табиат ҳодисаларига ўз муносабатларини билдириш­лари, табиатни англашлари ва асраб-авайлашлари орқали экологик маданият ва билимнинг шаклланиб боришини алоҳида эътироф этади.

Фитрат тозалик ва покизалик инсон саломатлиги ҳамда умрининг узайишига хизмат қиладиган асосий омиллардан бири эканини, озодалик инсон саломатлигини ҳимоя қилишга кўмаклашишини айтади. Туркистон ўлкасида мавжуд касалликларнинг асосий сабаби ифлосликдир деб куюнади. У маданий миллатлар тозаликни ҳаётларининг гарови қилиб олганларини, фарзандларини тозаликка ўргатганларини айтиб, ислом дини одамларни покизаликка буюргани, инсон бадани ва либосини покиза сақлаши иймондан эканини таъкидлайди ҳамда аҳолини тозаликка қатъий риоя этишга, атроф муҳитни обод сақлашга чорлайди.

Муаллиф сиҳат-саломатлик ҳақида тўхталиб, ўз саломатлиги ва тинчлигини муҳофаза қилолмаган миллат охир-оқибат ҳалокатга дучор бўлишини, маданиятли хорижий мамлакатлар ҳукумати ўз миллатларини сиҳат-саломатлигини сақлаш йўлида ҳимматларини аямасликларини, Россия ва Франция шаҳарларидаги экологик тоза ҳудудлар ҳамда озода кўчалар инсонларни орзу-ҳаваслари учун барпо этилмаганини, аксинча, уларнинг сиҳат-саломатлигини асраб-авайлаш учун қилинганини алоҳида таъкидлаб, инсонларни манзарали боғлар барпо этишга ҳамда ҳашарлар орқали кўчаларни тозалаб, экологик тоза масканларни кўпайтиришга ундайди.

Фитрат турли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлувчи микроблар макони ҳақида фикр билдириб, улар асосан сувда яшашини таъкидлайди. Муаллиф шаҳар ташқарисидаги булоқлар, ариқлар атрофи чиқиндилардан ҳоли бўлгани сабабли сувида микроблар бўлмаслигини, лекин шаҳар ичкарисидаги ариқлар халажойларнинг тагидан ўтишини, қудуқ ва ҳовузлар очиқ ҳолатда туришини, кўл сувлари назорат қилинмаслигини, бундай жойлар микроблар макони ҳисобланишини таъкидлайди.

Фитрат Бухорода ёз ойларида хуруж қиладиган безгак касаллиги хусусида Истанбулдаги докторлар билан суҳбатлашганида улар Бухорони кўрмай туриб, дарҳол Бухоро атрофида кўллар бор экан-да, деб фикр билдиришганини алоҳида таъкидлаб ўтади.

Безгак ва Бухоро риштасига асосий сабаб шубҳасиз Бухоронинг суви эканини тиббиёт фани тасдиқлашини, зарарли микроблар сувдан одамга бир неча хил йўллар билан, аввало, сув ичиш орқали ўтишини Фитрат ёзиб қолдирган. «Биз туркистонликлар кўпчилигимиз халажойларнинг ёнидан ўтган сувни ҳовузларда тўплаб, унинг бир тарафида юз, қўл, оёқ ювиб, иккинчи тарафидан эса завқ билан чанқоғимизни қондирамиз! Ваҳоланки, бу сувда тўпланган микроблар ичган сувимиз орқали ҳалқумдан ёки тишнинг милкларидан қонга сўрилиб, жигарми, юракками ёки бошқа бир аъзога бориб ўрнашади, у ерда гуркираб, кўпайиб турли касалликлар келтириб чиқаради» деб, аҳолини тозаликка бўлган ёндашувини кўрсатиб беради.

Муаллиф кўп одамлар қудуқ қаздириб, унинг сувидан ичишларини, агар қудуқ тоза жойдан қазилган бўлса, сув тоза сақланиб, усти доимо ёпиқ ҳолатда бўлса, шубҳаланмасдан, бу сувни ичиш мумкинлигини, бироқ бундай қудуқларни қазиш оғирлигини, айниқса, шаҳар ичкарисида мушкул эканини, чунки шаҳардаги қудуқлар қабристонлар ва нотоза ҳудудларга яқин жойларга қазилишини, ифлос оқимлар ер остидаги қудуқ сувига аралашиб кетишини, ушбу сувдан ичилганида микроблар тўғри инсон организмига ўтишини, бу эса инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиришини айтиб, инсонларни сувдек покиза неъматни турли чиқиндилардан асраган ҳолда истеъмол қилишга даъват этади.

Фитрат зарарли микроблар одамларга ҳашаротлар, яъни пашша ва чивинлар орқали ҳам юқишини алоҳида таъкидлаб, ҳашаротлар микроб ташувчилар эканини, улар микробли сувларга қўниб, микробларни ўзларига ёпиштириб, таомлар ва идишларга қўниши оқибатида, қолаверса, ҳашаротлар чақиши орқали ҳам танага, ундан қонга ўтишини айтади. Фитрат атроф муҳит ва сувнинг тозалиги, экологик ҳолат яхши бўлиши халқнинг саломатлик даражасини ҳам аъло даражада бўлишига хизмат қилишини эътироф этади.

Фитрат тоза ичимлик сув ҳақида табиблар билдирган фикрларга тўхталиб, «табиблар «бир халқнинг саломатлик даражаси у ичаётган сувнинг тозалик даражасига боғлиқ», дейдилар. Бир мамлакат суви қанчалик ифлос бўлса, у ердаги аҳолининг саломатлиги ҳам яхши бўлмайди», деб айтган гапларини келтириб, ўлкадаги сув манбаларининг ҳолати, аҳолининг саломатлик даражаси қониқарли аҳволда эмаслигига урғу қаратади.

Фитрат доимий тарзда аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини шакллантиришга асосий эътиборни қаратиб, уларни имкон борича ҳовуз, қудуқ ва ариқлар сувини тоза сақлашга, ифлослантирмасликка чорлаб, динда ҳам сувларни тоза сақлашга буюрилганини эслатиб ўтади.

Фитрат микробларнинг яна бир шаклланадиган жойи сифатида тупроқни кўрсатиб, барча чиқиндилар тупроққа сингганидан сўнг вақт ўтиши билан ҳавонинг ҳароратига ва шамолнинг кучига қараб атроф муҳитга кўплаб зарарли микроблар тарқалишини таъкидлайди. Муаллиф микроблар тупроқдан инсон танасига қандай йўллар орқали ўтишини кўрсатиб, аввало, ҳашаротлар, сув ва ҳаво ҳамда нафас олиш натижасида инсонга ўрнашиб олишини айтади. Бу муаммоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш чоралари сифатида аҳолига шаҳар кўчаларини покиза ва ҳавосини тоза сақлаш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилади.

Фитрат ер ости бойликлари ва унинг аҳамияти ҳақида гапириб, улардан оқилона фойдаланиш орқали фаровон ҳаёт кечираётган халқлар ва тараққий этган давлатлар ҳақида қимматли маълумотларни келтиради. Англия, Франция давлатлари ер ости бойликлари, жумладан, тошкўмир, темир ва нефть орқасидан тараққиётга эришиб, дунёда нуфузини ошираётган бир вақтда, Туркистон ўлкасида амир ва хонларни, тадбиркорларни ўлкада яшириниб ётган нефть, темир ва тошкўмир каби кўпгина маъданларни топиб, ишлатиш хусусида ўйламаётганларини қаттиқ қоралайди. Муаллиф «агар улар иттифоқ бўлиб, маъданларни топиб, улардан фойдаланмас экан, бугун ё эрта дунёнинг бир тарафидан бегоналар келиб, маъданларни қазиб, дунё-­дунё фойда топади, бойларимиз эса ҳасрат бармоқларини тишлаб қолаверадилар. Лекин у вақтда ҳасратнинг фойдаси бўлмайди», деб мавжуд ҳолатдан куюнади.

Фитратнинг бу фикрларидан унинг узоқни кўра билган миллат фидойиси ва ер ости бойликларининг нечоғлик қийматга эгалигини ўз замонида эътироф этган серқирра тараққийпарвар эканини кўрамиз. Тез фурсат ўтиши билан Туркистон ўлкаси Россия империяси томонидан босиб олиниб, минтақанинг ер усти ва ер ости бойликлари аёвсиз талон-тарож қилингани, табиий ресурслардан оқилона фойдаланилмаслиги оқибатида минтақадаги экологик ҳолат бузилиши содир бўлгани Фит­ратнинг юқоридаги қарашлари ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган чақириқ бўлганидан далолат беради.

Фитрат авлод саломатлиги ва тарбиясига жиддий эътибор бериш кераклигини таъкид­лайди. У ҳаёт учун энг аввало, тоза ҳаво зарурлигини, 5-6 соат овқатланмай ўтириш осонлигини, лекин ҳавосиз бир дақиқа ҳам яшаб бўлмаслигини айтади. Тоза ҳаво ва кўкаламзорлашган масканларнинг инсонлар учун фойдаси катта эканига урғу бериб, болаларнинг ўтириб туриш жойларида ҳаво мусаффо, турли заҳарли ҳид ва газлардан тоза бўлиши зарурлиги, тоза ҳаво ва обод масканда униб ўсган ёшлар ҳар томонлама соғлом бўлиб шаклланишларини алоҳида таъкидлайди.

Фитрат кўкаламзор ва обод муҳитда тозаликни сақлаш зарурлигини, тозалик саломатликнинг муҳим шартларидан бири эканини айтиб, тозалик катталар учун қай даражада шарт бўлса, ёш болалар учун ўн баробар кўпроқ зарур эканини, чунки болалар катталарга қараганда касалга тез чалинувчанлигини, боланинг чақалоқлигидан тозалигига эътибор бериш лозимлигини, уларни ифлосликлардан ҳазар қилишга ўргатилиши кераклигини, бу эса, уларнинг кундалик ҳолатига айланиб қолишига, аксинча, агар болаликдан тозаликка ўрганмасалар, катта бўлганларидан сўнг ҳам бу одатлари ривож­ланиб, инсонлар нафратига сабаб бўлишини таъкидлайди.

Муаллиф тозалик ва гигиенага алоҳида эътибор қаратиб, ота-оналар ва ўқитувчиларга қуйидаги чақириқ билан мурожаат қилади:

«Бас, ота-оналар, муаллимлар болаларнинг юз-қўлини доим совунлаб ювиб, ҳар таҳоратда тишларини мисвок қилдириб, кийимларини тез-тез алмаштириб туришлари лозим, улар мумкин қадар чивин ва пашшасиз уйларда яшашлари керак».

Юқорида кўриб ўтганимиздай, Абдурауф Фитрат чин маънода миллат фидойиси, экологик маданият ва билимларнинг фаол тарғиботчиси бўлган. Фитратнинг экологик маданият ва билимларга оид қарашлари биринчидан, аҳолини табиатни асраб-авайлашга, ундаги ресурслардан оқилона фойдаланишга чорлаган бўлса, иккинчидан, аҳолини хонадонлар, кўчалар, қишлоқ ва шаҳарларни тоза сақлашга, боғлар ва обод масканлар барпо этишга ундаган, учинчидан, одамларни табиий ва экологик билимини шаклланишига хизмат қилган, тўртинчидан, ҳар бир оилада тозаликка қатъий эътибор қаратиш орқали сиҳат-саломатликни таъминлашга ундаган.

Равшан ТУРСУНОВ,

тарих фанлари номзоди, доцент




Ўхшаш мақолалар

Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔11

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔42

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔49

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 11    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 42    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 46    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 48    🕔 15:29, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар