Экоолам      Бош саҳифа

Юлғун ва саксовулга эътибор зарур

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшил макон яратиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар йили куз ва баҳор фаслида кўчатлар экилиб, кўкламзорлаштириш ишлари олиб бориляпти.

Юлғун ва саксовулга  эътибор зарур

Расмий ҳисоботларда бу мавсумларда миллионлаб туп манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилгани қайд этиляпти.

Аммо мантиқан қарайдиган бўлсак, қайси ҳудудда миллионлаб кўчат экиладиган бўлса, атроф-жавониб аллақачон ўрмонзорга айланиб қолган бўларди. Бундан кўриниб турибдики, кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари айрим жойларда фақат номигагина, ҳисобот учун амалга оширилаётгани бор гап. Кўпгина ҳудудларда кўчатлар қўл учида экилгани боис ёзнинг чилласидаёқ қовжираб, қуриб қолмоқда.

Ўтган йили «Ҳазорасп – Урганч» йўлининг шундоқ асфальт тугаган жойи бўйлаб салкам 60 километр масофада турли дарахт ниҳоллари ўтқазилган эди. Афсуски, эндиликда бир замонлари шўр қум ва тупроқдан кўтарилган йўллар чеккасига экилган бирорта кўчатнинг кўкариб кетганига гувоҳ бўлиш қийин. Бир туп терак ва павлония дарахтлари 150-200 минг сўмдан сотилганини ҳисобга олганда, фермер ва деҳқон хўжалиги эгалари қанчалик иқтисодий зарар кўрганини тасаввур қилиш қийин эмас. Агар бу кўчатлар тутиб, кўкариб кетганида ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмаган бўлар эди.

Тўғри, Қуйи Амударё минтақасида зироатичилик¸ миришкорлик қилиш осон эмас. Дарахт кўчатлари йўл чеккасидаги шўр тупроқ тугул, қониб сув ичадиган тупроқларда ҳам ўсиб, гуркираб кетиши жуда қийин. Бунга асосан кейинги ярим аср давомида минтақада авж олаётган Оролбўйи экологик муаммолари сабаб экани сир эмас. Бироқ ҳар қандай муаммони баҳона қилиб қўлни қовуштириб ўтиришдан фақат ўзимизга катта зарар орттиришимиз мумкин. Демак, шундай экан, вазиятни ўнглашнинг янги жиҳатларини излаб топишимиз зарур.

Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг ҳар бир минтақа иқлимига мос кўчатларни экиш зарурлигини таъкидлаб айтган фикрлари ёдимга келди: «Нега айрим ҳудудлар шароитига мос жийда ва тут кўчатлари экилмаяпти?...»

Дарҳақиқат, кўчат экиш мавсумида ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос равишда кўчатлар танланиб экилса, муаммога ўрин қолмас эди. Жийда ва тут кўчатлари айнан Хоразмнинг кучли шўрланган тупроғи учун жуда мос саналади. Уларни қаерга бўлса ҳам экиб, бир-икки ой суғорилиб турилса, кейинчалик гуркираб, ривожланиб кетаверади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида вилоятимизнинг ҳар бир овул ва қишлоқларида қатор-қатор баҳайбат тут, гужум ва жийда дарахтларини учратиш мумкин эди. Ҳар бир ҳовлида тут ва гужум қўр тўкиб турса, узундан-узоқ йўлларнинг икки ёни адоқсиз жийдазорлардан иборат бўларди.

Мана, ерлар фермер хўжаликларига ажратиб берилганига ҳам ўн беш йилдан ошай деб қолди. Афсуски, жуда кўп фермерларда ерга, табиатга меҳр шаклланмаганини шундоқ атроф-жавонибга назар ташлагач, англаб етиш мумкин.

Улар фаолият юритаётган ерларда ўттиз йил муқаддам жамоа хўжаликлари бригадирлари қандай дарахт эккан бўлса, то ҳануз улар соя бериб турибди.

 Улар эккан тераклар эса аллақачон кимларнингдир иморати томини ёпиш учун чопиб олинган бўлса ҳам ўрнига янги кўчатлар экилмагани жуда ачинарли ҳол, албатта.

Агар фермерлар йўллар, ариқ ва зовур чеккаларига ҳар мавсумда пухталаб, ер шароитига мос ниҳоллар ўтқазишиб, тўғри парваришласалар эди, юқорида таъкидланганидек, теварак-атроф ҳақиқатан ҳам ўрмонзорга айланиб кетган бўлар эди.

Бир замонлари Хоразм ва Қорақалпоғистонда қучоқ етмайдиган тўронғил, юлғун ва саксовуллар қўр тўкиб турган. Булар асли чўл ўсимлиги дея тарифланса ҳам аҳоли истиқомат қиладиган овул ва қишлоқларга кўрк бағишлаб турарди. Ҳатто Қорақалпоғистоннинг Нукус ва Туркманистоннинг Лебап, Дарғонота, Газачак ва Чоржўй шаҳарларига борганимда қучоқ етмас юлғун ва саксовулларни кўриб ҳайратланган эдим.

Демоқчи бўлганим шуки, Хоразм вилоятида ҳам юлғун ва саксовулларни йўл четига экиб, кўпайтиришга эътиборни кучайтириш лозим. Агар бу ўсимликлар чопиб олинмаса, бир неча йил ичида дарахтлардек бўй чўзиши аниқ. Қолаверса, уларнинг ранги бошқа дарахтларникидан ажралиб туриши билан атрофга алоҳида кўрк бағишлайди. Ҳар бир аҳоли ўз уйи олдида юлғун ва саксовулни парваришлаб ўстирса, мебель учун жуда қимматбаҳо, чидамли хомашёга эга бўлишлари ҳам мумкин. Негаки, араб давлатларида энг шоҳона мебеллар юлғун дарахтидан қилинишини унутмаслик керак.

Шовот туманидаги Моноқ қишлоғида жойлашган «Мискинбобо» зиёратгоҳида осмонўпар тўронғил дарахтларини кўриб жуда ҳайратланаман. Баъзи дарахтларнинг танасидан тирсиллаб шира – сув оқиб турибди. Бу ерда одамларнинг табиатга меҳри бўлакча. Улар хоҳ ёввойи бўлсин, хоҳ маданий, дарахтларни одамлар каби севадилар. Ҳар бир элдошимизда ана шу эзгу хислат шаклланиб борса, она табиат бизга ўзининг буюк неъмати – мусаффо ҳавони инъом қилишдан чарчамайди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔11

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔42

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔49

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 11    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 42    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 46    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 48    🕔 15:29, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар