Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ўзбекистон-Миср: Илм-фан ва «яшил» иқтисодиёт йўлида алоқа кўприги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан жорий йил 20-21 февраль кунлари ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлди.

Ўзбекистон-Миср:  Илм-фан ва «яшил» иқтисодиёт йўлида  алоқа кўприги

Маълумки, араб мамлакатлари, хусусан, Миср Араб Республикаси билан кўп томонлама ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда икки давлат муносабатларини йўлга солувчи турли доирадаги ҳужжатларни ўз ичига олган шартномавий-ҳуқуқий асослар мавжуд. Икки давлат халқаро миқёсда бир-бирини дипломатик жиҳатдан доим қўллаб келади. Чунончи, 2018 йил 22 июнда Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мус­таҳкамлаш» БМТ Резолюциясини Миср ҳам қўллаб-қувватлади.

Мазкур муҳим ташриф доирасида ушбу давлатнинг араб, умуман, мусулмон оламидаги, шунингдек, Африка қитъасидаги мамлакатлар орасида Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эгалигини қайд этиш ўринлидир. Миср ва Ўзбекистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривож­ланиш истиқболларини изчил равишда таҳлил этсак, ўзаро алоқалар барқарор равишда, дўстона руҳда кўплаб соҳаларда кенгайиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Ҳозирги кунда икки мамалакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-маънавий, сайёҳлик жумладан зиёрат туризми соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини ҳам таъкидлаш мумкин. Шунинг учун икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда парламентлараро муносабатларни кенгайтириш муҳим ўрин тутади.

Шу ўринда икки мамлакат парламентларидаги Дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбари ташрифидан бир кун олдин қатор соҳа вазирликлари мутасаддилари Мисрнинг шу соҳа вазирликлари билан музокаралар ўтказишди. Жумладан, Ўзбекистон-Миср: олий таълим ва илм-фан соҳаларида ҳамкорлиги ҳам муҳим жараён сифатида баҳоланди.

19 февраль куни Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий таълим фан ва инновациялар вазири Миср Араб Республикасига хизмат ташрифи доирасида Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири билан музокаралар ўтказди.

Маълумки азалдан Ўзбекистон билан Миср ўртасида олий таълим соҳасида, хусусан, араб тили ва араб адабиёти, исломшунослик, манбашунослик, Араб Шарқи мамлакатлари иқтисодиёти, фармакология, қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва бошқалар йўналишларда мустаҳкам алоқалар мавжуд. Шу билан бирга, рес­публикамизнинг қатор ОТМларида араб тили бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тили институтида, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида жами 4 мингдан ортиқ талабалар араб тилини алоҳида таълим йўналиши сифатида ўрганмоқдалар.

Икки давлат олий таълим вазирлари ўртасидаги музокаралар давомида Миср олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида дарс беришлари қайд этилди.

Томонлар журналистика, туризм ҳамда аниқ фанлар йўналишларида таълим берувчи мисрлик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиш масаласига келишиб олдилар.

Музокаралар давомида биргаликда «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳам муҳим ҳужжатлар имзоланди. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, Миср компанияларига мамлакатимизда катта инвестиция дастурларини биргаликда амалга ошириш учун барча имкониятлар очиқ. Хусусан, Мисрнинг электр энергияси, трансформаторлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган «Elsewedy Electric» каби компанияларини юртимизда шамол ва қуёш электр станцияларини қуришга жалб этиш самарали лойиҳа бўлиши шубҳасиз.

Мамлакатларимизни улкан географик сарҳадлар ажратиб турса-да бундай ҳолат икки томонлама муносабатларнинг ривож­ланишига монелик қилмаган. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Марказий Осиё халқлари қадимги даврдан бошлаб, Яқин Шарқ ҳудудидаги давлатлар ва Миср билан савдо-маданий алоқалар ўрнатган. Аждодларимиз Мисрда ҳам бун­ёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишда қатнашган.

Ўз навбатида, илк ўрта асрларда Мисрда буюк мутафаккир бобокалонимиз Аҳмад ал-Фарғоний Қоҳира шаҳрининг марказидан ўтган Нил дарёси ўзанида жойлашган Рода оролида сувнинг ҳажми ва тезлигини ўлчайдиган иншоот – ниломерни яратди. Эътиборлиси, бу иншоотдан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда. Ўзининг буюк асарлари билан инсоният тарихида ўчмас из қолдирган мутафаккир бобомизнинг Миср ривожига қўшган ушбу хизмати доимо қадрланади. Шу сабабдан Қоҳира шаҳрининг марказида буюк бобокалонимизга бағишлаб ҳайкал ўрнатилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг Мисрга ташрифи икки мамалакат сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан ва маданий-гуманитар ҳамкорлигини янада жадаллаштириш, уларни мутлақо янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар