Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар: Жиноятлар сони ошмоқда, шартли озод қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш керак

Ўзбекистонда жазога маҳкум этилган шахслар етарлича қайта тарбияланмасдан туриб, жуда эрта озодликка чиқарилаётгани бундай шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Депутатлар:  Жиноятлар сони ошмоқда,  шартли озод қилиш тизимини  қайта кўриб чиқиш керак

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммад Валиев маълум қилди.

Муқаддам судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилда 9 724 тани ташкил қилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2022 йилда 11 635 тага етган, яъни 19,6 фоизга ошган. Шу каби муқаддам жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилда 168 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 9,5 фоизга ошиб, 184 тани ташкил этган.

«Судлар томонидан шахсларга қўлланаётган жазолар шахсларнинг ахлоқи тузалиши учун етарли бўлмаяпти. Бунинг устига, шахсларнинг муддатидан илгари шартли озод қилиниши ҳолатлари янги жиноятларни содир этиш учун йўл очяпти», – дея фикр билдирган депутат Муҳаммад Валиев ЎзАда эълон қилинган мақоласида.

Шу сабабли депутат ривожланган хорижий мамлакатларда бундай муаммоларга ўзига хос ечим ишлаб чиқилганини маълум қилган. Хусусан, аксарият Европа давлатларида жазодан шартли равишда озод қилишда маҳкум томонидан содир этилган жиноятларнинг оғирлик даражасидан қатъи назар, тайинланган жазо муддатининг маълум бир қисми ўталганидан сўнг шахс шартли озод қилинади. Бундай муддат Германия ва Данияда учдан икки қисмни, Испанияда тўртдан уч қисмни ташкил этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев ҳамкасби кўтарган масалага ўз муносабатини билдирди.

Унинг таъкидлашича, ростдан ҳам судлар томонидан қўлланаётган жазолар ахлоқ тузалиши учун етарли бўлмаяпти. Бунинг устига, муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳолатлари янги жиноятларни содир этиш учун йўл очмоқда.

«Жамиятимизда одамлар онгида ҳечқиси йўқ, бир неча йилда чиқиб келади, деган тушунча мустаҳкамланиб бораётгани кишини хавотирга солади…

Ҳамкасбимнинг фикрига қўшилган ҳолда, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш учун талабларни ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман», – дейди Одилжон Тожиев.

У жамиятнинг чуқур хавотирига сабаб бўлаётган педофилия, қасддан одам ўлдириш ва шу каби оғир жиноятлар кўпайиб бораётган бир пайтда муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш тизими ва шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келганини қайд этган.

Маълумот учун, 2022 йил ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда энди маҳкумларнинг жазони ўташ даврида бажарадиган иши пенсия тайинлашда иш стажига қўшилиши маълум қилинган эди.

 

Ogoh.uz




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔117

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар