Давр нафаси      Бош саҳифа

Сув истеъмолчилари учун лимитлар белгиланади

Жорий йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Сув истеъмолчилари учун  лимитлар  белгиланади

Хусусан, депутатлар томонидан дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнги йилларда мамлакамимиз қиш­лоқ хўжалиги соҳасида аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳудуд иқлимига мос қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Депутатлар томонидан муҳокама этилган қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилиши назарда тутилмоқда.

Хусусан, қонун лойиҳасида туман ирригация бўлимлари томонидан ўзлари хизмат кўрсатадиган фермер хўжаликларининг қайси сув объектларидан сув олиши, сув истеъмоли режалари тузилиши ва тасдиқланиши, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитларининг белгиланиши, жамоат боғлари, токзорлар, экинзорларни ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар берилиб, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Кун тартибига киритилган бош­қа қонун ҳужжатлари фракция аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

*   *   *

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида қишлоқ хўжалигида сув истеъмоли билан боғлиқ бўлган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

– Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш, сувнинг ҳисобини юритиш бугунги сув тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда муҳим аҳамиятга эга, – деди депутат Аъзамжон Тўлабоев. – Мазкур қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар қонун лойиҳасининг концепцияси бўйича бир қатор аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташладилар. Савол-жавоб ҳамда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔6

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар