Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси сафида дилбар, табиатсевар хотин-қизлар кўп. Бувайда туман кенгаши раиси Муқаддасхон опа Аюбжонова ҳам ана шундай шижоатли, ғайратли, ўз касбига юксак меҳр қўйган аёллардан биридир.
Опа ўзининг ана шундай эзгу интилишлари билан элнинг эътибори ва эътирофига тушди. Экологик партияга келганига эндигина бир йил бўлганига қарамасдан намунали натижаларга эришмоқда. Опанинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, партия сафига аъзоларни қабул қилиш, экологик тарғибот ишларини амалга ошириш борасидаги амалий ишлари эътирофга лойиқдир.
Хусусан конституциявий ислоҳатлар жараёнида ҳам фаол иштирок этиб, аҳолининг 120 дан зиёд таклифларини ишчи гуруҳига етказди.
Маҳаллаларда мунтазам ўтказилган учрашувларда, «Яшил макон» тадбирлари доирасида дарахт экиш, аҳолининг экологик маданиятини оширииш борасидаги тарғибот тадбирларида доим фаол.
Ана шу меҳнатлари инобатга олиниб, Муқаддас опа 2022 йили Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабаати билан кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек у самарали фаолияти билан вилоят, туман ҳокимлиги, партия Марказий кенгаши томонидан қатор ташаккурнома, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
Асли аёл қўли теккан, унинг меҳнати сингган ҳар бир ишда унум ва файз бўлади. Муқаддас опа ҳам ўз ишига юракдан, виждонан ёндашиб, бугун ана шундай улкан муваффақиятларга эришиб келаётир. Юртимизда ана шундай фидойи, шижоатли аёлларимиз сафи кўпаяверсин.
Фотима МАНСУРОВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил