Жараён      Бош саҳифа

Тандир-тандир нон ёпаман, шу зайлда «нон» топаман…

Донишманддан сўрашибди: «Дунёда энг ҳалол касб эгалари кимлар?» Донишманд ҳеч иккиланмай «новвойлар», деб жавоб берган экан. Чунки улар эрта саҳарлаб туриб нон ёпиб, эрталабдан ҳар бир хонадонга меҳр улашади», деган экан.

Ҳа, ўзбегимнинг дастурхони тўридан жой олган нон Шарқ мамлакатларида азиз ҳисобланади. Бобо, бувиларимиз ерга тушган нонни олиб бежиз кўзларига суртмаганлар. Узоқ сафарга йўл олган кишига ой бориб омон кайтиши учун ҳам нон тишлатиб, келгунича шу нонни сақлашган. Момоларимиз чақалоқ тинч ухлаши, қолаверса ризқ-насибаси улуғ бўлиши учун ҳам ёстиғининг остига кулча нон қўйишган. Бугун нуроний ёшдаги истаган инсон билан суҳбатлашсангиз болаликда онаси ва бувилари тандирда ёпган кулчаларнинг мазаси, бетакрор таъми ҳақида энтикиб эслайди. Ҳаттоки янги оила қураётган ёшларни унаштиришда яхши ниятлар билан қўш нон синдирилади ва шу тариқа элга маълум қилинади.

Бугун эътиборингизга ана шу азиз неъматни элга туҳфа этиб келаётган улуғ касб эгаси, новвойликда қадр топган бир инсон фикрларини тортиқ қилишни лозим топдик. Суҳбатдошимиз – Аҳмаджон отанинг касбини давом эттираётган иккинчи авлод вакили, ҳам тадбиркор, ҳам новвой Ҳабибулло Обиджон ўғли.

– Мен аслида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг филология факультетини, кейинчалик иккинчи мутахассислик бўйича Иқтисодиёт университети иқтисод факультетини тугатганман, – дейди новвой Ҳабибулло Аҳмаджонов. – Эсимда, ўн ёшларда эдим. Отам эрта саҳар туриб нон ёпишга уннардилар, қизиқиш билан уларнинг атрофида юрардим, нон ёпишнинг ҳар бир жараёнини синчиклаб кузатардим. Кейинроқ, отамга қўшилиб, ёнма-ён туриб хамир қориб, нон ёпишни ҳам ўргандим. Баъзи нон сирларини ўрганиш учун шогирд ҳам тушганман. Мана шу касбда мустақил ишлаётганимга 8 йил бўлди. Ҳозир қўлимда 25 нафар ишчи меҳнат қилади. Нон услубларим сони 5 тадан 12 тага етди. Кунига 4 500 та нон ёпиб халкимизга улашамиз. Отам касбини давом эттираётганимдан фахрланаман.

– Айтингчи Ҳабибулло, нон ёпиш тарихи кайси асрларга бориб тақалади?

– Шахсан мен Одам ато ва Момо ҳаво яратилгандан нон яратилган деган бўлардим. Чунки қабила-қабила бўлиб яшаган одамлар аввал буғдойнинг ўзини, кейинчалик уни майдалаб шакл бериб, пишириб тановул қилишган. Оддийликдан мураккабликка қараб ривожланиб борилган. Илгари бу нонлар қорин тўйғазиш вазифасини бажарган бўлса, ҳозир совға, гўзаллик тимсолида ҳам фойдаланишади.

– Одатда ширмой нон кандай тайёрланади ва бунинг учун қанчалик маҳорат талаб этилади?

– Ширмой нон форс-тожикча «сутли нон» деганидир. Хамирини тайёрлаш мураккаб, дастлаб махсус усулда олинган нўхат ва арпабодиён кайнатмасига бир миқдор буғдой уни сепиб, хамирпайгир қорилади. Пайгир 5-6 соатдан сўнг етилади. Уни хамиртуруш сифатида ишлатиб буғдой унидан сутга қориб хамир тайёрланади. Хамир муштлаб етилтирилади. Нон энг олий меҳмондўстлик ва муқаддаслик рамзи бўлгани, асрлар давомида новвойлар маҳоратининг ўсиши ва технологик усулларининг такомиллашуви натижасида оби, гижда, патир ва ширмой ноннинг кўплаб турлари яратилган.

– Нонлардаги шакллар ва нақшлар ҳам нималарнидир англатадими?

– Нонлардаги шакллар ва нақшлар юртимизнинг об-ҳавоси, табиатидан олинади. Биз буюртмачиларнинг истагига қараб ҳам нон ёпамиз. Масалан, 1,5 килограммли нон, пирамида нонларини хам ёпганмиз. «Гиннеснинг рекордлар китоби»да рекорд сифатида 2,2 килограммли нон қайд этилган экан. Шуни ҳам ёпиш истагидамиз. Ҳозир техника ривож­ланган давр, мижоз нимани хоҳласа шуни нонларда ярата оламиз. Демокчиманки, учбурчакли, тўртбурчакли, олтибурчакли ва бошка хил нонларни ҳам ёпиб бера оламиз.

– Новвойчилик мактаблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

– Ҳеч ким бирор касб эгаси бўлиб туғилмайди. Айниқса новвойчиликнинг институти ёки ўқиб ўрганадиган китоби йўқ. Бу касбни фақат устоз-шогирдлик асосида, тандир олдидаги устознинг мактабида ўрганиш мумкин. Шу хайрли касбни эгаллашни чин кўнгилдан истаса, тажрибали новвойга камида бир йил шогирд тушишга тўғри келади. Шуни ҳам айтишни истардим, инсон қадри умр билан эмас, балки унинг меҳнати орқали ўлчанади. Бу касб фақат меҳнат ва яна меҳнатни талаб этади холос.

– Юртимизга дунёнинг кўплаб бурчак­ларидан меҳмонлар келишади. Улар сизлар ёпган нонларга қандай баҳо беришган?

– Аслида Ғарб давлатларида нонга эътибор сустроқ, лекин шундай бўлса ҳам биз ёпган нонларни яхши кўриб еб, юртларига ҳам олиб кетишади. Нон асосан Шарқ мамлакатлари халқлари учун азиз ҳисобланади. Шунинг учун бўлса керак, мижозларимизнинг кўпи хитойликлар, ҳиндлар, турклар, араб ва азарбайжонлар ҳисобланади.

– Ҳабибулло, биласиз юртимизнинг турли ҳудудларида ўзига хос, урф-одати, табиатини мужассам этган хилма-хил нонлар ёпилади. Бу ўзига хослик қайси жиҳатлари билан ажралиб туради?

– Тошкент шаҳрида ўзига хос оби, жайдари, седанали нон, Тошкент патири, юлдузча, гижда, гўштли, ёғли, жиззали, пиёзли патир каби нонлар ёпилади. Чирчиқ воҳаси қишлокларида ертандир ва ерўчоқларда тайёрланадиган уй нонлари, оби нон, ёнғоқ мағизли нон, лочира нонлар ўзининг мазаси, тўйимлилиги билан ажралиб туради. Шунингдек, хоразмликларнинг саватдек-саватдек (доира кенглиги 0,4-0,5 метргача) нон ва патирлари, гўштли нони, чурраги, қорақалпоқларнинг юпқа нонлари ҳам ўзига хос шакл ва таъмга эга. Фарғона водийсида тайёрланадиган нонлар оби жимжима, жиззали, гўштли, чап-чап, гижда ва турли патирлардан иборат. Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳасида тайёрланадиган нон номлари: оби яккафо, гохсаки, заргарон, ҳиндуги, қашқари, тафтон, тароқи, осиё, седана пайванд, нони саланг, лаваш, чуррак, давра, паркуп нон, кунжутли оби нон, седанали оби нон, кунжутли патир нон ва бошқалардир.

– Нима деб ўйлайсиз, бир кун келиб ўзбек тандирлари унутилиб кетиши мумкинми?

– Тошкент – нон шаҳри, деб бежиз айтишмаган. Нонлар юртимиз ҳавосидан тўйиб ўсаётган арпа, буғдой унларидан, сувидан, тузидан, сутидан, тупроғимиздан ясалган тандирларда пишади. Бу нонларимиз ҳеч қачон кишининг кўнглига тегмайди. Калорияли ва витаминларга бой. Ишонч билан айтаман, бу миллий нонларимизни тайёрлаш услублари илгари ҳам, бундан кейин ҳам авлоддан-авлодга ўтаверади.

 

Шоҳида

МАМАДАЛИЕВА,

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар