Жараён      Бош саҳифа

«Яшил макон» лойиҳаси давом этмоқда!

Оҳангарон тоғларида бодом майдони

«Яшил макон»  лойиҳаси  давом этмоқда!

Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан доривор ва инсон саломатлиги учун фойдали бўлган экинларни экиш ва кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам ўрмон майдонлари кенгайтирилиб, кўплаб фойдали дарахт турлари экилмоқда.

Баҳорги ўрмон экишлари давомида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги Олмалиқ бўлимида бодом уруғидан экиш ишлари олиб борилди. Тоғ этакларидаги катта майдонда бодомзорлар ташкил этиляпти. Экилаётган бу дарахтлар меваси катта даромад манбаига айланиши билан бирга, ҳудудда экологик мувозанатни тиклашда ҳисса қўшади.

Бодом меваси дунё миқёсида талаб катта ва ноёб ҳисобланиб, инсон асаб ва мия фаолиятини яхшилайди, организмидаги кўплаб касаллик­ларни даволашда яхши самара беради.

Андижонда сакура гуллайди

«Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида Aндижон шаҳрининг «Садоқат» МФЙда Aндижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Aндижон вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида 6 минг тупдан зиёд сакура, павловния, каштан каби манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Нуротада «Яхши ният» боғи

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти кенгаши, Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамда Нурота туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи­га тегишли 1 гектар ер майдонида «Яхши ният» боғи ташкил қилинди.

Боғда партия фаоллари, экология жонкуярлари ва ўрмон хўжалиги ишчи ходимлари иштирокида 1000 тупга яқин турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Эҳтиёжманд оилаларга бепул кўчатлар

Яхшидан боғ қолар, дейди доно халқимиз. Шунга амал қилган «Екосфера» нодавлат нотижорат ташкилоти фаоллари Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги «Хўжаобод» ва «Олтин дала» маҳаллаларида умуммиллий лойиҳа доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экишмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан «Хўжаобод» маҳалласидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд 13 та оилага 10 тупдан бодом ва ўрик дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.

Кўчатларни экишда табиат жонкуярлари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят, туман кенгаши фаоллари ҳамда маҳалла масъуллари иштирок этиб, кўчатларни парваришлаш бўйича агротехник тадбирлар ҳақида тавсиялар беришди.

Яйдоқ даштда янги боғ

Бағдод туманидаги «FERGHANA-SPINNING» МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эзгу ташаббусни амалга оширди: собиқ пахта заводи ҳудудида кўп йиллар давомида қаровсиз қолдирилган майдонда мевали боғ ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, яйдоқ дашт ҳудудида бир гиёҳ ундиришнинг, ундан ҳосил олишнинг минг машаққати бор. Ёзнинг жазирама кунлари бу томонларда томчи сувни интиқиб кутади деҳқонлар. Қақраб-қақшаб ётган ариқларга сув келтирган кишини моҳир заргарга қиёс қиладилар даштда.

– Тошлоқ ерни ободонлаштирдик, унумдор тупроқ ташиб келтирдик ва 200 туп бодом кўчатини ўтқаздик, – дейди корхона директори ёрдамчиси Дурбек Обобакиров. – 1,5 километр масофадан янги ариқ қазиб, ниҳолларни суғориш учун сув келтирдик. Насиб бўлса, боғимиз гуллаб-яшнаб ҳосилга кирса, бундан топилган даромадни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирамиз.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар