Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупцион омилларни бартараф этиш мақсадида:

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1. 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилсин. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини,
ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда,
у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинсин;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур бандда назарда тутилган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.

2. Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро
ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш
мақсадида, белгилансинки:

Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмас;

Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақлидир.

Бош прокуратура бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.

3. Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг судланганлик муддатининг тугалланиши ва уни олиб ташлаш йўналишида бюрократия
ва сансалорлик ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш мақсадида соҳага проактив шаклдаги давлат хизматларини кўрсатиш тамойилларини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

б) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Ички ишлар вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар мазкур банд ижросини таъминлаш билан боғлиқ барча зарур чораларни кўрсин.

Бунда, жумладан “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида қуйидаги маълумотлар автоматик равишда акс эттирилишини таъминлаш йўлга қўйилсин:

Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали судда ихтиёрий тўланган жарималар, суд қарорларини ижро этишда юзага келадиган масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ материалларнинг кўрилиши ҳақидаги маълумотлар;

Мажбурий ижро бюроси ва Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали ундирилган жарималар ҳақидаги маълумотлар;

“Пробация ҳисоби” электрон базаси билан “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимини ўзаро интеграция қилиш орқали пробация ҳисобидан озод этилган шахслар ҳақидаги маълумотлар.

4. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Олий суд раиси Б.Д. Исламов ҳамда Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                            Ш. Мирзиёев

 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар