Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.
БатафсилМаълумки, «Бухоро – Урганч – Хива» темир йўлини электрлаштириш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа тақдимоти билан танишиш жараёнида, унинг ҳар томонлама сифатли, келгуси юз йилликлар ҳисобга олинган ҳолда мукаммал бўлишига алоҳида аҳамият қаратган эди. Тақдимот давомида Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига тезюрар поезд ўтадиган туман ва шаҳарларда йўл бўйи хизматларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган эди.
«Темир йўл борган жойга маданият боради, ҳаёт жонланади. Шундай экан, бекатлар атрофида, ҳудди автомобиль йўлларида бўлганидек, савдо ва хизмат шохобчаларини кўпайтириш керак. Яна бир вазифа – темир йўл бўйлаб чўл иқлимига мос дарахт ва буталар экиш зарур. Бу ҳам ҳудуд экологиясига таъсир қилади, ҳам йўл бўйларига кўрк бағишлайди», – дея таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари ўшанда.
Шундан келиб чиқиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва унинг тасарруфидаги корхоналар томонидан темир йўл тармоғи бўйлаб савдо ва хизмат шохобчаларини ташкил этиш, шунингдек, йўл атрофини ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишларига киришилди. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар ҳамроҳлигида юқорида белгиланган вазифалар ижроси қай даражада бажарилаётганлигини ўрганди.
Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси масъулларининг маълумотларига кўра, айни вақтга қадар темир йўл тармоғи бўйлаб 50 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Ҳозирда ҳам бу жараён изчил давом этмоқда.
– 50 мингта эмас, 5 миллионта кўчат ўтқазамиз. Баҳор кунларининг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Ундан унумли фойдаланишимиз керак. Темир йўл ёқаларининг бир қарич жойи ҳам бўш қолмаслиги зарур. Бунинг учун зах ва шўрга чидамли дарахт кўчатларини ўтқазиш лозим. Бу – масаланинг бир томони. Иккинчидан, суғориш тизимини яхши йўлга қўйиш керак. Ҳар бир дарахтни гуллаб-яшнаб кетиши учун шароит яратсаккина, дарахт ва гул экиш, ободонлаштириш ишларида кўзлаган мақсадга эриша оламиз, – деди Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов.
Ўрганишлар жараёнида темир йўл ёқасидаги майдонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун аввало, зарур ишчи кучини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, мутасаддилар мелиорация объектларида ҳам бўлиб, сув хўжалиги объектлари атрофлари, ирригация ва мелиорация тармоқлари бўйларига дарахт ва бута кўчатларини ўтқазиш ишларини жадаллаштириш, «Яшил қопламали» ҳудудларни кенгайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Статистик маълумотларга биноан, ҳар йили дунё бўйлаб ўртача 12 миллион гектар, 1 дақиқада эса 23 гектар ер чўлланади. Ҳозир ер юзининг 75 фоизи шундай ҳолатда. Aгар аҳвол ўнгланмаса, бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 95 фоизига етади.
Чўлланган сувли ҳудудларнинг 87 фоизи охирги 300 йилга тўғри келади. Яқин тарихга қарайдиган бўлсак, чўлланишнинг 54 фоизи охирги 100 йилнинг «улуши». Жанубий-Шарқий Осиё ва Aфрикада бу жараён ҳамон давом этмоқда. Соҳа мутахассислари ҳисоб-китобларича, Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 квадрат метр ҳудуд чўлланиб боряпти.
Хўш, дунё эколог-мутахассислари фикрича, бу ҳолнинг олдини олиш учун қандай чора-тадбир қўллаш мумкин? Чўлланишга қарши «яшил қоплама»лар барпо этишнинг аҳамияти қандай? Бинобарин, маҳаллий иқлимига кўра, Бухоро вилояти қурғоқчиликка мойил, кескин ўзгарувчан иқлим шароитига эга ҳудуд. Шу боис ҳам бу ерда чўлланишнинг олдини олиш орқали аҳоли саломатлиги ва ўсимлик дунёсини асраш чораларини кўришнинг аҳамияти катта.
– Шу ўринда хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январда қабул қилинган «Орол денгизининг суви қуриган тубида ва оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини тилга олиш жоиз, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши раиси Жаҳонгир Шарипов. – Унга мувофиқ, ўтган йилда йилда вилоятимизда умумий майдони 40 минг гектар ўрмонзор ва «яшил қоплама» барпо этишга жадал киришилди. Бу жараёнда вилоят Ўрмон хўжалиги ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари жонбозлиги туфайли жалб қилинган ишчи кучи ва транспорт воситалари ёрдамида 40 минг гектардан ошиқ майдонга 160 тонна чўл ўсимликлари уруғлари экилди ҳамда 2 миллион дона саксовул кўчати ўтқазилди.
Мазмун-моҳиятига келсак, «Яшил белбоғ» барпо қилинганидан 3-4 йил ўтиб, кўкаламзорлаштирилган ҳудудда сизот сувлари юқорига кўтарилишининг олдини олади. Шунингдек, ҳар бир дарахт камида 300 килограмм миқдорида шаҳарга кириб келаётган тузлар ҳамда қумларни ушлаб қолиш хусусиятига эга бўлади. Қолаверса, қадимий ёдгорликларнинг узоқ муддат сақланиб, қолишида ҳам бу тадбирнинг нафи катта.
Бир сўз билан айтганда, чўл ҳудудларида экилаётган ҳар бир кўчат ҳудуд экологияси ва атроф муҳит муҳофазаси учун беқиёс аҳамият касб этади. Бундай жойларда яшилликни яратиш қанчалик мураккаб бўлмасин, унинг фойдали аҳамияти жуда улкан. Бухоронинг атрофида, темир йўл бўйлаб бунёд этилаётган «яшил белбоғ» глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатишга хизмат қилиши шуҳасиз.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.
БатафсилБугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
Батафсил