Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Зилзила хавфидан қанчалик огоҳмиз?

Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 10 йилда олти  маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган

Зилзила хавфидан  қанчалик огоҳмиз?

Яқинда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудида кузатилган 5-6 балли ер қимирлаши кўпчиликни қўрқувга солиб қўйди. Ҳатто «зилзила яна қайта бўларкан», «тунда ер қаттиқ қимирлармиш» каби ёлғон ахборотлар тарқалиб, баъзилар бунга ишониб ҳам қолди. Ярим тунгача уйига кирмасдан совуқда кўчада ўтирганлар, ташқарида кўрпа-тўшак қилиб тонг орттирганлар бўлди.

Қолаверса, яқинда ижтимоий тармоқларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон ҳудудларида 6 баллдан 9 баллгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган 359 шаҳар рўйхатини эълон қилгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Бу эса барчани бирдек хавотирга солиши табиий албатта.

Аммо Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу хабарни ўрганиб тезда муносабат билдирди ва бу мутлақо асоссиз, ёлғон ахборот эканини ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилди. Лекин одамларнинг хаёлида қўрқув ҳадиги буткул ариган эмас.

Хўш, юртимизда ҳам яқинда Туркияда бўлгани каби кучли зилзилалар содир бўлиши қанчалик эҳтимолга яқин? Одамларнинг хавотир олишлари асослими?

– Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи – Осиё сейсмик камарида жойлашган, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқаров. – Шу боисдан, республикамиз ва унга чегарадош ҳудудларда тез-тез зилзилалар содир бўлиб туриши табиий ҳол. Бироқ бизда кучли зилзила бўлади деб ҳам аниқ айтолмаймиз. Чунки юртимиз сейсмик фаол минтақада жойлашган. Таъкидлаш керакки сўнгги 10 йил мобайнида юртимизда жами 6 маротаба 6-8 балли зилзилалар содир бўлган. Шунингдек марказ томонидан 2023 йил 1 январдан бугунги кунга қадар магнитудаси (М= 2,8 – 6,8) бўлган 250 дан ортиқ зилзилалар қайд этилган. Нафақат бизда, балки Марказий Осиёда ҳам йилига 10-15 га яқин 4 магнитудадан юқори бўлган зилзилалар содир бўлади.

Ўзбекистонга чегарадош ҳудудларни оладиган бўлсак, бир йилда ўртача 2 мингдан ортиқ зилзилалар содир бўлади. Буларнинг баъзилари бизга сезилади баъзилари эса умуман сезилмайди. Аксариятини фақат сейсмик станцияларгина сезади холос.

Натижаси номаълум  мониторинг

Туркияда юз берган зилзила оқибатида кўплаб бинолар зилзилага бардош беролмагани сабабли қулаб тушди. Бу эса биноларнинг қурилиш жараёнида сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланилгани ва «мендан кетгунча» қабилида қурилганини кўрсатиб қўйди. Ушбу вайронагарчиликдан сўнг тегишли мутасаддилар томонидан юртимиздаги қурилиш объектларида ҳам зилзилага бардош бериш даражасини текшириш ишлари бошлаб юборилди. Зилзилабардошлилик даражаси паст бўлган бинолар аниқланиб уларни қурган ташкилотлар жаримага тортилди, қурилиш меъёрлари жавоб бермайдиган қурилиш объектларини қуриб фойдаланишга топширганлар жавобгарликларга тортилди.

Аммо шу кунгача зилзилага бардош беролмайдиган биноларнинг қурилиши тўхтатилди деган хабарни ҳеч қаерда эшитмадик ва кўрмадик. Шу ўринда савол туғилади: Зилзилага бардош беролмайдиган бинолар аниқланган бўлса уларнинг тақдири нима бўляпти? Қурилиш ишлари тўхтатилганми ёки давом этяптими?

– Қурилиш объектларининг зилзилабардошлилик даражасини текшириш ишлари ҳали давом этмоқда, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Саидносир Усмонов. – Чунки юримизда 40 мингдан ортиқ кўп қаватли тураржой бинолари мавжуд. Зилзилабардош­лилик даражаси паст объектларда қурилиш ишлари тўхтатилади. Ҳозиргача мониторинг жараёнларида ҳали биронта зилзилага бардош беролмайдиган бинолар аниқланмаган. Лекин авваллари аниқланган ва уларда қурилиш ишлари тўхтатилиб, биноларни бузиб ташлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, янгидан қурилаётган биноларда муаммолар аниқланса уларнинг қурилиш ишлари ҳам тўхтатилади.

Вазирлик мутасаддисининг гапидан келиб чиқадиган бўлсак, шунда бизни ҳудуддаги барча биноларнинг зилзилабардошлилик даражаси шунчалик юқорими? Унда нега олиб борилаётган мониторинг, зилзилага бардош беролмайдиган биноларни бузиш жараёнлари жамоатчилик иштирокида олиб борилмайди? Нега бу жараёнга оммавий ахборот воситалари фаол жалб этилмайди? Вазирликдан ҳатто шу вақтгача бу борада қилинган ишлар статистикасини ҳам ололмадик. Наҳотки ўтказилган текширувлар ҳам шунчаки кўзбўямачилик учун бўлса?..

Мисол учун, Корея Республикасида Туркиядаги зилзиладан сўнг янги қурилаётган биноларни энг тепасига шу бинонинг қурувчиларини чиқариб, сунъий зилзила содир қилиш орқали зилзила бардошлилигини текшириш йўлга қўйилибди. Агар 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилага бардош берса қурувчилар ва бино сақланиб қолар, бордию бардош бермаса бино ҳам ичидаги қурувчиларга қўшилиб қулар экан. Бу билан қурувчиларнинг ўз ишига бўлган масъулияти ва одамлар яшайдиган биноларнинг мустаҳкамлиги таъминланади. Шу орқали улар одамларнинг ишончини оқлайди ва аҳолида зилзила содир бўлганда ҳам саросимага тушиб қолишининг олди олинади.

Бизда ҳам янги қурилаётган ва қурилган бинолар мониторинг текширувларини номигагина эмас, ҳар томонлама пухта ўтказиб, бинолар қанчалик зилзилабардошлиги тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда жамоатчиликка эълон қилиб борилиши шарт. Ана шундагина кичик балли зилзила бўлганда ҳам айрим бинолар деворлари ёрилиб кетмасдан мус­таҳкамлиги сақланиб қолармиди?

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар