Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бир четда "чанг босиб қолаётган" болалар муаммоси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни кунда дунёда 10 миллиондан зиёд  болага аутизм ташхиси қўйилган. Ҳар йили бу кўрсаткич 11 фоизга ортиб бормоқда. Яъни ўтган асрнинг 90 йилларида ҳар 5000 нафар боладан биттасига аутизм ташхиси қўйилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич ҳар 50 болага тўғри келмоқда.

Бир четда "чанг босиб қолаётган" болалар муаммоси

Бугунги кунда фақатгина ”тренд” бўлган мавзулар ҳақида гапириш урф бўлган. Бир муаммо мавжуд шу муаммо орқасидан бир фалокат содир бўлади ёки бирор амалдор, машхур инсон бу юзасидан фикр билдиради ва ҳамма учун бу мавзу очиқ деб эълон қилинади… 

Бугунги тренд, педофилизм, болалар уйидаги жирканч муаммолар менимча олдиндан бўлиб келган ишлар ва ҳал қилинмаган катта муаммолардан биридир. Гап фақатгина ҳамма урғу бераётган амалдорларда эмас,инсонийликда! Нима бу ишни фақат амалдорлар қилган деб ҳисоблайсизми? Бунинг асл негизи амалдорларнинг жирканчлигидамикин ёки халқимизнинг аксариятининг бефарқлиги, очкўзлиги муаммоларга кўз юмиши жим қолишидамикин?

Мен бугун ҳамма бефарқ четда ”чанг босиб ётган” бошқа бир «тренд бўлмаган» муаммо ҳақида ёзмоқчиман! Бунинг ҳам сабаби фақатгина амалдорлар эмас!

 2- апрель — Халқаро АУТИЗМ ХАҚИДА АХБОРОТ ТАРҚАТИШ куни. Аммо бирор блогер бирор сайт бу ҳақида ёзмаган, фикр билдирмаган, маълумот тарқатмаган. ТВ каналларидан фақатгина Миллий ТВ тв «Зарб» кўрсатувида уч кун олдин бу ҳақида эфир кетди.

Аутизм аввало нима? Аутизм бу касаллик эмас руҳий холат бўлиб кўпинча ақли ожизлик билан алмаштирлади. Лекин аутизмли болаларда муаммо фақат интелект билан боғлиқ бўлмай улар ижтимоий алоқага кириша олмасликдан қийналадилар. Фикрни баён қилаолмайдилар кўпинча нутқий қийинчиликларга ҳам дуч келишади. Аутизм бу ҳозирги кундаги аср муаммоси. Келиб чиқиш сабаблари жуда кўп ва бунинг олдини олиш имкони жуда кам. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни кунда дунёда 10 миллиондан зиёд  болага аутизм ташхиси қўйилган. Ҳар йили бу кўрсаткич 11 фоизга ортиб бормоқда. Яъни ўтган асрнинг 90 йилларида ҳар 5000 нафар боладан биттасига аутизм ташхиси қўйилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич ҳар 50 болага тўғри келмоқда.

Мазкур масалада Ўзбекистон ҳам истисно эмас. Республика болаларни ижтимоийлаштириш маркази тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистонда ҳам 300дан зиёд аутизм ташхиси қўйилган болалар рўйхатга олинган. Лекин ҳали реабилитацияга жалб қилинмаган, эътибордан четда қолаётган болалар ҳам анчагинани ташкил этади. Аслида жахон стандартларига биноан аутизмли болалар ижтимоий ҳаётга мослашиши учун уларни оддий мактабларга бериш болалар билан суҳбатлашиши учун имкон яратиш уларни оддий ижтимоий хаётга мослаштириш муҳим. Аммо бизни жамиятда бунинг иложи йўқдек. Аутизмли болалар гарчи ўқиш ёзишни билсалар ҳам талаб этилаётгам вазифаларни бажараолишига қарамай уларнинг ўзига хос хулқи сабабли мактаблар кўпинча бундай болаларни қабул қилишни  ҳарҳил сабаблар билан рад этадилар.

Аутизм ҳақида етарли ахборот тарқатилмагани сабабли бу синдром ҳақида деярли халқимиз тўғри маълумотга эга эмас. Энг ачинарлиси педагог ва медицина соҳасидаги инсонлар ҳам кўпинча етарли маълумотни нотўғри тарқатишади.

 Ўзим гувоҳи бўлганим бир педагог танишим магистрлик диплом иши аутизм ҳақида тушганини лекин бу ҳақида ўзбек тилида бир вароқ маълумот ҳалослиги сабаб, нима қилишни билмай «ақли ожизликни» қўшиб ундаги маълумотлар билан тўлдирдим деди. Рус тили ва инглиз тилидаги маълумотларни ўзбекчага ўгириш эса унинг учун оғир иш бўлган ва шу билан мутахасис бўлиб чиққан.

Албатта ўз сохасининг устаси бўлган педагогларимиз ҳам бор. Уларга алоҳида ташаккур улар бор экан ҳарҳолда аутизмли болалар ҳам барча болалар қатори билим олмоқда. Лекин бундай педагоглардан фойдаланишни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтарвермайди. Бундай билим олиш аутизмли болалар учун анчагина қиммат бўлиб бундай марказлар фақатгина моддий томондан ҳеч бўлмаганда ўрта ҳолатда бўлган ота оналарнинг аутизмли фарзандларигина қатнай олиш имконига эга. Аутизмли бола эса оддий болалар билан билим доираси тенг кетиши учун биркунда камида икки соатдан кам бўлмаган педогогик машғулотлар олиши шарт.

Аутизмли болаларни яхши билим олиши учун баъзи медицина томонидан кашф қилинган усуллар мавжуд бўлиб буларда  бошмия  қисмига таъсир ўтказиш билан болада фаол билим олиш даражасини ошириш. Лекин бу усул ҳам жуда қиммат бўлиб бир курснинг ўзи 5 мильён сўмни ташкил қилади ва курс 5-6 мартагача давом этиши мумкин.

Шунингдек аутизмли бола фаол ҳаракатда бўлиши спорт турлари билан шуғулланиши ҳам муҳим. Лекин Ўзбекистонда спорт турларидан фақатгина сузиш ва иппотерапия мутахасислари (от спорти)  аутизмли болалар билан шуғулланишга рози бўладилар. Бошқа турдаги спорт турларида аутизмли болалар билан махсус шуғулланадиган теренер мутахасислар йўқ.

Мактабларда аутизмли болаларни тушиниш уларни борича қабул қилиш бўйича мавзулар киритилмаган ва бу ҳақида болаларга тушинчалар берилмайди.

Оммавий ахборот воситаларида аутизм ўзи нималиги ҳақида ҳечқандай ахборотлар бериб борилмайди. Бу ҳақида клиплар, кинолар, матеряллар йўқ. Оддий халқ бу синдром ҳақида тушинчага эга эмас.

Истардимки  республикамизда кўтарилаётган бошқа муаммолар қаторида бу ҳам кўтарилса, аутизмли болалар учун ҳам имкониятлар кўпайтирилса улар учун давлатимиз томонидан махсус бепул ўқув марказлари очилса у ерга кам таминланган оилаларнинг аутизмли фарзандлари ҳам бораолса.

Тиббиёт сохасида аутизмлар учун чет элда қилинаётган энг сўнгги тажрибалар ўрганилса. Чет эллик мутахассислар билан тажриба алмашиниб уларни ҳамкорликка жалб қилинса.

Спорт турларидан яна бир нечтасига мутахасислар тайёрланса, ахборот маконида бундай болаларни оддий қабул қилиш ҳақида тушинчалар, ижтимоий роликлар бериб борилса. Уларни касб хунарга ўргатиш тайёрлаш бўйича бепул курслар ташкил қилинса. Токи аутизмли болалар билан шуғулланиб уларни келажакда жамият учун керакли кадрлар қилиб тарбияланса. Чет элда қилинаётган ислохотлардан ўрнак олинса. Уларни жамият учун ногирон боқимандага айланишини олдини олинса. Зеро бугун аутизмли болаларга маблағ сарфлаб эътибор қаратилса эртага юз бериши мумкин бўлган катта ижтимоий муаммоларнинг олдини олган бўлардингиз!

Бунинг учун бирор аутизмли бола билан фалокат юз беришини кутманг илтимос, ҳурматли амалдорлар, машхурлар ва блогерлар!

Сурайё Ибодинова




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔82

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар