Экоолам      Бош саҳифа

Яшил Тошкент— экологик ҳуқуқлар Янги таҳрирдаги Қомусда қай тарзда мустаҳкамланмоқда?

Куни кеча Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида “Яшил Тошкент” тадбири бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик қатлами, журналист ва блогерлар йиғилган мазкур тадбир Янги Конституциянинг 49-моддасининг аҳамиятига бағишланди.

Яшил Тошкент— экологик ҳуқуқлар Янги таҳрирдаги Қомусда қай тарзда мустаҳкамланмоқда?

Инсоният ҳозирда ўз маконини «яшил»лаштиришга, яъни экологик тоза жойга айлантиришга ҳар доимгидан кўра кўпроқ ҳаракат қилмоқда.

Куни кеча Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида “Яшил Тошкент” тадбири бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик қатлами, журналист ва блогерлар йиғилган мазкур тадбир Янги Конституциянинг 49-моддасининг аҳамиятига бағишланди.

Жумладан,  ушбу модда ва унга киритилаётган нормаларнинг аҳамияти ҳақида блогер Наргис Қосимова, Ақида Ханум, шоир Шуҳрат Ориф, журналист Шоҳира Ҳамро йиғилганларга гапириб берди. Она табиатга бағишланган кичик саҳна кўринишлари намойиш этилди

Ушбу моддада шундай дейилади:  “Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атрофмуҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради”.

Экологик муаммо тараққиёт, хавфсизлик, аҳолининг турмуши ва бевосита одамлар ҳаётининг давомийлигига таъсир кўрсатиб, айниқса аҳолининг энг ёш қисми бўлган болалар ҳаётига катта хавф солади. Сир эмаски, ифлосланган, заҳарланган атроф-муҳит биринчи навбатда ҳали ёш, энди ривожланиб шаклланиб бораётган организмга катта таъсир кўрсатади, унинг физиологик ва руҳий ривожланиш ҳолатига ҳам таъсир этмай қолмайди.

Шунинг учун ҳам янги таҳрирдаги қомусимиздаги ушбу моддага киритилаётган ўзгартишлар барчамиз учун айни муддао. Қолаверса, издан чиқиб бораётган экологик вазиятни тартибга солишда дастур-ул амал бўлиб хизмат қилади.

 

Саида Рустам қизи




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар