«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилТранспорт тизими кундалик ҳаётимиз билан чамбарчас боғлиқ, бугунги кунда транспортсиз ҳаракатланишни тасаввуримизга ҳам сиғдира олмаймиз. Иқтисодиёт ва аҳоли сонининг ўсиши билан қулай ва иқлим учун хавфсиз транспорт тизимига эҳтиёж ортиб бормоқда.
Иссиқхона газларининг глобал ташланмаларининг 15% транспорт тизимига тўғри келмоқда ва бу ташланмаларнинг асосий қисми - 72% йўлда ҳаракатланадиган тўғри келади, яъни автомобил транспортига тегишлидир. Ташланмалар кўрсаткичи йилдан йилга ўсиш суръатларини кўрсатаётганини ҳисобга олган ҳолда, Systems Change Lab томонидан ташланмаларни кескин камайтириши мумкин бўлган 5 асосий омил аниқланди ва уларни хавфсиз муқобилига ўзгартириш буйича таклифлар ишлаб чиқилди.
1) Хавфсиз ва замонавий ҳаракатланишни кафолатлаш.
Транспорт тизими – паст ташламали бўлиш билан бир қаторда фойдаланувчилар учун хавфсиз, замонавий ва саломатликни яхшилашга қаратилган бўлиши керак. Масалан, замонавий жамоат транспорт тизими атрофидаги инфратузилмани махсус пиёдалар, велосипед ёки скутер учун йўлаклар билан кенгайтириш нафақат транспорт тирбандлиги билан курашади ва иқлимга ижобий таъсир қилади, балки жисмоний фаолликни ҳам рағбатлантиради. Жамоат транспортидан фойдаланишнинг ўзи ҳам қулай ва хавфсиз бўлиши лозим. Бекатлар ёритилган бўлиши, жамоат транспорти ҳар қандай хавфдан холи бўлиши лозим. Одатда, бу каби кичик жиҳатлар транспорт тизимини режалаштириш жараёнидан назардан четда қолади.
БМТ маълумотларига кўра йўл ҳодисалари туфайли ҳар 100 минг одамга 17 та ўлим тўғри келади ва деярли уларнинг ярими пиёдалар ва велосипедчилар.
2) Шахсий автомобиль ва самолетдан фойдаланишни камайтириш.
Шахсий автомобилларни электрлаштириш жараёнига параллел равишда, қисқа манзилларга ҳаракатланишда автомобиль ва самолёт каби экологик зарарли транспорт турларининг ўрнига хавфсиз муқобил транспорт воситаларидан (тезюрар поезд, ёки яхши жихозланган электробус) фойдаланишни таъминлаш. Фойдаланувчиларни ўзига қулай транспортдан воз кечтириш осон эмас. Ёқилғи солиғи ёки тез тез учувчи шахсларга йиғимлар жорий қилиш ҳам, бу каби транспорт воситалардан камроқ фойдаланишга рағбатлантириши мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, қиска ёки ўрта масофа парвозларининг 15% ига тезюрар темир йўл орқали хизмат кўрсатиш мумкин.
3) Жамоат, умумфойдаланиладиган ва моторсизлаштирилган транспорт турларига ўтиш.
СО2 ташланмаларининг тўртдан уч қисми ички ёнув двигатель асосида ҳаракатланувчи транспорт воситалари улушига тўғри келади. Ҳайдовчиларни экологик самарали, янги тизимга ўтишга ишонтириш авваламбор, кўплаб шаҳарларнинг асосан автомобиль ҳаракатига мўлжалланган лойиҳаларига тубдан ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. 2019 йил ҳолатига кўра, 103 мамлакатда пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш инфратузилмасини жорий қилиш бўйича аниқ режалар мавжуд.
4) Углерод ташланмаларсиз транспорт воситаларига ўтиш
Глобал исишни олдини олиш мақсадларига кўра глобал ҳарорат 2030 йилга келиб 1.5 цельсий даражасида чекланиши лозим, бу мақсадга эришиш учун бутун дунё бўйлаб сотиладиган барча янги автомобиллар электромобиль бўлишини таъминлаш лозим. 2021 йилда янги автомобилларнинг 8.7 фоизи электр билан жиҳозланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жараён 5 баробар тезлаштирилиши керак.
Ўтишни нафақат енгил автомобиль, балки автобус ва юк машиналарига нисбатан ҳам қўллаш керак. Автобус паркларининг асосий қисми ҳукуматга тегишли эканлиги ва айрим қарорлар жадвал асосида қабул қилиниши мумкинлиги ҳалал берувчи омил бўлиши мумкин. Бу омилга қарамасдан, 2021 йил маълумотларига кўра электр ва водород автобуслар йиллик сотувнинг 44%ини ташкил қилгани қувонарли ҳол. Юк машиналари нисбатида бу кўрсаткич эса, атиги 0.2% ни ташкил қилади.
5) Углерод ташланмаларсиз денгиз ва ҳаво транспортига ўтиш.
Юк ташиш соҳасида қўлланиладиган денгиз ва ҳаво транспортларининг ҳар бир тури глобал газ ташланмаларининг қарийб 3 фоизи учун жавобгардир. Бу соҳадаги углерод ташланмаларсиз технологиялар даври гўдаклик даври билан қиёслаш мумкин ва карбонсизлантиришни жорий қилишда энг қийин соҳа сифатида қаралади.
Қайта тикланадиган электр энергияси билан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган яшил водород, аммиак, синтетик ёкилғилар ва юқори сиғимли батареялар юк ташишни декарбонизация қилиш учунг энг истиқболли ёқилғи сифатида қаралади.
Иқлим мақсадларига, ҳал қилувчи 10 йилликда ушбу ўзгаришлар жадаллик билан жорий қилиш орқали эришиш мумкин бўлади.
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил