Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҚИЛИШ

сотувчини ахлоқ доирасидан чиқаради

Бир танишимиз яқинда ўзи гувоҳ бўлган воқеани гапириб берди. 

САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҚИЛИШ

Бир йигит поездда вагонларни айланиб, «тоза ва арзон асаллар бор!» деб асал сотиб юрар экан. Савдо қилиб бўлгач, ҳалиги танишим олдида ўтириб, бирпас дам олибди, суҳбатлашишибди. Маълум бўлишича, йигитнинг тоза асал, деб сотаётгани асал экану тоза эмас, қиём экан.

— Ука, асал бўлмаган нарсани асал деб сотишингиздан ўзингизнинг кўнглингиз тўладими? — деб сўраса, йигит:

— Ака, шундай қилишга мажбур бўляпман, чунки савдо яхши бўлмаяпти. Қиёмлигини билишса, одамлар умуман олишмайди, деган жавобни берибди.

— Укажон, мен сизни бировнинг олдида уялтирмоқчи эмасман. Сиз Оллоҳга таваккал қилинг-да, ё қиёмни умуман сотманг, ё қиёмлигини айтиб сотинг. Ана шунда тўғрилигингиз учун сизни харидорнинг ўзи излаб келади, — деб маслаҳат берибди танишим.

Ҳа, бундай ҳолатлар ҳаётимизда бот-бот учраб турибди. Харидорнинг ҳақи, ҳалол ва баракали савдо, ўзаро рози-ризолик каби тушунчалар бир қадар унутилаётгандек, назаримда.

Миқдор кўпаяди, лекин...

Молиявий муносабатларда ишонч катта ўрин эгаллайди. Одатда, шерик томонни ишонтириш учун баъзилар ваъда беради. Сўнгра ўз ваъдасининг устидан чиқмайди. Моли сотилиши учун бошқалар ҳақига хиёнат қилишдан ҳам тоймайди.

Бозор оралар экансиз, баъзи тижоратчиларнинг молини ўтказиш учун ёлғон сўзлашини, ҳатто қасам ҳам ичаётганини, кўпинча эса, харидорлар уларнинг қасамига ишониб, молларини сотиб олишаётганини кўриб қоласиз. Ёлғон гап ёки қасам билан молини сотган савдогар савдом юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса, ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси кетганини билмайди. Миқдор кўпайгани билан баракаси бўлмаса, нафақат фойда камаяди, балки бошқа томондан балолар ҳам келиб қолади.

Баъзан кийим-кечак сотаётган «ишбилармон»лар харидорларнинг маҳсулотни очиб кўришларига йўл қўйишмайди. Агар очиб кўришни хоҳлашса, пулини аввалдан тўлашни ва сотиб олингач, қайтариб бермаслигини шарт қилиб қўйишади. Харидор бу ерда бир гап борлигини билса-да, кўйлакларни сотиб олади. Уйига бориб  очиб кўргач, кимдан хафа бўлишни билмай қолади. Чунки кўйлак на бирор кишининг қоматига тўғри келади, на кийишга, на бирон кишига беришга ярайди, матоси ҳам ўзига яраша.  Харидор бу катта қаллоблик кимдан чиққанини билмай, тушунолмай хуноб бўлади.

Гап савдо ҳақида кетаётгани учун бу можароларда кўпроқ савдогарни айблаш мумкин. Чунки у шунақа каззоб ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини нафақат сотиб олмаслиги, балки уни инсофга чақириши керак. Бундай маҳсулотни сотиб олаётганлар биринчи бўлиб сотувчидан норози бўлишади. Агар савдогар ишлаб чиқарувчига танбеҳ берса ва сотиб олмаса, ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сота олмайди ва «кўзи очилади».

Ҳар хил маиший техника, машина ва асбоб-ускуналар савдоси билан шуғулланадиганлар ҳақида ҳам шундай гапларни айтиш мумкин.

Бозордаги найранглар

Аслида савдо молининг айби бўлса, уни харидорга айтиб сотиш керак, айбини кўриб туриб олса, ўзининг иши. Савдода алдамчилик қилиш сотувчини ахлоқ доирасидан чиқаради. Бозорда шеригининг ширин анорини кесиб кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганлар; сигирини бир-икки кун соғмасдан, елинини шишириб, бозорга олиб чиқадиганлар; қазига гўшт тайёрлашда сув сепиб, намлаш эвазига оғирлигини ошираётганлар; килодан, литрдан уриб қолишнинг янгидан янги усулларини ихтиро қилаётганлар; қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла-найранглар ҳаётимизнинг бозор ва савдо-сотиқ билан боғлиқ қисмини қамраб олаётгани бу иллатлар доираси тобора кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Халқимизда бир мақол бор: «Яримта ноним — роҳати жоним». Мақолнинг сиртқи ва бирламчи маъноси озгина бўлса ҳам, ҳалол ризқ топган одам қалб ҳаловатини сезиши ҳақида. Буни бошқача томондан таърифлаш ҳам мумкин: қанчалик бойиб кетсанг-да, қалбингга ғубор туширадиган ишни қилишдан сақлан, шунда олдингдаги ҳалол ризқингни роҳатланиб, маза қилиб ейсан.

Дарҳақиқат, тўғрилик билан, бировни алдамасдан қилинган савдода барака бўлади. Бу барака эса, албатта, эгасига ва унинг оиласи-ю рўзғорига юқади, фойда беради. Ҳалол тижоратчининг даражаси ҳам баланд бўлади.

Бировнинг ҳақига хиёнат қилмайдиган, савдода ёлғон ишлатмайдиган, тўғри йўл билан ҳалол меҳнат қиладиган тижоратчилар тижорати орқали нафақат ўзига, балки атрофдагиларга ҳам катта наф келтиради, кўпчиликнинг эҳтиёжини қондиради. Ҳаётимизга, бутун жамиятга барака киради

Раҳматуллоҳ  САЙФИДДИНОВ




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔79

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔181

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔195

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 79    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 181    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 195    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 282    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 479    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар