Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири мазмун-моҳияти, шунингдек Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида айтилган эзгу мақсадлар ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этди.
Давра суҳбатида бугун экология, айниқса сув масалалари ҳақиқатдан глобал муаммога айланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, экологик муаммоларни бартараф этишда ёшларнинг ролини кучайтириш зарурлиги, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф муҳитни тоза тутиш ҳар бир инсоннинг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклиги янгиланаётган Конституциямизнинг экологияга оид нормаларида ҳам акс этмоқда. Уларнинг ҳаётга жорий этилиши «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни кенгайтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш учун муҳим ҳуқуқий асосларни яратади.
Тадбирда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий этиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 5,5 млрд.м3 сув тежалишига эришилгани қайд этилди. Шунингдек, кейинги беш йилда жами 642,4 минг гектар, жумладан, 308,6 минг гектарда томчилатиб, 14,7 минг гектарда ёмғирлатиб, 10,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари ва 78,8 минг гектарда эгилувчан қувурлар, 20,9 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинган.
Бу каби лойиҳалар, қилинаётган амалий саъй-ҳаракатлар, ҳар биримизда мамлакатда, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга, бажарилаётган кенг кўламли ишларга нисбатан дахлдорлик ҳиссининг кучайишида муҳим мезон бўлиб хизмат қилади, деб ишонамиз.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил