Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилБугунги кунда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ипотека кредитлари, субсидиялар ажратилмоқда. Шу ўринда савол туғилиши табиий: кимлар ёш оила ҳисобланади?
Бизга келган саволлардан кўриниб турибдики, ёш оилалар рўйхатига кириш учун ёш чегараси кўпчиликка маълум эмас. Қашқадарёлик Фарангиз Примова ҳам айни шу масалада савол йўллаган:
«Турмуш ўртоғим билан ёш оила сифатида имтиёзли шартлар асосида кредитга уй олмоқчи эдик. Менинг ёшим 25 да, турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим – биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг ҳам алоҳида шартлари борми?»
Ушбу саволга амалиётчи юрист Ҳасан Мамаюсуповдан жавоб олдик:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл ҳамда бева эркак ёки бева аёллар киритилиши белгиланган. Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.
Юқоридаги асос бўйича, сизнинг оилангиз охирги марта бундан икки йил олдин ёш оила бўлган. Турмуш ўртоғингиз 32 ёшда бўлгани сабабли айни дамда сизлар ёш оилалар рўйхатига киритилмайсиз ва айнан ёш оилаларга бериладиган имтиёзли шартлар билан кредитга уй-жой ололмайсиз. Бунинг ўрнига сизлар уй-жой учун субсидия олишга ариза берсангиз бўлади».
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил