Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси Президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этади

Пленумда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партияси Президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этади

Кеча, 11 май куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Унда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки ҳақидаги, шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод кўрсатиш бўйича партия съездига таклиф киритиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Экопартия фаоллари мамлакатимизда сиёсий партиялар учун яратиб берилган кенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланиб, партиянинг дастурий мақсад ҳамда ғоялари ва унинг электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, пленум иштирокчилари томонидан партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий йўналишда таклифлар билдирилди.

Пленумда Ўзбекистонда сиёсий партиялар ва фуқаролар сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратилгани, Янги Президент сайлови Сайлов кодекси асосида кўп партиявийлик, партиялараро эркин рақобат, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши алоҳида таъкидланди.

Сўзга чиққанлар сайловолди тарғиботи даврида партия ташкилотлари ҳамда фаолларининг самарали иш юритиши, қонун билан белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб, биринчи навбатда мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан электоратнинг хабардорлиги ва фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак сьездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ҳамзаев Абдушукур Худойқуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Билдирилган таклиф ҳамда тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масала юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши пленуми тегишли қарорларни қабул қилди. Партия съездини чақириш ва съезд кун тартиби ҳамда съездга делегатлар сайлаш масаласида ҳудудий партия ташкилотлари конференцияларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Матбуот хизмат




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар