Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Глобал иқлим буҳрони Марказий Осиё ундан омон қолиш йўлларини изламоқда

Бугун бани башар иқлим ўзгаришидан азият чекмоқда. Охирги юз йилда атмосферага ҳаддан зиёд карбонат ангидрид ва метан газларининг чиқарилиши оқбатида глобал ҳаво ҳарорати салкам 1,5ºСга исиди.

Глобал иқлим буҳрони Марказий Осиё ундан омон  қолиш йўлларини изламоқда

Халқаро тадқиқотлар Марказий Осиёда мазкур жараён жадалроқ кечганини кўрсатади. Натижада бир асрга бормай минтақадаги музликларнинг учдан бир қисми йўқотилди. Бу чинакам фожиа. Чунки сув ресурсларининг кескин қисқариши инсониятни ҳалокатга бошлайди. Дунё узра кузатилаётган қурғоқчилик, очарчилик ва эпидемиялар фикримиз исботидир.

Афсуски, бундай муаммолар Марказий Осиёни ҳам ўз гирдобига олган. Табиат муҳофазасига дахлдор нуфузли ташкилотлар, олимлар ва экофаоллар вазият тобора жиддий тус олаётганини урғуламоқда. Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Душанбе шаҳри (Тожикистон)га таклиф этилган иқлим ўзгариши соҳасидаги халқаро экспертлар мавзуни яна бир бор чуқур таҳлил қилишга уринди.

Марказий Осиё экологик маркази томонидан Жаҳон банки ҳомийлигида ташкил этилган йирик форумда минтақадаги бешта республикадан мутасадди вакиллар ҳам иштирок этди. Улар ўз мамлакатининг иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясини тақдим этди. Иссиқхона газлари эмиссиясини босқичма-босқич қисқартариш барча давлатлар учун устувор аҳамият касб этиши таъкидланди. Масалан, Қозоғистон Рес­публикаси 2060 йилга келиб тўлиқ углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилган. Бу инсон саломатлиги ва табиатга тикланмас зиён етказувчи кўмир энергетикасига муккасидан кетган мамлакат учун ниҳоятда мураккаб вазифа. Қўшнимиз амалдаги вазиятни муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ҳисобига ўзгартирмоқчи.

Қуёш ва шамол энергиясига Ўзбекистон ҳам катта умид боғлаган. 2030 йилгача республика жами энергетика ресурс­ларининг 30 фоизини «яшиллаштириш» ниятида. Шунда атмосферага чиқариладиган заҳарли газлар миқдорини 35 фоизга қисқариш имкони туғилади. Қирғизистон ва Тожикис­тон кесимида рақамлар янада юқорилаши кутилмоқда – 44 ва 70 фоиз.

Марказий Осиё республикалари экологик таҳдидларни бартараф этишга астойдил бел боғлагани ижобий ҳол, албатта. Бироқ юқоридаги режа-мақсадларга эришишда хоҳиш-ироданинг ўзи камлик қилади. Климатик муаммоларни самарали ҳал этиш учун сармоя зарур. Масалан, Тожикистонда заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиришга доир йиллик харажатлар 1 млрд. долларни ташкил қилади. Кейинги асрга қадар сувдан оқилона фойдаланиш мамлакатга яна 177 млн. долларга тушади. Қирғизистонда иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари 10 млрд. долларга баҳоланган. Табиийки, ривожланаётган давлатлар биргина соҳага бунча маблағ йўналтиролмайди. Глобал исишни жиловлаш учун улар ташқаридан молиявий ёрдам кутишга мажбур.

Умумий ҳисобда бундай кўмак миқдори 5 трлн. доллардан кам бўлмаслиги керак. Бироқ манаман деган халқаро донор ташкилотлар мавжуд эҳтиёжнинг ҳатто ўндан бирини қондира олаётгани йўқ.

Айтайлик, иқлим ўзгариши соҳасидаги энг йирик сармоядорлар қаторига кирувчи Глобал экологик жамғарма (GEF) мақсадли лойиҳаларга бор-йўғи 21,5 млрд. доллар ажратган. Яшил иқлим жамғармаси (GCF)нинг соҳадаги улуши эса 10 млрд. долларга ҳам бормайди. Қолаверса, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки климатик молиялаштириш бўйича ўз кредит портфелларига эга. Лекин замонавий экологик таҳдидлар билан курашишда уларнинг қўли калталик қилмоқда. Бундай вазиятда мамлакатлар кўпроқ ички имкониятларини ишга солгани маъқул. Жумладан, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этиш ташаббусларига хусусий капитални жалб қилиш ҳамда «яшил» тадбиркорликни рағбатлантириш айни муддао.

– Мамлакат расмийлари, кенг жамоатчилик ҳамда бизнес субъектларига глобал исиш суръатларини тўхтатишнинг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб бериш жуда муҳим, – дейди Жаҳон банки эксперти Уинстон Ю. – Таҳлилларимизга кўра, Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришига мослашиш натижасида ялпи ички маҳсулотини 5 фоизгача ошира олади. Мана сизга мотивация! Хўш, мослаша олмаса-чи? Унда қолоқликка юз тутади. Биргина мисол: минтақада сув ресурслари танқислиги сабаб экин майдонлари шўрланмоқда. Ер деградациясидан кўриладиган йиллик зарар тахминан 6 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ЯИМнинг 4 фоизига эквивалент йўқотишдир. Яна бир хавотирли жиҳат: Марказий Осиё тоғ тизмаларидаги абадий музликларнинг муттасил қисқариши кучли сел ва тошқинларни келтириб чиқармоқда. Бир вақтнинг ўзида аномал иссиқлик қурғоқчиликка сабаб бўлаётир. 2050 йилга бориб шу икки омил таъсирида минтақа мамлакатларининг йиллик иқтисодий ўсиши 1 фоиздан зиёдга секинлашиши прогноз қилинган. Сирасини айтганда, иқлим ўзгариши юзасидан тегишли чоралар кўрилмас экан, миллионлаб инсонларнинг тақдири қил устида тураверади.

Бу каби таҳликали сценарийларга чап бериш мақсадида Марказий Осиё давлатлари атроф муҳит муҳофазасига доир кооперацияни кучайтирмоқда. Айниқса, «яшил» энергетика соҳасидаги ҳамкорлик жадаллашган. Муқобил энергия қувватларини биргаликда яратиш (қўшма инвестицион лойиҳалар доирасида) ҳамда экологик тоза энергиянинг минтақавий бозорини шакллантириш бўйича амалий ҳаракатлар олиб бориляпти. Бундай прагматик ёндашув минтақада энергия барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. «Яшил» (циркуляр) иқтисодиётга ўтиш масаласида ҳам бешала республика ўртасида ҳамжиҳатлик мавжуд. Улар сув ва энергия тежамкор технологиялар трансфери, чиқиндиларни бошқариш ҳамда ҳаво ифлосланиши мониторинги борасида бир-бирига ёрдам кўрсатишга тайёр.

Мамлакатларнинг сув, энергия ва озиқ-овқат боғлиқлиги занжиридаги тажрибаси ҳам йил сайин ортмоқда. Мазкур учбурчак концепцияси ҳаётий зарур ресурслар тақсимоти ва истеъмолида умумминтақавий манфаатлар устуворлигига таянади. Таъбир жоиз бўлса, бу ҳам климатик вазиятни юмшатишнинг бир йўли.

Душанбе шаҳрида ўз ишини якунлаган Иқлим ўзгариши бўйича V Марказий Осиё конференцияси минбарида нафақат мутасадди давлат идоралари, балки фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда фаол ёшларга-да сўз берилди. Экоташкилотлар минтақавий тармоғи раҳбари Светлана Могилюк ўз чиқишида иқлим масаласига дахлдор қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш шарт ва зарурлигини урғулаган бўлса, тожикистонлик экофаол Аҳмаджон Акромов айни жабҳада ёшлар позицияси билан ҳисоблашишни, уларнинг илмий-инновацион салоҳияти ва яратувчанлик қудратидан фойдаланишни тавсия қилди.

Форум ниҳоясида иштирокчи давлатлар шу йил ноябрь ойида Дубай шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-доиравий конференцияси учун қўшма баёнот тайёрлашга келишиб олди.

 

Наргиза УМАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар