Давр нафаси      Бош саҳифа

Ёшлар Экопартияни қўллаб қувватламоқда

Айни вақтда юртимизда муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Ёшлар Экопартияни қўллаб қувватламоқда

Ўзбекистон Экологик партияси Миробод туман Кенгаши томонидан Тошкент давлат транспорт университетида талаба ёшлар ва таълим маскани ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенлигига Экопартиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Талаба ёшлар ўз келажакларига, сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ҳолда номзодни қўллаб ўз имзоларини қўйишмоқда.

– Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича имзо йиғилаётгани юртимизда демократик ислоҳотларнинг жадал суръатларда ўсиб бораётганидан далолат беради ва ҳар бир фуқарони жамиятнинг фаол аъзоси сифатида бу жараёнларда иштирок этишга руҳлантиради, – деди Миробод туман партия ташкилоти раиси Дилдора Мавлянова. – Бугунги имзо йиғиш жараёнида ҳам ушбу олийгоҳ талабаларининг юқори қизиқиш ва илғорлик билан қатнашганликларини,  уларга берилаётган сиёсий билимларнинг самараси, деб баҳолаш мумкин. Ўйлаймизки, сайлов жараёнида ҳам ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб, мамлакатимиз келажаги учун муносиб номзодга овоз беришади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар