Гелий
Бу газ коинотда энг кўп тарқалган иккинчи элемент, ундан фақат водород кўпроқ тарқалган.
Айнан шу икки элементдан юлдузлар, газ гигантлари, туманликлар ҳосил бўлади. Аммо, у Ер атмосферасида узоқ вақт қола олмайди, чунки унинг массаси жуда кичик (гелий билан тўлдирилган идиш учиб кетади).
2010 йилда гелий бўйича тадқиқотлари учун Нобель мукофотига сазовор бўлган кимёгар Роберт Ричардсон захиралар тугаб бораётганидан огоҳлантирди. У бу газ тахминан ўттиз йилга етишини башорат қилган.
Гелий тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш учун керак. Хусусан, МРИ аппаратларини совутиш, оптик толалар, микрочиплар ва бошқа кўплаб муҳим нарсаларни яратиш учун жуда зарур. Шунинг учун уни шарларга қуйиб бефойда совуриш ақлсизлик.
Қум
Албатта, сайёрамизда етарли миқдорда қум бор-ку дейишингиз мумкин. Аммо, аслида ундай эмас. Қум шунчалик камки, БМТ 2022 йилги мунтазам ҳисоботида буни маълум қилди.
Ташкилот ҳисоботига кўра, ҳар йили тахминан 50 миллиард тонна қум ва шағал ишлатилади – бу Ер сайёраси атрофида кенглиги 27 метр ва баландлиги 27 метр бўлган девор қуриш учун етарли. Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган миқдор!
Қум сайёрада сувдан кейин иккинчи энг кўп ишлатиладиган ресурсдир. Унга талаб нефт ва газдан кўра ҳам кўпроқ. Қум бетон, асфальт ва шиша яратиш учун керак – бусиз инсоният қурилиш материалларига эга бўлмайди, улар қазилмаларга ўтишлари керак.
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔15
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔20
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔17
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил