Атроф муҳит ифлосланишининг маиший турларидан ўлим даражаси камайганига қарамай, саноат ифлосланишидан ўлимлар сони бир ярим баравар ошган.
Жорий йил 17 май куни The Lancet Planetary Health журналида эълон қилинган глобал ўлим ва атроф муҳитнинг ифлосланишига оид тадқиқотга кўра, ҳар йили 9 млн.га яқин одам ҳаво, тупроқ ва сув ифлосланишидан нобуд бўлади.
Тадқиқотчилар ифлосланишни касаллик ва эрта ўлим бўйича дунёдаги энг катта экологик хавф омили деб атади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда ҳар олтинчи ўлимга экологиянинг ифлосланиши асосий сабаб бўлади. Бундан ташқари, атроф муҳит ифлосланишининг турли шакллари туфайли 2015 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,6 трлн. доллар йўқотди (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 6,2 фоизи).
Олимларнинг ёзишича, қашшоқлик билан боғлиқ уй хўжаликларининг ифлосланишидан ўлим ҳолатлари камайганига қарамай, атмосфера деградацияси ва қўрғошин каби заҳарли кимёвий моддалар таъсиридан ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили 6,5 млн.дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлади, қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар эса ҳар йили 1,8 млн. кишининг ўлимига сабаб бўлади. Бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 фоиздан кўпроққа ўсди.
Бу, биринчи навбатда, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизация оқибатлари билан боғлиқ. Тадқиқотчилар, шунингдек, аҳоли сонининг кўпайиши, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ишлатилиши ва «кимёвий моддалар бўйича тегишли миллий ва халқаро сиёсат»нинг йўқлиги атроф муҳит ифлосланишидан ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб эканини таъкидлашмоқда. Тадқиқотда қайд этилишича, ифлосланиш билан боғлиқ ўлим кўрсаткичининг катта қисми – 90 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.
«Атроф муҳитнинг ифлосланиши инсон ва сайёралар саломатлигига экзистенциал таҳдид бўлиб, замонавий жамият барқарорлигига таҳдид келтириб чиқаради», деб хулоса қилади олимлар. «Биз қозонда ўтириб, аста-секин ёниб кетяпмиз», деб ёзган тадқиқот ҳаммуаллифи ва глобал Пуре Эартҳ нотижорат ташкилоти раҳбари Ричард Фуллер.
Ўз таҳлилларида олимлар маиший чиқиндилар ёки канализация каби анъанавий ифлослантирувчи жиҳатни замонавий саноат ифлосланишидан ажратиб олди. Тадқиқотда айтилишича, анъанавий ифлослантирувчи моддалардан ўлим дунё бўйлаб камайиб бораётган бўлса-да, улар Африка қитъасида асосий муаммо бўлиб қолмоқда.
Чад, Марказий Африка Республикаси ва Нигерда кўпчилик одамлар сув ва тупроқ ифлосланишидан нобуд бўлади. Эфиопия ва Нигерияда 2000 йилдан 2019 йилгача бу ўлим даражаси учдан бир қисмга камайди.
Тадқиқот муаллифлари атроф муҳитнинг ифлосланишидан ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича саккизта тавсияни илгари сурди, бунда мониторингни яхшилаш, ҳисоботларни такомиллаштириш ҳамда саноат ва автомобил транспортини давлат томонидан қаттиқроқ тартибга солиш зарурлиги таъкидланди. «Биз бу муаммоларнинг ҳар бирини қандай ҳал қилишни биламиз. Фақат сиёсий ирода этишмаяпти», деб ёзади Фуллер.
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔21
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔19
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил
Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори
🕔15:41, 13.04.2026
✔17
Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Батафсил