Экоолам      Бош саҳифа

Навоий вилоятида ҳавога заҳарли тузлар тарқалишининг олди олинади

Бугунги кунда Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Ушбу саноатлашган вилоят мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган.

Навоий вилоятида  ҳавога заҳарли    тузлар тарқалишининг олди олинади

Она заминимиз атмосферасида кислород миқдори, миллион-миллион йилдирки, йигирма бир фоиз атрофида сақланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу меъёрдан озгина оғиш Ер шарида ҳеч нарса ёқиб бўлмаслиги ёки бутун сайёра олов остида қолишига олиб келар экан.

Бугун инсоният шундай ҳадлар орасидаги мувозанатни асрашга масъул. Албатта, бунда биринчи галда она сайёрамиздаги яшил оламни асраб-авайлаш, атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш, бир сўз билан айтганда табиатдаги олтин мувозанатни ушлаб туриш муҳим омил ҳисобланади.

Катта қисми чўлдан иборат бўлган Навоий вилояти ҳам бугун ана шундай яшилликларга муҳтож ҳудудлардан биридир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев Сайловолди дастурида айнан ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш орқали республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражасини 30 фоизга етказиш масаласи кун тартибига олиб чиқилгани навоийлик сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Бугунги кунда юртимиз ҳудудида тез-тез учраётган чанг ва қум бўронлари оқибатларини юмшатиш, уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига келтирадиган хавфини камайтириш, инсон саломатлигига салбий таъсир этадиган заҳарли тузларнинг ҳавога тарқалишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш муҳим ҳисобланади, – деди Абдушукур Ҳамзаев. – Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида қум кўчишининг олдини олиш мақсадида яшил белбоғлар ва қалқонлар барпо этиш ишларини жадаллаштиришни Сайловолди дастуримизда асосий устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб қўйганмиз.

Қолаверса, бугунги кунда Навоийда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳам долзарб экологик муаммолардан бири ҳисобланади.

Умуман олганда, Навоий вилояти атмосфера ҳавоси кучли ифлосланганлигини яширишга ҳожат йўқ. Металлургия, кимё ва машинасозлик марказлари бўлган Навоий шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси анча юқори эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир. Вилоятимиз ҳавоси бошқа қўшни мамлакатлардан, транзит ҳолатда, келадиган зарарли бирикмалар билан ҳам ифлосланади. Орол денгизининг қуриган тубидан ва Қизилқумнинг деградацияга учраган майдонларидан кўтарилаётган чанг ва тузлар ҳам атмосфера ҳавоси сифат кўрсатгичларига жиддий таъсир қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Навоий вилоятининг иқтисодий йўналиши кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, электр энергия, олтин қазиб олиш, уран, цемент хомашёси, пахта, чорвачилик маҳсулотлари ҳамда дон, картошка, мева, полиз экинлари, узум етиштиришга ихтисослаштирилган.

Жумладан, Навоий вилоятида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи металлургия, иссиқлик энергетикаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автотранспорт ва кимё саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган 769 та корхона давлат экологик назоратига олинган объектлардир. Шундан 492 таси саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ва 277 таси транспорт корхоналаридир.

Шунинг учун ҳам номзоднинг Сайловолди дастуридаги қуйидаги бандларни ҳам Навоий вилояти сайловчилари алоҳида эътироф этиб ўтишди.

Жумладан, жойларда атроф муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш орқали уларнинг технологик жараёнларини модернизация қилиш, янги инновацион технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади. Мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа зарарли газлар миқдорини 2 бараварга камайтириш орқали атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичлари белгиланган меъёрлар даражасига келтирилади ва уларнинг аҳолига салбий таъсири камайтирилади.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун албатта кескин талаб ва чоралар зарур. Шунинг учун ҳам атроф муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловлари 5-10 бараваргача ошириш таклиф этиляпти.

Бундан ташқари атроф муҳитга заҳарли газлар чиқишининг олдини олишда биринчи навбатда давлат органлари масъулияти оширилади. Атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай хўжалик фаолияти турларини ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ускуналари билан жиҳозланмасдан лойиҳалаштириш тақиқланади.

Бугунги кунда атмосфера ҳавоси тозалигини мониторинг қилувчи замонавий асбоб-­ускуналар яратилган. Дастурга кўра, атроф муҳитга таъсир хавфи юқори даража (II тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиш ва таҳлил қилувчи автоматик жиҳозлар кенг татбиқ этилади.

Озонни емирувчи моддаларни озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилади. Йирик шаҳарларда жамоат транспорти жозибадорлигини оширишга қаратилган амалий тадбирлар кучайтирилади, хусусан электр автобусларни кўпайтириш орқали шаҳар атмосфера ҳавосини барқарорлаштириш таъминланади.

Учрашувда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Рес­публикаси Президенлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловолди дастуридаги таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чорлади.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔21

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔19

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 19    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар