Мамлакатимизда «ICTWEEK Uzbekistan — 2016» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини намойиш этиш ва «электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ўтказиляпти.
Ҳафталик доирасида 20 сентябрь куни ахборот-коммуникация технологиялари саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, соҳадаги ютуқ ва муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Тошкент ва Наманган шаҳарларида анъанавий «ICTExpo — 2016» ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда ахборот хизматлари бозорида тақдим этилаётган энг замонавий тизим ва технологиялар, «электрон ҳукумат» бўйича амалга оширилган лойиҳа ва технологияларнинг энг яхши намуналари намойиш қилинмоқда. Мазкур экспозиция ягона давлат маълумотлар базасини яратиш ва аҳолига интерфаол хизматлар кўрсатишга доир самарали ечимларни таклиф этиш имконини беради.
Ҳафталикнинг муҳим воқеаларидан бири бўлган «ICT Forum – 2016»да ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини янада ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама этилади. Жорий йилда мазкур форумда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги етакчи компаниялар вакиллари, экспертлар ва хорижий мутахассислар — жами 800 дан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда.
Талаба ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган «BestSoft Challenge — 2016» дастурчилар танлови ғолиблари ҳам тақдирланади. Ёшлар ижод саройида эса «Intellect2All» танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтади. Дастурчи, дизайнер ва менежерлар замонавий бозор учун долзарб бўлган веб-лойиҳа ва мобиль иловалар устида реал вақт режимида иш олиб боради. Шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича Ўзбекистонда дастлабки «Cyber Security Challenge Uzbekitan» мусобақаси ҳам бўлиб ўтади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔120
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔119
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔115
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил