Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Аномал иссиқ – табиатнинг бизга аччиқ жавоби

Дунё ҳамжамиятини тобора жадаллашиб бораётган иқлим ўзгаришлари ташвишга солмоқда. Мутахассислар глобал исиш абадий музликларнинг эриши ва уммон сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлаётгани борасида бонг уришмоқда.

Аномал иссиқ –  табиатнинг бизга  аччиқ  жавоби

Табиатда ҳеч бир нарса ўз-ўзидан содир бўлмайди. Чуқурроқ ўйлаб кўрсак, ҳарорат одатдаги ўртача даражадан кес­кин равишда кўтарилиб кетишига жиддий сабаблар борлиги аёнлашади. Улкан сув ҳавзаларининг қуриши, дарахтларнинг ўринсиз кесиб ташланиши, инсон омили туфайли газ чиқиндиларининг ҳавони ифлослантириши ва ҳоказолар бирламчи сабаблар саналади. Бу омилларни тадқиқ қилган, тўғри хулоса чиқараётган мамлакатлар салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида давлатлараро ҳамкорлик режалари ишлаб чиқиб, халқаро келишувлар тузишяпти. Кўплаб мамлакатлар келажакда газ чиқиндиларини чеклашга келишиб олишган.

2015 йил декабрь ойида Париж яқинида муҳим келишувга эришилган эди. Унга кўра, чиқиндиларни камайтириш мажбурий эмас, аммо жиддий оқибатларнинг олдини олиш учун ҳар бир давлат ташаббускорлик билан иш олиб бориши мақсадга мувофиқ. Бутун жаҳон мамлакатлари умумий эълон қилинган мақсадга эришишда ўз ҳиссаларини оширишлари учун шартнома бир неча йилда бир марта кўриб чиқиляпти. Бироқ айрим давлатлар Париж келишувисиз ҳам иқлим ўзгаришлари хавфини камайтиришни ўзларининг асосий мақсадларидан бири қилиб белгилашган. Шу боис ҳам улар Париж келишувидаги иштирокини тўхтатаётганини эълон қилмоқда. Баъзи бир давлатлар эса бошқаларнинг ниятидан қатъи назар, ўз мақсадларига эришиш учун оғишмасдан олдинга силжишларини айтишяпти.

Аслида иқлим ўзгариши хавфи, салбий таъсирларига қарши кураш чоралари ҳар бир минтақанинг ўз шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилмоғи лозим. Ҳар йили ёзнинг айни саратонида ҳарорат ҳаддан ташқари юқори даражада исиб, ноқулай вазиятни юзага келтирмоқда. Ўтган йили айни ёз чилласидаги иссиқда бир дона тухумни қуёш нури тиғида қўйиб, беш-олти дақиқада пишириб кўргандик. Устига-устак электр энергияси ҳам бўлмасдан, қийин вазиятга тушдик, чунки ҳаво совуткичлар электрсиз ишламаслиги барчага аён. Афсуски, бу йилги иссиқ ҳам ўтган йилгидан қолишмаяпти.

Глобал исиш йил сайин ортиб бораётгани кундай равшан бўлиб бормоқда. Ана шундай шароитда эҳтиёт чораларини кучайтириш талаб қилинади. Бу шароитларни бизга ҳеч ким четдан келиб яратиб бермайди.

Ҳар бир фуқаро, ҳар бир маҳалла аҳли бу борада ўзини масъул деб билиши, атроф муҳитга меҳр билан муносабатда бўлиб, табиатни тирикликнинг муҳим бир бўлаги деб билмоғи лозим.

Инсон табиатга қанчалик меҳрли бўлса, ундан шунчалик инъом ва сийловлар олади. Жумладан, ҳар бир киши ўз хонадони олдига серсоя ва баравж ривож­ланадиган дарахт экса, айни ёз чилласида жонга роҳат бағишлайди. Масалан, гужум, яъни садақайрағоч ўстирган одам учун ёзда кондиционер шарт эмас, чунки бу қимматбаҳо дарахт табиий салқинлантиргич саналади. Қишлоқларда ёз бўйи гужум остида осуда тунда ухлаб ором оладиганлар унинг нақадар фойдали дарахт эканини жуда яхши билишади.

Ҳозирги кунда шаҳар ва туман марказлари тугул, ҳатто қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам арча ва бошқа бутасимон манзарали дарахтлар кўпайиб кетди. Афсуски, бундай дарахтларнинг ҳавони салқинлантириш хусусияти паст даражада. Қолаверса, кўпгина жойларда арча ёки бошқа дарахтларни манзара ва кўрк учун бутаб, шохларини қирқиб қўйишади. Натижада уларнинг бўйи паст, шохлари калталиги боис эпкинни елпиш жиҳатлари ҳам йўқолади. Одатда дарахтларнинг шох ва новдалари қанчалик узун бўлса, шамол ва эпкинни елпиш даражаси шунчалик кучли бўлади. Бу эса атроф муҳитнинг салқинланиб туришига омил бўлади.

Айтиш жоизки, юртдошларимиз экологик маданиятини ўстирмас экан, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларидан жиддий зарар кўрувчилар қаторига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Экологик маданият деганда ландшафт дизайнни ҳам тушуниш керак, деб ўйлайман. Ландшафт дизайн эса, бугунги кунда фақат шаҳар ва туман марказларидаги дарахтларни бутаб, ҳар хил шакл беришдан иборат бўлиб қолаётгани ғоят ачинарлидир. Қишлоқ йўллари, ўқув муассасалари ва бошқа маъмурий бинолар атрофида кўркам дарахтлар билан бирга чирмашиб ўсувчи гуллар ва ўсимликларни экиш ва парваришлаш ландшафт дизайн услуб­лари сирасига киради. Шунингдек, бу глобал иссиқдан сақланишнинг қулай усули ҳам саналади.

Европада дарахтлар ва печаксимон гуллар бир-бирига чирмашиб, туташиб, кўчаларни қуёш нури тиғидан тўсиб турганини кўриш мумкин. Айниқса, Англия ва Германияда бундай кўчалар жуда кўп учрайди. Биз ҳам ана шундай жиҳатларга эътибор қаратсак, айни муддао бўлар эди. Бунинг учун биринчи навбатда одамлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларни олиб бориш билан бирга, уларнинг табиатга меҳрини оширишимиз жуда зарур. Зеро, меҳр билан қилинган ҳар бир ишнинг натижаси баракали бўлади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар