Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳаво ифлосланиши меъёрдан беш баравар ошди, нега?

Бугунги кунда шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишида автомобилларнинг «ҳисса»си катта. Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, биринчи ўринда тоза ҳавони завод ва фабрикалар энг кўп заҳарлаётган бўлса, иккинчи ўринда автомобиллар туради.

Ҳаво ифлосланиши  меъёрдан беш баравар ошди, нега?

 

 

 

Пойтахтимиз

Тошкент шаҳрида 10 июль куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрдан қарийб
5 бараварга юқорилади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида қайд этилган.

 

Ҳаво ифлосланишининг бундай даражаси (AQI 78) «ўртача», дея баҳоланиб, бу каби об-ҳавода ифлосланишга нисбатан таъсирчан бўлган гуруҳлар: ўпка касаллиги борлар, қариялар ва болалар учун ташқарида ҳаракатланганда юз ниқобларини тақиш, деразаларни ёпиш, очиқ ҳаводаги машғулотларни камайтириш тавсия этилди.

Ўзбекистон пойтахтида ёзнинг кетма-кет ёмғирсиз кунлари ортидан ҳавода чанг ва заҳарли моддалар миқдори ортиб бормоқда. Прогнозларга кўра, ушбу ҳафтада Тошкент ҳавосининг ифлосланиш кўрсаткичи 13 июль куни энг юқори даражага кўтарилади (AQI 98). 14 июль куни эса ҳолат бироз яхшиланиб, ПМ-2,5 кўрсаткичи пасаяди.

Мутахассислар Тошкент ҳавосининг ифлосланишига шаҳарда автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўплиги, эски моделдаги машиналар ҳавога нисбатан кўпроқ зарарли моддалар чиқариши, шунингдек, фабрикалар, заводлар, саноат ҳудудлари ҳамда электр станцияларидан чиқадиган тутунлар сабаб бўлишини таъкидлайди.

 

Ҳавони энг кўп

ифлослантирувчилар

Бугунги кунда шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишида автомобилларнинг «ҳисса»си катта. Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, биринчи ўринда тоза ҳавони завод ва фабрикалар энг кўп заҳарлаётган бўлса, иккинчи ўринда автомобиллар туради. Ўзбекистонда эса атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи – 93 фоиз (397 минг тонна). Автотранспорт воситаларининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганини ҳисобга олсак муаммонинг нақадар жиддий тус олаётгани ойдинлашади.

Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил сентябрь ойида берган маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 525 мингтадан кўп, шаҳарда доимий рўйхатдан ўтган автомобиллар сони эса 711 мингтани ташкил этади. Бунга қўшимча равишда эса ҳар куни 260 мингдан зиёд автомобиль вилоят­лардан пойтахтга келиб-кетади. Бу дегани, ҳозир пойтахтда 700-900 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланяпти.

Бундан ташқари апрель-май ойларида автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида «Тоза ҳаво» ойлигининг илк босқичи ўтказилганда ҳам автомобиллар экологияга нақадар зарар келтираётгани яққол ойдинлашди.

«Тоза ҳаво» ойлиги давомида жами 161 537 та автотранспорт воситалари қамраб олинган ва шундан 153 761 таси токсиклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилган. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори экани аниқланган.

Тошкент шаҳрида эса 11 мингдан зиёд автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2,7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқлиги аниқланган эди.

Кўриниб турганидек, пойтахтда автомобиллар билан боғлиқ вазият яхши эмас. Узоқ йиллар давомида кўчаларда автомобиллар сонининг ортиши, тирбандликлар муаммосини бартараф этиш чораси сифатида ҳукумат ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари кўпроқ йўллар қуриш ва уларнинг ўтказиш имкониятини ошириш ҳақида бош қотирмоқда. Аммо йўл ўтказувчанлигини ошириш учун кенгроқ йўллар қуриш самарали ечим эмаслиги ҳаммамизга маълум.

 

«Отим ориқ, манзил узоқ...»

Бу масалага жиддийроқ ечимлар топиш вақти аллақачон келди. Негаки шахсий автомобиллар ва йўловчилар сони тобора ортиб бораётгани боис транспорт масаласи Тошкент шаҳрининг энг оғриқли муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Сўнгги 10 йилда пойтахтда автомобиллар сони икки баравардан зиёдроққа ошгани, боз устига, жамоат транспорти йўналиш тармоқлари ўтган асрнинг 80-йилларида тузилгани, аммо шу вақтга қадар мукаммал тарзда қайта кўриб чиқилмагани, оқибатда шаҳар жамоат транспорти тизимида жиддий муаммолар йиғилиб қолгани мавжуд вазиятни тобора мураккаблаштирмоқда.

Пойтахтга кунлик кириб-чиқишларни инобатга олсак, жамоат транспортини ривожлантириш нақадар муҳим эканлигини англаш қийин эмас. Йўлларда машиналар қанча кўп бўлса, бу шунчалик тирбандликни келтириб чиқаради. Йўллар тирбандлигидаги асосий улушни шахсий транспорт воситалари ташкил қилар экан, бунинг олдини олиш йўлларидан бири – жамоат транспорти сонини кўпайтириш ва жамоат транспортидан фойдаланиш фоизини оширишдир. Аммо биз аҳолининг камида 90 фоизи ҳаракатланадиган жамоат транспортларига эътибор бермаймиз.

Жамоат транспорти шаҳар аҳолисининг муҳим базавий эҳтиёжидир. Ундан фойдаланувчиларнинг асосий қисмини ўрта ва кам даромадли аҳоли, шу жумладан ёшлар ташкил этади.

 

Бироқ бугун шаҳар учун энг керакли бўлган жамоат транспортларининг аҳволини унчалик ҳам яхши деб бўлмайди. Ўзим жамоат транспортидан доимий фойдаланувчи сифатида айтишим мумкинки, бугун Тошкент шаҳрида жамоат транспорти, автобусларда юриш учун йўловчи катта стрессни бошдан кечиришига тўғри келади.

 

Масалан, автобус салони тўлганда ҳам ҳайдовчилар уни янада тўлдирмоқчи бўлади. Бундан ташқари автобуслар ташиш ҳажми жуда паст, кичик сиғимли автобуслар эса кўп. Ҳайдовчилар йўналишдаги бошқа автобуслар билан рақобатлашиб, баъзида жуда секин, баъзида ўта тезлик билан юришади, катта бекатларда эса кўп кутиб қолинади. Ҳайдовчи ва кондукторларнинг хулқ-атвори масаласи... Сигарет чекиш, бақириб гаплашиш, йўловчиларга «ўрта бўш-ку, юришинглар», деб ҳайқиришлар...

Булар муаммоларнинг ҳаммаси эмас. Автобуслар оралиқ кутиш вақти жуда катта ва аниқ эмас, манзилга вақтида бора олмайсиз, кўп кутасиз ва тиқилинчда азобланасиз. Муайян манзилга жамоат транспорти орқали аниқ қанча вақтда етиб боришингизни ҳеч қачон чамалай олмайсиз.

Ҳамма ҳам «отим ориқ, манзил узоқ», деб юролмайди, албатта. Мазкур ҳолат сабаб одамлар таксидан кўпроқ фойдаланади ёки шахсий автомобиль олишга мажбур бўлади. Аммо автомобиллар сонининг йил сайин ошиб бориши, йўл ҳаракатини назорат қилишдаги камчиликлар сабаб транспорт воситаларининг тирбандлиги ҳам бараварига ортиб бораверади.

Бу муаммоларга фақатгина автобуслар сонини кўпайтириш билан ечим излаяпмиз. Аммо метронинг вақтини қисқартириш, автобуслар сонини кўпайтириш билан бу нарсаларни ҳал қилиш имконсиз. Аввало, шаҳарда жамоат транспортини тубдан ислоҳ қилиш, уларнинг қулайлигини ошириш ва уларда ҳаракатланиш машинада манзилга етиб боришдан тезроқ ва афзалроқ бўлиши керак. Йўловчилар буни амалда ҳис этиши зарур.

Шу билан бир қаторда жамоат транспортининг сони кўпайтирилиши ва вақти қисқартирилиши натижасида улар зарар билан ишлай бошлаши эҳтимоли ошади. Шу сабаб ҳукумат доимий равишда уларни қўллаб-қувватлаши зарур.

Баъзи ривожланган давлатларда ҳайдовчиларга энг катта талаб бу – олий хизмат ҳисобланади. Хушмуомалалик ва йўловчиларни манзилига хавфсиз ва ўз вақтида етказиш уларнинг асосий вазифасидир. Автобус ҳайдовчиларини қолган ҳайдовчилар ҳурмат қилишади ва уларга доим йўл беришади. Йўлнинг ўнг чети автобус ҳайдовчилари учун ажратилган бўлиб, бу йўлда тўхташ, тўсиб қўйиш қонун билан тақиқланади. Фавқулодда вазиятдан ташқари бошқа машиналар автобус йўлига тўхтаб унга халақит беришса, катта миқдорда жаримага тортилади. Бир тасмали йўлларда эса автобусни қувиб ўтиш тақиқланган.

Ўзбекистонда эса кўпчилик марказий йўллар ҳам автобус учун алоҳида йўлак қилиш даражасидаги талабга жавоб бермайди. Бир тасмали йўлларга бундай талабнинг жорий қилинишига эса кўпчилик ҳайдовчилар асло тоқат қила олмаса ҳам керак.

Аммо шуни англаб етишимиз керакки, тирбандлик, йўлдаги ўлимлар, жароҳатлар, экологик зарар ва бошқа йўл-транспорт муаммоларининг асосий ечими – қулай жамоат транспорти. Қулайликки, бундай жамоат транспортидан оддий амалдордан тортиб, ҳокиму вазиргача ҳар куни бемалол фойдалансин. Ана шундагина ҳаво тозалигини таъминлаш учун бирор натижага эриша оламиз.

 

Шахруза САТТОРОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар