Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Иссиқ кунларда қандай шароитда  ишлаш керак?

Кўплаб давлатларда ҳаво ҳарорати ташқарида ва офисда неча даражага етганда иш тўхтатилиб, ходимларга жавоб бериб юборилиши, қандай ҳаво ҳароратида иш вақти қисқартирилиши аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган.

Иссиқ  кунларда  қандай шароитда  ишлаш керак?

Соат 9:00 бўлишига қарамай ҳаво яхшигина иссиқ. Кимдир қуёш найзаларига соябонни қалқон қилган бўлса, кимдир бу вазифани бош кийимига ишониб топширган. Кимдир ишга, кимдир ўқишга бориш учун югургилайди, бахтга қарши бир дарахт учи қимирламайди. Айтганча, шамол бўлган тақдирда ҳам қимирлайдиган дарахтнинг ўзи йўқ. Нафас ростлагани соя-салқин топа олмайсиз.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда аномал иссиқ кунлар сони йилига меъёрдаги 15-30 кундан 25-40 кунгача чўзилмоқда. Қуёш ҳам кундан-кунга забтига оляпти. Бундай об-ҳавода уйдан чиққинг келмайди, деразаларга парда тутиб, қоронғу хонада кондиционернинг тагида жон сақлабгина ўтирсанг...

Аммо… Ишлаш керак, бошлиғингнинг кўчадаги иссиқ билан ҳам, сенинг асабларинг билан ҳам иши йўқ. Бахтга қарши меҳнат кодексимизда ҳам фалон даража иссиқдан сўнг иш тўхтатилади, ҳаво ҳарорати пистон даражага етганда иш вақти қисқартирилади деган «кераксиз» бандлар йўқ. Амалдаги Меҳнат кодексида «меҳнат шароити» деган умумий тушунча остига айнан ноқулай об-ҳаво билан боғлиқ ҳолатлар умуман киритилмаган, жазирама шароитда ёки ўта совуқ об-ҳавода ишлаш тартиби ҳақида ҳеч нарса тополмайсиз. Фақатгина санитария қоида ва меъёрларида тавсия бериш билан чекланилган:

«Меҳнат шароитлари бўйича йилнинг иссиқ даврида очиқ майдонларда бажариладиган ишлар 2003 йил 6 октябрда қабул қилинган №0141-03-сон СанҚваМнинг Ia-III тоифасида белгилаб қўйилган ҳаво ҳарорати даражасига мувофиқ бўлиши лозим. Унга кўра, очиқ майдонларда иш ташкил этилганда ҳаво ҳарорати 34,2°C-36,0°C дан юқори бўлганда инсон соғлиғи учун ўта хавфли ҳисобланади. Мазкур ҳолатда иш берувчига ходимлар билан келишган ҳолда иш тартибини ўзгартирган ҳолда, иш вақтини куннинг салқин вақтларига кўчириб, ишни ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлади». Унга кўра, 36°C – меҳнат учун хавфли меъёр.

Очиқ майдонда ишлашда ҳаво ҳароратининг хавфли чегараси 36 даража сифатида белгиланганига қарамай, бу бажариш мажбуриятини юклайдиган Меҳнат кодекси ёки бошқа қонунчилик меъёрлари билан эмас, балки тавсиявий мазмунга эга бўлган Санитария қоида ва меъёрларида акс эттирилиши, тўғриси бироз ҳайрон қоларлидир.

+28,5 даражада бир соат кам ишлайсиз

Кўплаб давлатларда ҳаво ҳарорати ташқарида ва офисда неча даражага етганда иш тўхтатилиб, ходимларга жавоб бериб юборилиши, қандай ҳаво ҳароратида иш вақти қисқартирилиши аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган.

Масалан, Беларусда жазирама иссиқ деганда ҳаво ҳарорати максимал 30-34 даража бўлиши тушунилади. Республиканинг меҳнат қонунчилигига кўра, кун бўйи компьютер ёнида ўтирадиган офис ходимлари хона ҳарорати +28,5 даражага етганида бир соат кам ишлаш, ҳатто ҳаво ҳарорати белгиланган меъёрлардан юқори бўлганда ходимлар раҳбарини огоҳлантирмасдан ҳам иш жойини тарк этиш ҳуқуқига эга.

Энг қизиғи, нафақат иссиқда, балки совуқда ҳам белгиланган ҳарорат меъёрлардан юқори бўлса, ходимлар белгиланган имтиёзлардан фойдалана олади. Жумладан, ёзда офис ишчилари учун ҳарорат 28 даражадан юқори бўлмаслиги керак, акс ҳолда иш вақти қисқартирилиши мумкин.

Бундан ташқари, Беларусь Меҳнат кодексида иш берувчи жазирама иссиқда иш вақтини ўзгартириши, яъни ишни бир неча соат эртароқ бошлаши ёки тунги вақтга кўчириши мумкинлиги, ходимлар очиқ ҳавода ишлаётган бўлса, иссиқдан дам олиш учун махсус хоналар билан таъминлашга мажбурлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

 

+32 даража иссиқда 1-2 соатдан ошмайдиган иш вақти

Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 212-моддасида иссиқ ҳавода иш стандартлари белгиланган бўлиб, бу меъёрлар иш берувчилардан ходимларга нормал ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашни талаб қилади. Санитария меъёрларига кўра, мавсум ва ходимларнинг жисмоний фаоллигига қараб, +16 даражадан +25 даражагача ҳарорат мақбул ҳисобланади. Агар термометрлар белгиланган чегарадан юқори бўлса, иш берувчида бир қатор мажбуриятлар юзага келади.

Агар хонадаги ҳарорат 33 даражадан ошса, қонунчиликка мувофиқ, ишчилар умуман ишламасликка ҳақли. Ҳомиладор аёллар, 40 ёшдан катта ва 25 ёшгача бўлганлар иссиқда ишлашига йўл қўйилмайди.

Германияда экстремал юқори ҳарорат кузатилганда мактаб ва корхоналарда қўшимча дам олиш куни эълон қилиниши мумкин. Жазирамада ўқувчиларнинг мактабга бормаслиги федерал даражада ҳал қилинса, корхона ва ташкилотларда иш кунининг бекор қилинишини компания раҳбарияти ҳал қилиб қўя қолади. Германия меҳнат қонунчилигига кўра, ходимлар ишлайдиган биноларда ҳаво ҳарорати +26 даражадан ошмаслиги керак. Агар хона ҳарорати +30 даражадан ошса, иш берувчи хонани совитиш чораларини кўриши шарт.

Хўш, мамлакатимизда аномал иссиқ кузатилганда ишчи-хизматчилар қандай имтиёзларга эга? Фикримизча, халқаро тажрибада бўлгани каби миллий қонунчилигимизда ҳам офисда ва очиқ ҳавода ишловчилар учун ўртача меъёр белгиланиши, ҳаво ҳарорати неча даражага етганда иш вақти неча соатга қисқариши аниқ белгилаб қўйилиши, қайси даражадаги иссиқда ходимлар ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга бўлиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши керак.

Бундан ташқари, жазирама об-ҳаво шароитида иш берувчиларнинг мажбуриятлари ҳам қонун ҳужжатларида аниқ акс эттирилиши, бунга амал қилмаганларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши зарур.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар