Айниқса, хонадонда тамаки чекиладиган оилаларда улғаяётган болалар тўрт-беш ёшларидан бошлаб биринчи бор чекиб кўриш истаги туғила бошлайди.
Ҳали гугуртдан тўғри фойдаланишни билмайдиган болалар катталарга тақлид оқибатида катта фалокатларга қадам қўйиши мумкин. Улар катталарда кўрган одатларни бирон овлоқ жойда, масалан, қуриган шох-шабба, қуруқ ўт, ахлат уюмларини олдида синаб кўришмоқчи бўлишади. Гоҳида бебошлик билан бемаврид ёқилган олов кўпгина кўнилсиз ҳодисаларга, ёнғинларга сабаб бўлади. Содир бўлган ёнғинлар моддий ва маънавий зарар келтиради. Энг ачинарлиси, ушбу ёнғинларда инсонларни ҳаёти хавф остида қолади.
Хўш, бунга нима сабаб? Албатта, ўзимизнинг бефарқлигимиз. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари олиб бораётган тушунтириш ишларига қарамай, фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бепарволик, лоқайдлик билан қарашлари оқибатида ёнғинлар келиб чиқмоқда. Бегоналар у ёқда турсин, ҳатто ўз фарзандлари гугурт билан ўйнашига бепарво бўлишади.
Ҳаётимиз, фарзандларимиз истиқболи, мол-мулкимиз, яқинларимиз ёнғин балосидан хатарсиз бўлсин десангиз, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Уйда ёш болаларни ёлғиз қолдирманг ва уларни гугурт ўйнашларига йўл қўйманг. Белгиланмаган жойларда тамаки маҳсулотлари чекишга йўл қўйманг.
Юқоридаги қоидаларга риоя қилган ҳар бир инсон ўзини ва ўзгалар ҳаёти ва мол-мулкини сақлашга ёрдам берган бўлади.
Б.САМИГОВ
Метрополитенда
Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш бўлими
бошлиғи, подполковник
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил