Жараён      Бош саҳифа

600 йилдан сўнг кўчирилган қабр

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадни амалга ошириш учун бир қанча қонун ло­йиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, унда зиёратгоҳларни обод қилиш, зиёратчилар учун зарур шароитларни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

600 йилдан сўнг  кўчирилган қабр

Хива шаҳридаги туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектларидан бири бу – Саид Муҳаммад моҳи рўйи жаҳон мажмуасидир. Республикамизда жами 321 та туризм йўналишларида фойдаланиладиган маданий мерос объектининг 2021-2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш тўғрисидаги қарор иловасининг 278-бандига Саид Муҳаммад моҳи рўйи жаҳон мажмуаси ҳам киритилган.

Саййид моҳи рўйи жаҳон мажмуасига XIX асрнинг бошларида асос солинган, бу мажмуа Хива шаҳрининг шимолий қисмида, Сирчали ариқ бўйида сўлим бир масканда жойлашган бўлиб, 3 та бинодан иборат мақбара. Бу мажмуа­да 1861 йилда Саййид Муҳаммад томонидан қурилган мадраса, масжид, 1864 йилда қурилган мақбара ва қорихоналар, шу мажмуанинг ғарбий қисмида 1903 йилда қурилган Иброҳим Хўжа мақбараси ва қорихонаси, 1913 йилда қурилган Саййид Исломхўжа мақбараси мавжуд.

Тарихнавис Бобожон Сапаровнинг берган маълумотларига кўра, «Саййид моҳи рўйи жаҳоннинг қабри Хива шаҳрининг Дешон Қалъасидадир. Бу киши Саййид Мусофир авлиё­нинг ўғли бўлиб, ул киши XIII асрда туғилиб, 25 ёшларида вафот этган. Унинг қабри аввал Амударёнинг бўйида бўлган. Сўнгра дарё тошиб, унинг қабрини сув ювиб кетиш хавфи туғилган. Унинг набираларидан Иброҳим Хўжа, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон – Ферузга айтганки, Сай­йид Моҳирўй унинг тушига кириб, «жасадимни бошқа жойга олинг, мени сув босди», деган. Уни Муҳаммад Раҳимхон эшитиб «мўътабар жасад Хивага келтирилсин», деб буйруқ берган. Шундай қилиб, Саййид Моҳи рўйи жаҳон бобонинг жасадини Хива шаҳрига келтириб, ҳозирги мақбаранинг йўлак қисмида махсус қабрга қўйилган ва устига гумбаз қурилган. Муҳаммад Раҳимхон ул кишига ҳурмат кўрсатиб, унинг қабри устига хонақоҳи олий бунёд этган. Унинг атрофида қорихоналар қурилган, ҳужралар бино қилинган ва ул кишининг номига бир неча юз таноб ерлар вақф қилинган. Бора-бора бу маскан Қўнғирот сулоласининг хилхонасига айланган.

Бу масканда Қўнғиротлар сулоласидан бўлган Хива хонлигини бошқарган ва унинг ривожига катта ҳисса қўшган – Элтузархон, Раҳимқулихон, Муҳаммад Аминхон, Саййид Муҳаммадхон, Саййид Муҳаммад Раҳимхон (Феруз), Хива хонларига содиқ хизмат қилган вазири акбарлар – Иброҳим Хўжа ва унинг ўғли Саййид Ислом Хўжа ва унинг ўғли Саййид Абдусалом хўжалар мангу қўним топган. Шунингдек, бу масканда Муҳаммад Аминхоннинг иниси Мусо тўра, Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг невараси Темурғозий тўра, Хива хони Элтузархоннинг невараси, тарихнавис Муҳаммад Юсуфбек Баёний абадий уйқуда ётибди.

Муҳаммад Юсуф Баёний «Шажараи Хоразмшоҳий» асарида: «Муҳаммад Раҳимхон соний (Феруз) 1884 йилда она томонидан қариндошлиги бўлган шаббозлик (ҳозирги Беруний) авлиё Саййид Муҳаммад моҳи рўйи жаҳон номига ва ўзи учун, отаси Саййид Муҳаммадхон қабрига яқин жойда ҳашаматли бир мақбара қурдирган. Ҳозир бу жойда бир хонада Саййид Муҳаммад моҳи рўйи жаҳон, иккинчи катта гумбазли хонада Саййид Муҳаммадхон, Муҳаммад Раҳимхон Соний, Темурғозий тўранинг қабрлари бор», деб ёзган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Саййид­ моҳи рўйи жаҳон мақбараси Хива хонлигини бошқарган Қўнғирот сулоласи вакилларининг қўним топган маскани бўлиб, бу мақбара атрофида то 1923 йилгача хон авлодлари ва Хива хонлигида фаолият олиб борган улуғ зотлар дафн этилган.

Бугунги кунда мақбара маданий-тарихий мерос объекти сифатида давлат ҳимоясига олинган. Жорий йилда давлатимиз томонидан реставрация ва реконструкция қилиниши режалаштирилган бу маскандан ҳозирги кунда ҳам зиёратчилар қадами узилмайди.

 

Феруза ЖУМАНИЁЗОВА,

Хоразим Маъмун академияси

илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар