Кўпчилик бу технология Орол атрофида қўлланилса, қуриган кўлда сув тўпланиб, Орол денгизи тикланиб қолади, деган янглиш фикрда юрар экан.
													
												Ҳеч бир мамлакат сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини қўллаб, сув захирасини барқарор ҳолатга олиб келмаган. Ҳатто бунинг замонавийлари ҳам сув тақчиллигини йўққа чиқармайди. Демоқчиманки, сунъий ёмғир ёғдириш технологиялари қурғоқчил мамлакатлар учун ечим эмас.
БАА бу каби технологиядан 2010 йилдан буён фойдаланиб келади. Масалан, араблар биргина 2010 йилдаги бир неча тажрибага 11 млн. АҚШ доллар сарфлаган. Ҳозиргача йилига 186 тадан 247 тагача атмосферага таъсир ўтказилиб, сунъий ёмғир ёғдирилган. Ҳар бир таъсирга ўртача 3–4 минг АҚШ доллари маблағ сарфланади.
 Ўтмиш тажрибалари кўм-кўк осмондан булутли осмонга таъсир кўрсатиш тарзида кечган. Самарадорлик йўқ жойдан ёмғир ёғдиришда 35 фоизгача, нам ҳавога таъсир кўрсатиб 15 фоизгача кўпроқ ёғин ҳосил қилинган. БААда ўртача йиллик ёғин 100 мм атрофида ёғиши ҳисобга олинса, бу кўрсаткич атиги 135 мм га етишини оддий мактаб ўқувчиси ҳам тушуниб етади.
Орол бўйи атрофида ҳам йиллик ёғин 100 мм эканини ҳисобга олсак, БАА технологиялари бизга нари борса йиллик ёғинни 140 мм га етказиб беради. Солиштириш учун, пойтахтда йилига 444 мм, Тошкент вилояти тоғларида 1000 мм га яқин ёғин ёғади.
Демак, БААнинг сунъий ёмғир ёғдириш технологияси Оролда сувни тўлдириш учун эмас, у ердаги яшил массани бироз ушлаб туриш учун ёрдам бериши мумкин.
2020 йил БАА сунъий ёмғир ёғдиришда АҚШ билан ҳамкорликда нано материаллардан фойдаланиб, атмосферага таъсир кўрсатган. Бир сўз билан айтганда, араблар «булут экиш»нинг деярли барча усулларини (реагентлар сепиш, электр зарядланиш, акустик таъсир) ўзида қўллаб кўрган мамлакатдир, лекин доим ҳам бу ижобий натижа беравермаган.
Энг хатарлиси — мазкур тажрибалар ҳаво массаларининг глобал миқёсда ўзгаришига олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, тўсатдан кўп ёғин, сув тошқинига тайёр бўлмаган мамлакатга етарлича иқтисодий зарар ва экологик муаммоларни келтириб чақирган ҳолатлар ҳам кузатилган.
Ўзбек олимлари эса ҳукуматга тутатиш усули билан ҳудудларда сунъий ёмғир ёғдириш мумкинлигини анчадан бери айтиб келади. Бу ҳам анчайин арзон ва самарали усулдир.
 
Эркин АБДУЛАҲАТОВ,
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти
 таянч докторанти
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди
									
										🕔16:47, 30.10.2025
						                ✔11
									
									Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига  ўтказиш таклиф этилмоқда
									
										🕔16:36, 30.10.2025
						                ✔4
									
									Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади
									
										🕔16:35, 30.10.2025
						                ✔14
									
									ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.
									Батафсил