«Ўзбекистон – 2030» стратегияси Янги Ўзбекистонни тараққий эттириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун навбатдаги дадил қадам, кенг қамровли муҳим бир босқичга айланиши шубҳасиз. Бу ҳужжат халқимиз кутаётган кўплаб масалаларни қамраб олгани, муаммоларга ечим бўлиши билан аҳамиятлидир.
Стратегияда Ўзбекистонни 2030 йилга қадар дунёдаги энг илғор ва тараққий этган, халқимиз учун қулай шарт-шароитлар яратиб берган ва юқори ҳаёт даражасини таъминлашга қодир бўлган мамлакатга айлантириш асосий мақсад этиб белгиланган.
Ушбу ҳужжат бешта устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат. Жумладан:
ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
«хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланди.
Ушбу дастурий ҳужжат келгуси етти йил давомида юртимизда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим йўналишларни ўзида мужассам қилган. Албатта, уларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш масаласида жамиятимизнинг барча қатлами, айниқса жамоат ташкилотларидан масъулиятни тўлиқ ҳис этиш талаб этилади.
Стратегиянинг учинчи йўналиши сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Хусусан, ҳужжатнинг ушбу бандида белгиланган қуйидаги мақсад ва вазифалар Ўзбекистон Экологик партиясининг энг асосий ва устувор фаолият йўналишига айланади:
– республикамизда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш;
– экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш;
– экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш;
– ўрмонлар майдонини кенгайтириш;
– Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш;
– иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш;
– биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш;
– қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш;
– атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш.
Ишончимиз комилки, турли муҳим йўналишларни ўз ичига олган ушбу дастурий ҳужжат мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилади.
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔15
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔20
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔17
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил