Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган долзарб вазифалардан биридир. БМТ томонидан ҳам бугун озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келгани бот-бот таъкидлаяпти.
Зеро, идеал ҳолатда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари барчани озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаш ва одамлар учун рисоладагидек даромад манбаини яратиб беришга қодир. Боз устига, бундай ҳолатда инсон манфаатлари йўлида ҳам қишлоқ хўжалиги ривожланади, ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ижроси таъминланади.
Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги масаласининг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур анжуман иштирокчиларига йўллаган мурожаатида сўнгги ўн йилларда «яшил инқилоб» ва инновацион технологияларнинг кенг жорий этилиши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошгани, тобора кўпайиб бораётган дунё аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашда сезиларли ютуқларга эришилгани қайд этилди.
Шунингдек, глобал иқлим ўзгаришлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимига инвестиция ҳажми камайиши вазиятни янада оғирлаштираётгани, бу эса Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни хавф остида қолдираётгани таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида, халқаро молия институтларини ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг «яшил технологиялар»дан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ундовчи чақириқ бўлди давлатимиз раҳбарининг мурожаати.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, инсон саломатлигини белгиловчи омилларнинг 50 фоизи унинг овқатланиши ва ҳаёт тарзига боғлиқ. Айниқса, келажак авлод тарбияланаётган мактаб ошхоналарида фарзандларимизнинг тўғри овқатланишига эътибор бериш ҳар биримизнинг вазифамиздир.
Шу муносабат билан мамлакатимизда Президентимизнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Унга кўра, 2019 йилда 200 тага яқин, 2020 йилда 350 тага, 2021 йилда 350 тага яқин халқаро ISO ва CODEX ALIMENTARIUS стандартлари қабул қилинди.
Халқаро анжуманда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида декларация қабул қилиниши айни долзарб масала бўйича мамлакатимизнинг қатъий позициясини намоён этади. Айтиш жоиз, ушбу ҳужжат халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Шу билан бирга, халқаро конференция якунлари юзасидан эришилган келишувларни мустаҳкамлайди.
Муқаддас ТИРКАШЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда
🕔17:07, 04.06.2026
✔34
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
Батафсил
Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар
🕔17:06, 04.06.2026
✔37
Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.
Батафсил
Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида
🕔16:02, 21.05.2026
✔220
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.
Батафсил