Табиат      Бош саҳифа

Яшасин тупроққа лабини босиб

Халқ мақолларида ҳикмат катта-да. Бугун эрталаб «Ўзбек халқ мақоллари ва маталлари» китобини ўқидим. Китобнинг «Деҳқончилик ва ер-сув» деган боби менга ёқди:

Яшасин  тупроққа  лабини босиб

«Бозордан қолсанг, бир кун қоласан,

Экишдан қолсанг, бир йил қоласан»;

«Берсанг, оласан,

Эксанг, ўрасан»;

«Тер тўкиб сочсанг уруғ,

Ер сени қўймас қуруқ».

 

Мақолларни ўқидиму ғайратим жўшди. Ҳовлимизнинг гуллар экилган пайкалида бўш жой бор эди. Аввал ўсма экилганди, бу йилги жазирамада куйиб, қовжираб қолгач, ҳаммасини юлиб, кузги гуллар экишга тайёрлатиб қўйган эдим... Бирдан фикрим ўзгарди. Шу очиқ, серҳосил ерга гул эмас, нўш пиёз эксак-чи? Нўш пиёз нималигини биласиз-а!? Сараланган пиёзлар орасидан алоҳида ажратилган майда пиёз.

Болалигимда отам раҳматли билан бозорга бориб, атайлаб майда пиёзлардан сотиб олиб, қўшимча қилиб, сал кўкара бош­лаган саримсоқпиёз ҳам олардик. Кейин отам пиёз экиш учун ажратилган ерга ўғит солиб, сув қуярдилар. Ер сувга қонгач, эртасига кечки пайт биргалашиб майда пиёзни нам ерга суқардик. Ҳар куни, пиёзимиз кўкараяптими, деб хабар олиш менга ўзгача завқ берарди.

Орадан бир ҳафта вақт ўтиб, ердан жуда нозик, ингичка ипдай бўлиб, кўм-кўк ниҳолчалар кўзга кўринарди. Ҳа, она тупроқдан баҳра олган экинимиз қуёшга талпиниб кун сайин эмас, соат сайин улғаярди...

Шунинг учун бугун пешиндан кейин ўғлим Беҳзод билан Чорсу бозорига бориб, майда пиёзу саримсоқлардан харид қилиб, шу бугуноқ қоронғи тушмасидан ерга қададик.

Биласиз, бизнинг юртда қишда ҳам кўкатлар сероб бўлади. Аммо истаган пайтингда, ўз ҳовлингда, ўз қўлинг билан эккан ҳосилингдан баҳраманд бўлишга нима етсин. Ҳозирги иссиқ, мўътадил ҳавода экилган пиёзу саримсоқлар ҳадемай кўзимизни қувнатиб таомимизга айланиши аниқ.

Азизлар, вақтни бекор ўтказманг. Бир парча ерингиз борми, унумли фойдаланинг. Қиш фаслида, қор гупиллаб ёғиб турганда, вой, кўк пиёз егим келаябди, – деб бозорга югурмасдан ҳовлингизда кўкариб ётган беминнат нўш пиёздан тановул қилишнинг гашти бошқача бўлади. Айниқса, пиёз ва саримсоқ баргини майда тўғраб, қиймага қўшиб юборсангиз борми? Оҳ, оҳ, оҳ... Тайёрлаётган хониму чучварангиз таърифига сўз тополмайсиз. Хонадон аҳлидан раҳмат эшитиб, кексалар дуосини оласиз.

Қани ўғлону қизларим, вақт – югурик. Эртагаёқ уйингизга яқин бўлган бозорчага чиқиб, майда нўш пиёз, саримсоқпиёзлардан харид қилинг. Шу дам олиш кунлари ерга экиб қўйсангиз, келгуси ҳафтада таомингизни безайди.

Шоира Саида Зуннунованинг «Уруғ» деган тўртлиги эсимга тушди. Орадан 60 йилча вақт ўтибди. Хотирам панд бермаса, унда шундай сатрлар бор эди:

 

Бе ўй улоқтирди уни аллаким,

Билмади, мақсади фақат шу эди.

У аста тупроққа босиб лабини,

Энди мен ўлмайман, яшайман! – деди.

 

Ҳафизахон ШАРОФХЎЖА қизи




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔15

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔20

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔17

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 15    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 20    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 17    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 22    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 15    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар